Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси


Yüklə 1.95 Mb.
səhifə12/12
tarix24.06.2016
ölçüsü1.95 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Иккинчидан, бу ижтимоий-сиёсий, состиал-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда кўп томонлама самарали ҳамкорликни ташкил этиш борасида қўйилаётган ва бажарилаётган вазифалар, бунинг учун зарур шартномавий-хуқуқий асосни шакллантириш ва ҳар бир мамлакат учун аҳамиятли бўлган йирик лойиҳаларни амалга оширишдир. Учинчидан, ШҲТ давлатларнинг тенг хуқуқли бирлашмаси бўлиб, унинг фаолияти бошқа мамлакатларнинг манфаатларига қарши қаратилмаган ва қарама-қаршилик қиладиган блок хусусиятига эга эмаслиги яққол намоён бўлмоқда". Мамлакатимиз раҳбари Ташкилот доирасидаги ҳамкорлик истиқболларига тўхталар экан, бунда ШҲТ хартиясидаги мақсадлар, вазифа ва тамойилларга тўла мос равишда синовдан ўтган сиёсатни давом эттириш, "Шанхай жараёни"нинг барча иштирокчилари манфаатларига бирдек жавоб берадиган ҳамкорликнинг асосий йўналишларини ҳаётга татбиқ этиш устувор жиҳатлар эканини таъкидлади. Президент Ислом Каримов ШҲТни янада муваффақиятли ривожлантириш аъзо давлатларнинг муайян амалий натижаларга эришишига, аввало, барқарор тараққиётни таъминлаш ва бутун минтақа мамлакатлари аҳолиси фаровонлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларига боғлиқ эканини қайд этди. ШҲТ маконида истиқомат қилаётган халқлар ҳамкорликдаги фаолиятнинг самараларини аниқ мисолларда кўрсагина, ШҲТнинг мавқеи ва нуфузи янада ошади. Ўзбекистон ШҲТ маконида миллий ва трансчегаравий аҳамиятга молик автомобиль, темир йўл ва ҳаво йўли коммуникастияларини барпо этиш ва модернизастия қилиш бўйича инвестистия дастурларини амалга ошириш, шунингдек, замонавий логистика марказлари ва хаблар яратиш тарафдоридир. Бу ишларнинг амалга оширилиши ШҲТга аъзо давлатларнинг Европа Иттифоқи, Жанубий ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Хитойнинг ШҲТ Тараққиёт банкини тузиш тўғрисидаги таклифи амалга оширилишини муҳим, деб хисоблайди. Бу Ташкилот доирасида состиал-иқтисодий ва инфратузилмага оид устувор лойиҳаларни молиялаштиришнинг кўп томонлама механизмини шакллантиришга йўналтирилган, аъзо мамлакатлар олдида турган умумий вазифаларни янада самарали бажариш имконини беради. Бу борада жорий йилнинг апрель ойида Ашхободда имзоланган Ўрта Осиё - Форс кўрфази янги халқаро транспорт йўлагини шакллантириш тўғрисидаги давлатлараро битимнинг ҳаётга жорий қилиниши муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Истиқболда бу йўлак ШҲТ маконини ерусти йўллари орқали Форс ва Уммон кўрфазларидаги бандаргоҳлар билан боғлаш имконини беради. Мамлакатимиз раҳбари Марказий Осиёдаги вазиятга бахо берар экан, дунёда хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид ва хавф-хатарлар кучайиб бораётган ҳозирги шароитда минтақамиз ўз геосиёсий ва геостратегик аҳамияти, бой табиий ресурслари туфайли жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида қолаётганини таъкидлади.
Афғонистонда 30 йилдан буён давом этаётган уруш нафақат минтақамизда, балки бутун дунёда тинчлик ва осойишталикка раҳна солмоқда. Жаҳон ҳамжамияти барча чора-тадбирларни кўраётганига қарамай, таассуфки, бу ердаги вазият мураккаблигича қолмоқда. "Бугунги кунда афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ечиб бўлмаслигига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Деярли барча давлатлар, жумладан, афғон муаммосини ечишга жалб қилинган мамлакатлар раҳбарлари, шунингдек, бевосита Афғонистондаги коалистия кучлари ҳарбий қўмондонлиги ҳам бу ҳақда сўз юритмоқда, - деб таъкидлади Ислом Каримов. - Бизнинг қатъий фикримизга кўра, ўз мамлакатининг муаммоларини афғон халқининг ўзи ҳал этиши керак. Фақат қарама-қарши томонларни муросага келтириш, бу жараёнга афғонистонликларнинг ўзини жалб қилиш, шунингдек, жаҳон ҳамжамияти ёрдами билан Афғонистонни состиал-иқтисодий тиклаш орқалигина боши берк кўчадан чиқиш йўлини топиш мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон томони 2008 йилнинг апрель ойида Бухарестда баёнот берган эди. Биз Афғонистон келажагини тинч, барқарор ривожланаётган, атрофидаги мамлакатларга ҳеч қандай таҳдид солмайдиган давлат сифатида кўрамиз. Токи мазкур минтақада яшайдиган халқлар илгаригидек дўстона, ўзаро манфаатли ва тенг хуқуқли муносабатларнинг имкониятларидан тўлалигича фойдалана олсинлар. Ўзбекистон бундан буён ҳам Афғонистонга нисбатан ўзаро миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда икки томонлама асосда яхши қўшничилик ва ҳамкорлик сиёсатини юритаверади". Мажлисда томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг глобал ва минтақавий муаммоларга қарашлари кўп жиҳатдан ўхшаш эканини қайд этиб, ўзаро яқин ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар. Саммит якунида ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор хужжатлар имзоланди. Ўтган даврда ШҲТ фаолиятининг асосий натижалари ва ютуқларини, аъзо давлатларнинг минтақа ва дунёдаги бугунги вазиятга қарашларини, шунингдек, минтақада хавфсизлик ва устувор йўналишларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид долзарб муаммолар ечимига ёндашувларини акс эттирган Ўн йиллик декларацияси қабул қилинди. Шунингдек, 2011-2016 йилларга мўлжалланган Антинаркотик стратегия ва уни бажариш бўйича Ҳаракат дастури тасдиқланди. Бу ҳужжатлар ШҲТ маконида наркотиклар билан боғлиқ таҳдидларни бартараф қилиш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 2010 йилда Тошкент саммитида тасдиқланган ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида Ташкилотга давлатларни қабул қилиш процедурасини тартибга солиш мақсадида ШҲТга аъзо мамлакат мақомини олиш учун ариза берган давлатнинг мажбуриятлари тўғрисидаги намунавий меморандум имзоланди. ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли вакиллари томонидан Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги хукуматлараро битим имзоланди. Бу битим томонлар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни назорат қилиш, дори воситаларининг хавфсизлиги ва сифатини, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатиш каби йўналишларда ҳамкорликни назарда тутади. Давлатимиз раҳбари анжуман якунларини сарҳисоб қилар экан, "барчамиз учун долзарб бўлган муаммолар юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашув натижалари ҳамда наркобизнесга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик ва ШҲТни кенгайтириш бўйича бугун қабул қилинган қарорлар Ташкилотга аъзо мамлакатлар хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган навбатдаги қадам бўлади", деб ишонч билдирди. Саммит якунида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ШҲТ 10 йиллик фаолияти мобайнида, халқаро ва минтақавий вазият қанчалик жиддий ўзгарганига қарамай, барча синовларга муносиб тарзда дош бериб, аъзо давлатлар ўртасида яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим механизми сифатида майдонга чиққани таъкидланди. Саммитда ШҲТга раислик Хитой томонига ўтди. Давлат раҳбарлари Хитой Халқ Республикасининг ўз раислиги даврини ШҲТ маконида "Яхши қўшничилик ва дўстлик йили" деб эълон қилиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Шу билан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн биринчи мажлиси ўз ишини якунлади.


1 Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: “Ўзбекистон”, 2005, 34 – б.

2 Каримов И А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т 8 – Т.: «Ўзбекистон», 2000, 466-бет.

3 Ўша жойда, 504-бет.

1 Отчёт Спестиального Докладчика Парламентской Ассамблеи Совета Европы по вопросу смертной казни, Ренаты Вольвенд (Лихтенштейн), «Europe, a Continent, Free of the Death Penalty», 1999

2 Международное право об отмене смертной казни. http://diplomnie.com/publ/31-1-0-4458

3 Абдумажидов Ғ.А., Саломов Б. Ўлим жазосини бекор қилишда ижтимоий-ҳуқуқий йўналишлар. Ўлим жазосини бекор қилишнинг ташкилий - ҳуқуқий жиҳатлари. Илмий-амалий анжуман материаллари. /Масъул муҳаррир: Б.Ахроров. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2006. – 45-бет.

4 Международное право в документах: Учеб. пособие. Сост.: Н.Т. Блатова, Г.М. Мелков. – 2-е изд., перераб. и доп. – М.: Инфра-М, 1997. С.103.

5 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш констепстияси // Халқ сўзи,2010 йил 13 ноябрь, № 220 (5135).

61 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. – Асарлар,8-жилд. Тошкент:Ўзбекистон, 2000- 483-бет.

7 Усмонов Қ. Ўзбекистонда парламент тараққиётининг янги босқичи.-Тошкент: Ғофур Ғулом номидаги нашриёт- матбаа ижодий уйи, 2004.-11-12-бетлар.

8 Халқ сўзи, 2010 йил 13 март

9 Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 160-б.

10 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш констепстияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза), “Халқ сўзи”, 2010 йил 13 ноябрь (№ 220), 4-б.

11 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Конститустияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2009. – 40-бет.

12 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 1991. –№4. –76-модда



1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət