Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси


Yüklə 1.95 Mb.
səhifə6/12
tarix24.06.2016
ölçüsü1.95 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

Биринчидан, фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий институти ҳисобланадиган жамоат ташкилотларининг бирламчи ва асосий функстияси, уларнинг давлат ҳокимиятини муайян даражада чегаралаш, яъни давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш эканлигини эътироф этиш жоиз. Айтиш мумкинки, жамоат ташкилотларининг роли айнан демократик жараёнларнинг ривожланиш даврида уни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашда кўринади.

Иккинчидан, мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнида сиёсий партиялар муҳим функстияларни амалга оширадилар. Сиёсий партияларнинг асосий функстияси алоҳида олинган фуқаролар, ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини бирлаштириб, уларни сиёсий манфаатлар мажмуаси даражасига кўтариш, шунингдек, бу уйғунлашган манфаатларнинг жамият учун бир хилда аҳамият касб этишини таъминлай олишдир.

Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар мавжуд конститустиявий ҳуқуқ меъёрлари доирасида, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилмаган ҳолда шаклланиб келаётган сиёсий жараёнлар ва муносабатлар тамойиллари доирасида муқобил сиёсий йўлларни ифода этувчи восита сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳар бир партиянинг ўз дастури ва мақсадларига мос равишда назарий, мафкуравий, сиёсий ва ташкилий функстиялари бўлиб, улар партия фаолияти ва ички ҳаётининг ажралмас қисмидир.



Учинчидан, жамоат ташкилотларининг энг оммавий шаклларидан бири ҳисобланган касаба уюшмалари жамиятнинг ижтимоий тараққиётига сезиларли даражада таъсир ўтказадилар. Таъкидлаш жоизки, ушбу институтнинг ижтимоий жараёнлардаги таъсири фақатгина меҳнат муносабатлари билан чегараланиб қолмасдан, балки ундан ҳам кенгроқ доирага қаратилган.

Касаба уюшмаларининг ижтимоий йўналтирилган функстияларининг моҳияти қуйидагиларда намоён бўлади:



  • жамиятнинг интеграстиялашувига эришиш;

  • ишлаб чиқариш демократиясини ривожлантириш орқали фуқаролик жамиятини шакллантириш;

  • давлатнинг ижтимоий соҳадаги сиёсатини ривожлантиришга кўмаклашиш;

  • жамиятнинг меҳнат потенстиалларини сақлаш ва ривожлантириш;

  • бозор муносабатларини ривожлантириш, меҳнат бозорини такомиллаштириш;

  • жамиятда инсон қадр-қимматини ошириш ва меҳнат одатларини ривожлантириш.

Мамлакатимизда ижтимоий воқеликнинг жадал суръатларда ривожланиб бориши, жамиятда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар фуқаролик жамиятининг асосий институтларининг янги функстияларини шаклланишига олиб келмоқда.

Ҳозирги кунда деярли барча жамоат ташкилотлари мамлакатни демократик йўналишда ривожлантириш, муайян соҳалар юзасидан инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш каби масалаларга ўзларининг асосий фаолият йўналишлари сифатида қарамоқдалар. Жамоат ташкилотларига бирлашган фуқаролар улар орқали ўзларининг турли хил манфаатлари ва ҳуқуқларини амалга оширишни кўзлайдилар. Бундай шароитда жамоат ташкилотлари олдига фуқароларнинг давлат ишларини амалга оширишда иштирокларини таъминлаш ҳамда уларнинг мавжуд қонунчиликка нисбатан ижобий муносабатларини шакллантириш ва шу орқали уларни қонунга итоаткор шахс сифатида тарбиялаш каби янги вазифалар қўйилмоқда.



12.2 .Маҳалла – фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш негизи сифатида.

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш жараёнида фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий қисми ҳисобланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан бири – маҳалланинг ўрни беқиёсдир. Маҳалла – бу шарқона “демократия дарсхонаси”. Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллаларнинг сони 10 мингдан ортиқни ташкил этади. “Маҳалла” сўзи арабча “маҳаллун” сўзидан олинган бўлиб “жой”, “ҳудуд” маъноларини билдиради. Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришганидан сўнг маҳалла фаолиятининг ҳуқуқий асослари яратилди. Бунда маҳаллалар ҳаёти билан боғлиқ кўп масалалар билан бир қаторда маҳалла оқсоқолини сайлаш тартиблари ишлаб чиқилди. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу сайлов демократизм, ошкоралик ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида ўтказилади.

Фуқаролик жамияти институтлари тизимида ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла)нинг ўрни беқиёсдир. Чунки бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, маҳалла институти юртимизда минг йиллар давомида синалган ва чуқур илдиз отган, аҳолини бирлаштириб турадиган ижтимоий ҳодиса сифатида ривожланиб келмоқда. Айниқса, унинг ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятларини сақлаб қолиш, уларни жипслаштириш кафолати сифатида майдонга чиқаётганлигини яққол кўриб турибмиз (2.5.3-расм). Маҳалла ўзини ўзи бошқариш органларининг энг ёрқин кўриниши, айни пайтда фуқаролик жамиятининг асоси ва таянчи деб тан олинганлиги билан ҳам ўзининг юксак мавқеига эга. Мустақиллик йиллари мобайнида жамиятдаги бошқарув тизимларини ислоҳ қилиш, давлат вазифаларини жамоат ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиш, яъни кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш борасидаги ишлар изчил давом эттириб келинмоқда.

Фуқaролaрнинг ўзини ўзи бошқaриш институти – мaҳaллa фaолиятининг тaшкилий aсослaрини янaдa тaкомиллaштириш, унинг вaзифaлaри кўлaмини кенгaйтириш, дaвлaт ҳокимияти вa бошқaрув оргaнлaри билaн ўзaро яқин муносaбaтлaрини тaъминлaш aлоҳидa долзaрб aҳaмият кaсб этмоқдa. Ушбу вaзифaни ҳaл қилишдa Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Фуқaролaрнинг ўзини ўзи бошқaриш оргaнлaри тўғрисидa”ги Ўзбекистон Республикaси Қонунигa тегишли ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш юзасидан таклифни илгари сурар экан, бундa мaҳaллaни aниқ йўнaлтирилгaн aсосдa aҳолини ижтимоий қўллaб-қуввaтлaш, хусусий тaдбиркорлик вa оилaвий бизнесни ривожлaнтириш мaркaзигa aйлaнтириш, шунингдек, унинг дaвлaт бошқaрув оргaнлaри фaолияти устидaн жaмоaтчилик нaзорaти олиб бориш тизимидaги вaзифaлaрини янaдa кенгaйтиришгa жиддий эътибор қaрaтиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билaн биргa, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрь куни бўлиб ўтган қўшма йиғилишидаги маърузасида “Фуқaролaр йиғини рaиси (оқсоқоли) вa унинг мaслaҳaтчилaри сaйлови тўғрисидa”ги Ўзбекистон Республикaси Қонунигa фуқaролaрнинг ўзини ўзи бошқaриш оргaнлaри рaислaри сaйлови тизимини янaдa тaкомиллaштириш бўйичa оқсоқоллaр вa улaрнинг мaслaҳaтчилaри энг муносиб фуқaролaр ичидaн сaйлaнишини, фуқaролaр ижтимоий фaоллигини кучaйтиришдa мaҳaллaнинг aҳaмияти вa роли оширилишини тaъминлaйдигaн чорa-тaдбирлaрни нaзaрдa тутaдигaн ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш тaклиф қилинaди.





2.5.3-расм. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари.
Фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш – долзарб вазифа. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланишини амалда кенг ва тўла рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган ва шу йўлда фаолият юритаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти каби бир қатор миллий институтлар ва ташкилотлар қаторида фуқаролик жамияти институтларининг янада кенгроқ таркибини яратиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун” ва “Нуроний” жамғармалари, “Ижод” фонди, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассостиастияси ва бошқа жамоат ташкилотлари самарали фаолият юритмоқда. Бироқ шу ва шунга ўхшаш фуқаролик институтларининг фаолиятини янада жонлантириш ва ривожлантириш ҳозирги куннинг ўта муҳим вазифаларидан биридир. Бундай долзарб вазифанинг бажарилиши йўлида бир қатор амалий ишлар қилинди. Фуқаролик жамияти институтларининг ролини ва аҳамиятини оширишга ҳисса қўшаётган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бироқ бу йўлда қилинадиган ишлар ҳали талайгина. Чунки бундай вазифаларнинг долзарб аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир бўлмагани ҳолда уларнинг сўзсиз ижобий ечими ҳаётий заруриятдан ўзга нарса эмас. Чунки моҳият эътибори билан фуқаролик жамияти давлатни ва унинг органлари фаолиятини назорат қилади. Шунинг учун ҳам у зарурдир. Бу зарурат маълум асослар мавжуд бўлган тақдирдагина ўз ҳаётий ифодасини топиши мумкин. Жамоатчилик назорати касаба у
Статистик маълумотлар ва фактлар

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари ваколат муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг 105-моддасига, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ 2008 йилнинг ноябрь–декабрь ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилди. Унинг натижаларини таҳлил қилиш шундан далолат берадики, сайлов тадбирларида ҳовлилар, уйлар, кўчалардан жами 576509 нафар вакил 18 миллион нафардан ортиқ сайловчи номидан қатнашди. Сайлов 10124 та фуқаролар йиғинида (2006 йилда улар 9941 та эди), шу жумладан, 101 та шаҳарча, 1333 та қишлоқ, 154 та овул фуқаролар йиғинида, 8536 та маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Сайлов натижасида фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ва уларнинг маслаҳатчиларининг сифат таркиби яхшиланди. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) этиб сайланганлар орасида олий маълумотлилар (асосан иқтисодчилар, юристлар ва педагоглар) 6119 нафарга етди (60,4 фоиз). Раислар (оқсоқоллар) умумий сонининг 32,5 фоизини ёки 3287 нафарини ўрта махсус маълумотлилар ташкил этади. Фуқаролар йиғинлари раислари орасида хотин-қизлар кўпайди: агар улар 2006 йилда 981 нафарни ёки 9,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 1160 нафарга ёки 11,5 фоизга етди. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) этиб сайланганларнинг 4263 нафари (42,1 фоизи) ёши 50 га етмаганлар бўлиб, уларнинг 806 нафари (умумий миқдорнинг 8 фоизи) 40 ёшга тўлмаган шахслардир.
юшмалари, сиёсий партиялар, истеъмолчиларнинг уюшмалари ва шу кабилар орқали амалга оширилади. Булар халқнинг давлат ҳокимияти билан ўзаро мулоқотини таъминлаб берувчи “кўприк”дир. Бундай кўприкнинг мавжуд бўлиши ва унинг яхши тараққий этиши демократик, ҳуқуқий давлат қуришни мақсад қилган жамият учун жуда муҳим вазифа, чунки халқнинг давлат ҳокимияти билан ўзаро мулоқотининг йўлга қўйилиши демократия учун асосий омил ҳисобланади. Лекин бундай мулоқотнинг йўлга қўйилиши анча қийин масала. Бу борада давлатнинг ҳам, жамоатчиликнинг ҳам фаоллиги зарур. Мамлакатимиз раҳбарининг илгари сурган таклифлари ана шундай заруриятнинг давлат томонидан амалга оширилаётган ҳаётий ифодаларидан биридир.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти – маҳалла фаолиятини янада ривожлантириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Маҳаллалар фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш зарур. Шу муносабат билан амалда бўлиб келаётган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш талаб этилади. Киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларда ушбуларга алоҳида эътиборни қаратиш лозим бўлади:



  • аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда маҳалланинг аниқ йўналтирилган фаолиятини белгилаш;

  • маҳалланинг хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш соҳасидаги вазифаларини аниқлаш;

  • маҳалланинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтириш.

Ш
Юртимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтлари ролини янада кучайтириш фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократлаштириш ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграстиялашуви бўйича ўз олдимизга қўйган мақсадимизни рўёбга чиқаришда ҳеч бир муболағасиз ҳал қилувчи омил эканини, ўйлайманки, кимгадир уқтириб ўтиришга зарурат бўлмаса керак.

Ислом Каримов

у ўринда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш эҳтиёжи мавжуд эканини таъкидлаш ўринлидир. Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари сайлови тизимини янада такомиллаштириш талаб этилади. Оқсоқоллар ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар орасидан сайланиши даркор. Шу билан бирга фуқаролар ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг ролини ва аҳамиятини оширишга эришиш лозим. Шунинг учун ана шу мақсадларга эришишга замин ҳозирлайдиган тегишли чора-тадбирларни таъминлаб берадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда ва таклиф этилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида” Қонун қабул қилиниши керак. Бу қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан фуқаролик жамияти институтларининг назоратини амалга оширишнинг тизимли ва самарали ҳуқуқий механизмини яратиш бўлиши лозим. Таклиф этилаётган қонунда қуйидагилар белгилаб қўйилиши даркор:



  • жамоатчилик назоратининг турлари;

  • жамоатчилик назоратининг шакллари;

  • жамоатчилик назоратининг субъектлари;

  • жамоатчилик назоратининг предмети;

  • жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари;

  • мазкур соҳада амалдаги қонун ҳужжатларини ижро этмагани учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги шартлари ва бошқалар.

12.3. Мамлакатимиз Президенти илгари сурган таклифлардан бири – бу “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш таклифи. Ушбу қонунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларидаги аниқ чегараларни белгилаш ва ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш каби масалалар бўйича ҳуқуқий нормалар кўзда тутилиши даркор. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши жамоавий меҳнат низоларини ҳал этишга ҳисса қўшади, ижтимоий барқарорликни таъминлашга кўмаклашади, ходимларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларининг самарали кафолатланишига хизмат қилади.

Ижтимоий шериклик тамойилининг мазмуни шундан иборатки, бунда давлат ижтимоий адолат, фуқароларнинг фаровонлиги, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида қайғуриш мажбуриятини ўзига олади, ижтимоий йўналтирилган сиёсатни ўзининг асосий вазифаси деб билади ва мазкур сиёсатнинг Конститустияда белгиланган йўналишларини самарали амалга оширади. Ушбу тамойилдан келиб чиққан ҳолда давлат ўз органлари орқали доимий равишда иқтисодий ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳал этиш бўйича муайян чораларни амалга оширади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамиятининг асосий элементлари ҳисобланади. Маълумки, жамиятдаги барча ташкилотлар шартли равишда уч секторга — давлат органлари ва муассасалари, тижорат ташкилотлари ва ниҳоят фуқаролик жамияти институтларига бўлинган. Жамият, ундаги ижтимоий муносабатлар ривожланиб борган сари мазкур уч сектор ҳам ривожланиб, уларнинг манфаатлари кенгайиб боради. Ижтимоий шериклик — бу уч секторнинг манфаатларини мувофиқлаштириш ва келишувга эришиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ўзаро ҳамкорликдир. Ижтимоий шерикликнинг муҳим хусусиятларидан бири, бу тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларга риоя қилиш ҳақидаги ўзаро келишуви эмас, балки улар ўртасидаги юксак ахлоқий қоидалар мажмуидир. Ижтимоий шерикликка бозор иқтисодиётига асосланган маданиятли жамиятга хос бўлган ижтимоий муносабатларнинг бир тури сифатида қараш мумкин. Биринчидан, бу умумий манфаатлар ва қарашлар билан бирга, мутлақо фарқ қилувчи ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий манфаатларга эга тарафлар ўртасидаги муносабатдир. Иккинчидан, ижтимоий шериклик тарафларнинг қарама-қаршилигига эмас, балки ижтимоий консенсус(келишув)га эришишга асосланади. Учинчидан, бу шундай муносабатлар турики, уни амалга оширишдан барча ижтимоий гуруҳлар ҳамда давлат манфаатдор бўлади. Чунки айнан ижтимоий шериклик шароитида жамият ижтимоий барқарорликка ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришади. Фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, состиал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда.


Бундай ташкилотларнинг обрўси ошиб, мустаҳкамланиб боргани сари фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги роли жамиятимизда тобора ортаётир. Натижада жамоатчилик ва фуқаролик назорати институти жамиятнинг давлат билан ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, мамлакатда кечаётган ўзгаришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситаларидан бирига айланмоқда.
Ижтимоий шериклик муносабатларини, уни амалга ошириш тамойиллари ва механизмини тартибга солишга қаратилган, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бошқа муаммоларни ҳал этишга қаратилган давлат дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокига ҳуқуқий асослар яратувчи қонун лойиҳасини яратиш долзарб масалага айланди. Бугунги кунда фуқаролар йиғини томонидан юқоридаги органлар билан ижтимоий шериклик муносабатлари биргаликда чоралар кўриш шаклида амалга оширилмоқда. «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш констепстиясини фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасида амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳи тузилиб, улар томонидан тегишли қонун лойиҳаси тайёрланган ва ҳозирги кунда кенг муҳокама қилинмоқда. Қонуннинг қабул қилиниши билан фуқаролар йиғинлари томонидан ижтимоий шериклик уносабатларининг бошқа шакллари ҳам қўллана бошлайди. Жумладан, фуқаролар йиғинлари ва давлат органлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатлари доимий асосда йўлга қўйилади.

арҳақиқат, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик асосида фаолият юритиб келаётир. Ижтимоий шериклик ўзаро ҳамкорликнинг бир кўриниши бўлиб, бунда субъектлар ўзаро тенг муносабатга киришади, яъни улар бир хил ҳуқуқий мақомга эга бўладилар.

Юртимизда ижтимоий шерикликни қарор топтиришда Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш констепстияси асосида ишлаб чиқилган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг аҳамияти ниҳоятда катта. Зотан, давлат билан фуқаролик жамиятининг институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бугунги тараққиёт талабидир.

Констепстияда, шу билан бирга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада кучайтириш бўйича таклифлар берилиб, маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида қайд этилди. Ҳақиқатан ҳам, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятни ривожлантириш, ўта муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишга қўшаётган салмоқли ҳиссасини ҳисобга олинган ҳолда, улар фаолиятининг қонуний асосларини янада такомиллаштириш, маҳалла вазифаларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлаш, улар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этади. Бунда, айниқса, амалдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунни қабул қилишда алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Ушбу ҳужжатларга фуқаролар йиғинларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро муносабати, шартномавий келишув, ҳамкорликда алоҳида дастурлар, лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари тўғрисида ахборот алмашишни кўзда тутувчи меъёрлар киритиш мақсадга мувофиқдир. Ёш авлоднинг баркамол инсон сифатида вояга етказиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни чақириққача тайёрлашда маҳаллалар бошқарув органлари билан елкадош бўлиб фаолият юритиши талаб этилади. Шундай экан, юқорида номлари зикр этилган қонунлар лойиҳаларини тайёрлашда мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.    

Мухтасар қилиб айтганда, ўзини ўзи бошқариш органлари ва давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари муносабатларининг янада такомиллаштирилиши мамлакатимизда том маънодаги кучли фуқаролик жамиятини барпо этишга хизмат қилади. Зотан, ижтимоий шериклик асосида фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари бир-бирини тўлдиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш борасида самарали фаолият юритади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ

 

 

Ижтимоий шериклик тўғрисида

 

 

1 БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

 

Ушбу Қонуннинг мақсади ижтимоий шериклик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва ижтимоий шериклик субъектларининг ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишдаги ўзаро муносабатларини таъминлашдан иборат.



 

2-модда. Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

 

Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.



Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.

 

3-модда. Асосий тушунчалар

 

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:



 

Ижтимоий шериклик- нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг келишилган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўзаро муносабати;

ижтимоий шериклик субъектлари – нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектлари;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастури- ижтимоий муҳим аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишга қаратилган, ижтимоий шериклик субъектлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;

ижтимоий буюртма – бир томондан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, ёки тадбиркорлик фаолиятининг субъекти, ва иккинчи томондан нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида шартнома тузиш йўли билан ижтимоий муҳим аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ишларни бажариш ёки тадбирларни ўтказиш топшириғи;

1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət