Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси


Yüklə 1.95 Mb.
səhifə11/12
tarix24.06.2016
ölçüsü1.95 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12

14.2. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири -

минатақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, халқлар тинчилигига раҳна солувчи терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қатъий кураш олиб боришдан иборат.

Давлатимиз ана шу мақсад йўлида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, бир қатор давлатлараро ва ноҳукумат халқаро

ташкилотлар билан кенг қамровли алоқаларни изчил ривожлантириб бормоқда, айни вақтда бу ташкилотлар ишида фаол иштирок этмоқда. Жаҳон ҳамжамияти

Ўзбекистоннинг минтақа хавфсизлигини таъминлаш, низоларни сиёсий чоралар билан бартараф этиш, Марказий Осиё минтақасини ядро қуролидан ҳоли худуд

деб эълон қилиш, наркобизнесга қарши курашда саъйи ҳаракатларини мувофиқлаштириш, Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги

конструктив ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистон пойтахти Тошкент бугунги кунда нуфузли халқаро ташкилотлар иштирокидаги хавфсизлик, барқарорлик, тинчлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича муҳим халқаро анжуманлар марказига айланди. Мазкур анжуманларда қабул қилинган ҳужжатларнинг аҳамияти ва долзарблиги жаҳон ҳамжамияти, жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан эътироф этилаётганлиги Ўзбекистоннинг халқаро сиёсатдаги нуфузи ортиб бораётганлигидан далолатдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Пан Ги Мун (2010 йил 21 сентябр кунги) учрашув чоғида минтақамизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, наркотрафик, уюшган трансмиллий жиноятчилик ва бошқа таҳдидларга қарши курашиш, экологик муаммоларни бартараф этиш масалаларини ҳал қилишдаги ҳамкорлиги ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак қадрлаши, мамлакатимиз билан муносабатларга ва умуман Марказий Осиё минтақасига алоҳида эътибор қаратишини ва алоқаларни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, Ўзбекистон БМТ билан кўплаб соҳаларда ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб келмоқда. Ўзаро муносабатлар кун тартибидан хавфсизлик, экология, иқтисодий ривожланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш каби масалалардан ташқари БМТни ислоҳ қилиш, жумладан, унинг органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари ҳам ўрин олган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов (2010 йил 2 декабрь куни) Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Хиллари Клинтонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари кўплаб соҳаларда ҳамкорлик ва ўзаро англашув руҳида изчил ривожланиб бораётганига юксак баҳо берди. Учрашувда икки томонни ҳам қизиқтирадиган минтақавий муаммолар ва масалалар бўйича фикр алмашилди. Жумладан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, халқаро тероризмга қарши курашиш, наркотрафикни бартараф этиш, давлат чегараларини қўриқлаш масалаларида ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланаётганлиги, Ўзбекистон гуманитар ва ноҳарбий юкларни ташишда амалий ёрдам кўрсатиш, электр энергияси, озиқ-овқат, қурилиш материаллари билан таъминлаш, транспорт коммуникастиялари барпо этиш орқали Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклашда фаол иштирок этаётганлиги, ўзбекистонлик қурувчилар томонидан стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган Термиз-Ҳайратон- Мозори Шариф темир йўлини барпо этилаётгани ва бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси минтақадаги муаммони ҳарбий йўл билан эмас, инсонпарварлик тамойиллари асосида ҳал этилаётганлигига юксак баҳо берилди.

Диний экстремизм ва терроризм инсоният ривожига таҳдид сифатида намоён бўлмоқда. Марказий Осиё давлатлари учун диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг хавфини 1990 йилда Наманган ва Андижонда, 1990 – 1996 йилларда Тожикистондаги фуқаролик уруши ва можаролар давомида, 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида, 1999 – 2001 йиллари Қирғизистоннинг Боткент, Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида, 2004 йилнинг март – апрель ойларида Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида ҳамда 2004 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳаракатларида кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси мутаассиблик, ақидапарастлик, экстремизм ва террорчиликнинг минтақавий ва умумбашарий миқёсдаги хавф эканидан келиб чиқиб, жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда унга қарши курашишни лозимлиги тўғрисидаги ғояни жаҳоннинг нуфузли ташкилотлари минбарларидан эълон қилди. Афсуски, Афғонистон замини ҳамон қарама-қарши кучлар жанггоҳи,

халқаро террорчиларга бошпана берувчи марказ, наркотик моддалар ва қурол-

яроқ тарқатиш манбаи бўлиб қолмоқда. Халқаро террорчилар зўравонликнинг

даҳшатли усулларини қўллаб, бегуноҳ кишиларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда,

халқларнинг тинчлиги ва осойишталигини бузмоқда. Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши кураш сиёсатининг моҳиятини ривожланган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлари кечроқ англади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 1993 йил 28 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48 – сессиясида қилган маърузасида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон муаммосини изчил ўрганиш ва ечишга чақирди. «Толибон» ҳаракатининг диний мутаассиблик ва жангарилик фаолияти ҳақидаги ушбу ҳаққоний фикр, фақат АҚШ даги 2001 йил сенябрь воқеаларидан сўнг тан олинди. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1998 йилда ташкил топган «6 +2» Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Хитой ҳамда АҚШ ва Россия гуруҳининг БМТ раҳбарлигида 1998 – 1999 йилларда олиб борган фаолияти Афғонистонда экстремизм ва терроризмга қарши курашда катта аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаш лозим. Бу гуруҳ  Афғонистон билан чегарадош олти давлат (Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон) ва минтақа ташқарисидан Афғонистондаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатиб турган икки давлат АҚШ ва Россиянинг юқори даражадаги вакилларидан ташкил қилинган эди. Бу гуруҳ бир қатор мажлислар ва музокаралар ўтказиб, уларга Афғонистонда бир – бири билан курашаётган кучлар вакилларини жалб қилиб «Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида» ги Тошкент Декларастиясини ва минтақавий хавфсизлик  масалалари бўйича бир қатор бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқди. Аммо 2001 йилда халқаро коалистия томонидан террорчиликка қарши операстия бошлангани муносабати билан мазкур гуруҳнинг фаолияти сусайди. Президентимиз И.А.Каримов Афғонистонда фақат ҳарбий йўл билан тинчлик ўрнатиб бўлмаслигини таъкидлаб келади. 30 йилдан буён тинчлик  нималигини билмай келаётган мамлакатда  қурол билан барқарорлик ўрнатиб бўлмайди. Бунда аҳолини қуролсизлантириш, тинч ҳаётга йўналтириш, одамларда бунёдкорлик ҳиссини уйғотиш, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, ислоҳатларни босқичма – босқич олиб бориш ва амалий самаралар беришига эришиш муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2008 йил 3 апрель куни Бухарестда НАТО – Евроатлантика саммитида «6+2» гуруҳининг фаолиятини қайта тиклаш ва ҳозирги воқелик, музокаралар жараёнида НАТО ваколатхонаси албатта иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда «6+2» гуруҳини «6+3» гуруҳига айлантиришни таклиф этди.


2001 йилнинг 21 сентябрида БМТ нинг Хавфсизлик Кенгаши 1373
 (2001) сонли резолюстиясини қабул қилиб, БМТ доирасида терроризмга қарши кураш қўмитасини тузди. Ушбу қўмитанинг тузилиши ва фаолияти Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов таклиф қилган терроризмга қарши кураш Халқаро марказининг констепстиясига ҳамоҳангдир. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов 1999 йилнинг ноябрида Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Истамбулда бўлиб ўтган Саммитида ва 2000 йилнинг 7- 8 сентябрь кунлари Нью – Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг «Минг йиллик саммити» да БМТ тузилмаларида терроризмга қарши кураш Халқаро марказини тузиш таклифини баён қилган эди. Ўзбекистон бу ташаббуслар амалга оширилиши учун ўзининг ички сиёсатида ҳам тегишли чора – тадбирларни амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси Конститустияси  ҳамда 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги янги таҳрирдаги қонунда мазкур йўналишдаги фаолиятнинг ҳуқуқий асослари мужассам этилган. Шунингдек, 2000 йилда «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»  ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Республикамиз терроризмга қарши қаратилган кўплаб халқаро шартномаларни ратификастия қилиб, улардаги мажбуриятларни изчил бажариб келмоқда. БМТ нинг терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашга қаратилган 13 та ҳужжати (11 та Конвенстия ва 2 та Протокол) мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистон 12 та ана шундай халқаро шартномаларни ратификастия қилган. Улар қаторида 1979 йилдаги «Гаровга олиш ҳаракатларига қарши кураш», 1997 йилдаги «Бомбавий терроризмга қарши кураш», 1999 йилдаги «Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш» халқаро конвенстиялар борлигини кўриш мумкин. Бугунги кунда  БМТ томонидан «Ядровий терроризм хуружларига қарши кураш тўғрисида» ги халқаро Конвенстия ва «Терроризмга қарши қарши кураш бўйича ялпи констепстия» лойиҳалари тайёрланаётгани Ўзбекистон Республикасининг терроизмга қарши кураш борасидаги ташаббусларига ҳамоҳангдир.
Ўзбекистон Европа Кенгаши доирасида ҳам терроризмга қарши қаратилган 7 та халқаро шартномани имзолаган. Уларнинг ичида 1977 йилдаги терроризмнинг олдини олиш; 1978 йилдаги шахсларнинг ўқотар қуролларни сотиб олиш ва уларнинг сақлашини назорат қилиш; 1983 йилдаги зўравонлик билан амалга оширилган жиноятлар оқибатида жабрланганларга  компенсастиялар бериш тўғрисидаги  Европа конвенстияларини алоҳида қайд этиш лозим. Ўзбекистон диний экстремизм, халқаро терроризм, наркобизнес каби хавфларга қарши курашга Марказий Осиё давлатлари томонидан жиддий эътибор қаратилишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

2002 йилнинг октябрь ойида БМТ ва ЕХҲТ билан ҳамкорликда «Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланиши, уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашда ҳамкорлик» мавзуида Тошкентда ўтказилган халқаро конференстия ҳам бу йўналишдаги ишлар кўламидан далолат беради. 70 та мамлакат ва 40 та халқаро ташкилотдан экспертлар иштирок этган мазкур анжуман халқаро терроризмга қарши кураш стратегиясига  умумий ёндашувлар борасида амалий таклифлар тайёрлади. Марказий Осиё Ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ҳам Ўзбекистон диний экстремизм, халқаро терроризм ва наркобизнес хавфини ўзаро ҳамкорликда бартараф этиш бўйича қатор ташаббуслар билан чиқиб, уни рўёбга чиқариб келмоқда. 2000 йил 21 апрелда Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон республикалари терроризм, сиёсий ва диний эктремизм, халқаро уюшган жиноятчилик ҳамда томонларнинг барқарорлигига хавф туғдирадиган  бошқа таҳдидларга қарши курашда биргаликда ҳаракат қилиш ҳақида шартнома имзолагани ҳам бунинг исботи бўла олади. И.А.Каримов 1993 йилнинг 28 сентябрида БМТ Бош Ассамблеясининг 48 – сессиясида қилган маърузасида Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд яратиш борасидаги ташаббусини илгари сурган эди. Диний экстремистлар ва халқаро террорчи кучлар оммавий қирғин қуролларига эга бўлишга интилаётган ҳозирги даврда  ядро қуроли яратилиши учун зарур бўлган  материаллар тарқалмаслигига қаратилган ушбу ҳаракат БМТ ва жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланди. БМТ Бош Ассамблеясининг 1997 йилнинг 9 декабрида бўлиб ўтган 52 сессиясида «Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд яратиш» тўғрисида резолюстия қабул қилинди. Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашдаги иштироки минтақавий ташкилотлардаги фаолиятида ҳам ёрқин намоён бўлмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ, Марказий Осиё Ҳамкорлиги ташкилоти каби бир қатор минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган экстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилган шартномаларни бажаришда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон МДҲ даги аксилтеррор маркази ишларида ҳам фаол қатнашмоқда. ШҲТ доирасидаги аксилтеррор  марказининг Тошкент шаҳрида жойлаштирилишини эса республикамизнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашдаги фаоллигининг эътирофи сифатида қараш мумкин.

“Бугунги дунёда жадал ўзгариб бораётган вазият ва жараёнлар, мавжуд можароларнинг кескинлашуви ва янги қарама-қаршиликларнинг пайдо бўлиши, баъзи минтақаларда этник ва конфессиялараро тафовутлар негизида вужудга келаётган тўқнашувларнинг кучайиши, ҳали-бери давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамда унинг оқибатлари жиддий таҳдид ва хатарларни келтириб чиқармоқда. Ядровий технологиялар ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалиб кетиш хавфи, муросасизлик, радикализм ва экстремизмнинг ўсиши, янги кескинлик ўчоқларининг пайдо бўлиши дунё ҳамжамиятида катта ташвиш уйғотмоқда. Бугунги глобаллашув шароитида бундай жараёнларнинг барчаси жаҳондаги йирик давлатларнинг манфаатлари ўзаро тўқнашадиган минтақамизнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва изчил ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ортиқча гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. АЙСЕФ деб аталмиш коалистион қўшинларнинг 2014 йилгача ва ундан кейин қўшни Афғонистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ равишда ушбу мамлакат ва унинг атрофидаги вазиятнинг янада кескинлашиб, терроризм, экстремизм ва наркотрафикнинг кучайиши хавфи борлиги, қисқа қилиб айтадиган бўлсак, мамлакатда аҳвол чегарадан чиқиб кетиши мумкинлиги қўшни давлатларда жиддий хавотир уйғотмасдан қолмайди, албатта. Воқеаларнинг ана шундай йўналишда ривожланиши бугунги қарама-қаршиликнинг миллатлар ва элатлар ўртасидаги можарога айланиб кетиши, Афғонистонда фуқаролар урушининг янгитдан авж олиши, минтақада турли хавф-хатарлар пайдо бўлиши кўпгина нуфузли экспертлар томонидан истисно этилмаяпти. Бизнинг қатъий ишончимизга кўра, вужудга келаётган вазиятда воқеаларнинг бундай салбий равишда ривожланишининг олдини олиш учун анча вақтдан буён муҳокама этилаётган энг мақбул вариант – бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳнамолигида Афғонистонга қўшни мамлакатлар ва шунингдек, Америка Қўшма Штатлари, НАТО ва Россия иштирокида мулоқот гуруҳини шакллантиришдан иборат. Бу гуруҳ хатти-ҳаракатларининг бош мақсади ўзаро кураш олиб бораётган кучлар ўртасида муросага эришиш ва коалистион афғон ҳукуматини шакллантиришдан иборат бўлиши керак. Ана шу ҳукумат таркибида Афғонистондаги асосий миллий-этник ва диний гуруҳлар ўз ўрнини топган бўлар эди. Таъкидлаш керакки, бу ечимнинг бошқа муносиб муқобил варианти йўқ. Ўзбекистон ўзининг қўшни Афғонистон билан муносабатларини икки давлатнинг миллий манфаатларини ҳисобга олиб, афғон халқининг ўз мамлакати келажагини ўйлаб танлаган йўлини ҳурмат қилган ҳолда, икки томонлама асосда шакллантириб келмоқда ва бундан буён ҳам шу принстипга амал қилади.”

Ҳозирги пайтда тўпланган илмий маълумотлар ва тахминлар ядровий

портлашлар вужудга келтирадиган экологик фожеанинг бутун миқёсини

намоён этади. Агар ер юзида ядровий уруш рўй берадиган бўлса, у

қуррамиздаги энг сўнгги уруш бўлади. Чунки, атроф-муҳитда рўй берадиган

фалокатли ўзгаришлар инсониятнинг ер юзида яшаш имкониятини йўққа

чиқаради. Жаҳондаги айрим давлатлар ўртасидаги ҳарбий-сиёсий зиддиятлар баъзи

давлатларда оммавий қирғин қуролларининг катта миқдорда тўпланиб қолиши

ўзаро низолар чоғида ядровий қуролларни қўллаш эҳтимолини кучайтиради.

Шу сабабли ядро қуролларини чеклаш, ядро синовларини таъқиқлаш, ер

юзининг турли нуқталарида ядровий қуролдан ҳоли ҳудудлар барпо этиш

ҳаракатлари жаҳон жамоатчилиги томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош

Ассомблеясининг 48 сессиясида сўзлаган нутқида Марказий Осиёнинг ядросиз

зона, деб эълон қилиш ташаббусини илгари сурди. «Ҳозирги замон воқелиги

шундайки, бир мамлакатнинг хавфсизлиги бошқа давлат ҳисобидан

таъминланиши мумкин эмас, - деди юртбошимиз ўз нутқида, минтақа

хавфсизлигини бутун жаҳон хавфсизлиги муаммоларидан ажратган ҳолда

кўриб бўлмайди. Шунга асосланиб, Ўзбекистон ядро қуролининг батамом

тугатилиши учун, ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг

самарали ҳаракат қилиши ва унинг ҳеч бир муддатсиз узайтирилиши учун

ҳаракат қилади.... Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг ядросиз зона, деб

эълон қилинишининг қатъий тарафдоридир». Мазкур ташаббус Президентимизнинг 1996 йил декабрда бўлиб ўтган ЕҲХТ Лиссабон учрашувида сўзлаган нутқида яна бир бор йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Анжуман қатнашчилари Марказий Осиёни ядросиз зона, деб эълон қилиш ҳақидаги фикрини катта қониқиш билан кутиб олдилар.

1997 йил апрель ойида Женева шаҳрида Марказий Осиёдаги беш давлат

экспертлари минтақавий гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ўша йили

июнь ойида Ўзбекистон ҳайъати биринчи бор атом энергияси бўйича халқаро

агентлик (МАГАТЭ) бошқарувчилари кенгашининг Вена шаҳрида бўлиб ўтган

навбатдаги сессиясида иштирок этди. Ўзбекистон ҳайъати раҳбарининг расмий

баёнотида Ўзбекистон Республикаси ва минтақадаги бошқа давлатларнинг

ядросиз зона ташкил этиш борасидаги қарашлари баён этилди. 1997 йил 14-16 сентябр кунлари Тошкентда «Марказий Осиё – ядро қуролидан холи зона» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда 56 мамлакатдан ва 16 халқаро ташкилотдан 200 дан ортиқ киши иштирок этди. Ислом Каримовнинг мазкур анжумандаги нутқида баён этилган ядровий хавфсизликни таъминлаш чоралари ҳақидаги фикрлари анжуман қатнашчилари

томонидан тўла қўллаб-қувватланди.Хўш, «Ядросиз зона»нинг қандай мезонлари бор? Халқаро амалиётда бундай ҳудудларни белгилашнинг ягона мезони йўқ. Чунки, ҳар бир минтақа ўз хусусияти ва аҳамиятига эга. Аммо, тадқиқотчилар ядросиз зона тушунчасини

шундай изоҳлайдилар: «Ядросиз зона қурол-яроғларни чеклаш, ядровий низо

чиқиши хавфини камайтириш, мазкур зонага кирадиган мамлакатлар

хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва 1968 йилда имзоланган ядро қуролини

тарқатмаслик ҳақидаги шартноманинг ҳаётга татбиқ этилишига кўмаклашиш

воситасидир. Халқаро шартнома асосида ядро қуролини синаш, ишлаб чиқариш

ва жойлаштириш тақиқланган, шунингдек, унинг ҳудудида ва унга қарши ядро

қуролини қўллаш тақиқланган зона - ядросиз зона ҳисобланади». Ҳозирги пайтда тўртта ядросиз зона мавжуд - Антарктида (шартнома 1961 йил 23 июнда кучга кирган), Лотин Америкаси (шартнома 1969 йил 25 апрелда кучга кирган), Тинч океанининг жанубий қисми (шартнома 1986 йил 11 декабрда кучга кирган), Африка қиъаси. Барча зоналар ҳақидаги шартномалар Ўзбекистон Республикаси томонидан эътироф этилган.

Шимолий Европада, Марказий ва Жанубий Осиёда, Яқин Шарқда ядросиз

зоналар барпо этиш ғоялари мавжуд. Бундан мақсад, ядро қуроли мавжуд

бўлган ҳудудларни чеклаш, ядро уруши хавфини камайтиришдир. Марказий Осиёда ядросиз зона барпо этиш ҳақидаги Ўзбекистон ташаббуси БМТ ва жаҳон жамоатчилиги томонидан тўла қўллаб- қувватланмоқда. Бу таклиф БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида муҳокама қилинди ва махсус резолюстия қабул қилинди. Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш фақат минтақадагина эмас, балки жаҳонда ҳам тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида иқтисодий, ҳарбий қудрат билан биргаликда мамлакатдаги демократик жараёнларнинг характери билан давлатларнинг обрў-эътибори белгиланмоқда. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистонда босқичма-босқи ч амалга оширилаётган демократик жараёнлар жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкам ўрин эгаллашга ва миллий манфаатларимиз

асосида ташқи сиёсат юритишга имконият яратмоқда.



14.3. 2001 йил 15 июн куни Xитойнинг Шанхай шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотини (ШҲT) тузиш тўғрисидаги декларастия имзоланди. Ўзбекистон, Россия, Xитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Tожикистон асос солган бу тузилма ўта қисқа муддатда ривожланиб, етук халқаро ташкилотга айланди. Унинг халқаро майдондаги нуфузи йил сайин ортиб бормоқда, ташкилот сафидан жой олиш истагини билдирган давлатлар ҳам кўпаймоқда. ШҲTнинг салоҳияти ҳақида гапирганда масаланинг фақат иқтисодий жиҳати ҳисобга олинса ҳам, уни йирик иқтисодий-интеграстиявий ташкилот деб аташ учун барча асослар етарлидир. ШҲTнинг асосий мақсад ва вазифалари аъзо мамлакатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш, сиёсат, иқтисодиёт, фан-техника, таълим, маданият, энергетика, транспорт, экология каби соҳаларда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, минтақавий тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдан иборат. Tашкилотга аъзо мамлакатлар ҳудудида яшовчи аҳоли сони 1,5 миллиардга яқин. ШҲT доирасида икки юздан зиёд ҳужжат имзоланган бўлиб, уларнинг салмоқли қисми иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Xусусан, 2003 йили кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 2028 йилгача мўлжалланган дастур, 2004 йилда эса уни ижро этиш режаси қабул қилинган. Банклараро бирлашма кенгашининг 2006 йилги Шанхай саммити доирасида бўлиб ўтган илк мажлисида унинг таъсис ҳужжатлари билан бирга қатор икки томонлама битимлар ҳам имзолангани мазкур кенгаш доирасидаги ҳамкорлик жадал ривожланаётганини кўрсатди. Жумладан, мазкур саммит асносида Ўзбекистон Tашқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Xитой Давлат банки ўртасида 20 миллион долларлик кредит битими имзоланди.

ШҲTнинг 2007 йил августда бўлиб ўтган Бишкек саммитида Ишбилармонлар кенгаши билан Банклараро бирлашманинг ҳамкорлиги расмийлаштирилди. Ушбу саммит доирасида Банклараро бирлашма кенгашининг мажлиси ўтказилиб, бирлашмага аъзо банкларнинг лойиҳаларни саралаш, экспертиза қилиш ва амалга оширишдаги ҳамкорлиги регламенти қабул қилинди. Ушбу ҳужжат ШҲT мамлакатлари ўртасидаги сармоявий ҳамкорликни янада фаоллаштиришнинг муҳим механизми сифатида эътироф этилади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик кўлами нечоғли жадал ривожланаётганига Ўзбекистон билан ШҲTга аъзо бошқа давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми кўрсаткичларининг муттасил ўсаётгани яхши мисол бўла олади. 2001 йилда бу борадаги умумий кўрсаткич 1 миллиард 781,3 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2006 йилда 4 миллиард 541,8 миллион долларга етди. 2007 йилнинг январ-август ойларига доир кўрсаткич сал кам 4,2 миллиард долларни ташкил этди. Сармоявий ҳамкорлик борасида 2004 йили Tошкентда ўтган саммитда Xитой томони ШҲT мамлакатлари учун 900 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратганини таъкидлаш жоиз. Ўзбекистон бу йўналишда 19 лойиҳа ишлаб чиққан ва айни пайтда уларнинг бештасини молиялаштириш юзасидан келишувга эришилган. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 196,6 миллион долларни ташкил этади. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар коинотни ўрганиш, қуёш энергиясидан фойдаланиш каби соҳаларда ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда. ШҲT давлатларининг иқтисодий имкониятлари фақат уларнинг салоҳияти билан чекланиб қолмаганини эслатиб ўтиш жоиз. Tашкилот ҳузурида Мўғулистон, Эрон, Ҳиндистон ва Покистонга кузатувчи мақоми берилган. Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисларида ушбу мамлакатлар раҳбарлари қатнашади. Яъни, ШҲT доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда кузатувчи давлатларнинг ҳам муайян иштироки бор. Демак, унинг имкониятлари ҳам шунга яраша – жуда кенгдир. Фақат иқтисодий ҳамкорлик нуқтаи назаридан қараганда ҳам ШҲTнинг улкан салоҳиятга эга эканлиги аён бўлади. Аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишончни, алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига қарашлар муштарак эканлигини ҳисобга олиб, ШҲTни савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ноёб механизми, деб аташ мумкин. Бу мехнизм тобора такомиллашиб бормоқда. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 2011 йил 14-15 июнь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган ўн биринчи мажлиси якунларига доир. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгаши расмий дастури 15 июнь куни Мустақиллик саройида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Сзинтао, Қирғизистон Республикаси Президенти Роза Отунбоева, Россия Федерастияси Президенти Дмитрий Медведев, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирокида тор доирадаги учрашувдан бошланди. Мажлисда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатга оид долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Мажлис қатнашчилари ШҲТ маконида ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш йўллари юзасидан ўз фикр-мулохазаларини баён этдилар. Минтақавий масалалар, жаҳондаги воқеалар, жумладан, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Президенти ШҲТнинг ўн йиллик фаолиятига баҳо берар экан, тарихан қисқа вақт ичида Ташкилот эътиборли ва нуфузли халқаро тузилма сифатида шаклланганини таъкидлади. ШҲТ доирасида салмоқли шартномавий-хуқуқий пойдевор яратилди, унинг институстионал асоси шакллантирилди, тузилмавий органлари барқарор фаолият кўрсатмоқда, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни изчил кенгайтириш ва ривожлантириш, транспорт-коммуникастия алоқаларини фаоллаштириш таъминланмоқда. Булар Ташкилотнинг очиқлиги, барча манфаатдор давлатлар ва халқаро тузилмалар билан ҳамкорликка тайёр эканидан далолатдир. "Шу муносабат билан ШҲТнинг халқаро нуфузини янада оширишга хизмат қиладиган қуйидаги омилларни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, - деди Ислом Каримов. - ШҲТ, аввало, ўзининг асосий тамойилларидан келиб чиққан ҳолда минтақада барқарорлик ва хавфсизликни сақлашнинг ишончли кафолати сифатида майдонга чиқмоқда, дунё тез ўзгарувчан, нотинч бўлиб турган ҳозирги замонда бу ғоят муҳим аҳамият касб этади.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət