Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси


Yüklə 1.95 Mb.
səhifə4/12
tarix24.06.2016
ölçüsü1.95 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

4-мавзу: ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИНИ ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ

РЕЖА:

  1. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш.

  2. Президентлик институти ва унинг шаклланиши.

  3. Қонун чиқарувчи ҳокимият (Парламент).

  4. Ижро этувчи ҳокимият (Вазирлар Маҳкамаси


1
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принстипига асосланади.

Ўзбекистон Республикасининг Конститустияси, 11-модда

1.1.
2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Президентимиз Ислом Каримов “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш констепстияси” мавзусида маъруза қилди. Ушбу маърузада ўта долзарб аҳамиятга эга бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда давлат ҳокимияти тармоқларини, хусусан, парламентни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, сиёсий партияларнинг ролини ошириш, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, шунингдек, демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди.

Маърузада таъкидлаб ўтилганидек, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар жуда муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конститустиявий принстипини ҳаётга татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича ғоят долзарб чора-тадбирларни кўришга қаратилган эди5.

Президентимиз “Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда”(1999 й.) асари мамлакатимизнинг янги асрдаги тараққиёти учун 6 та устувор йўналишни белгилаб берар экан, аввало сиёсий, иқтисодий ҳаётни, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштиришни биринчи устувор вазифа қилиб қўйган эди. Бунда сиёсий соҳани эркинлаштириш билан бирга давлат қурилиши ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда асосий эътибор қуйидаги масалаларга қаратилган эди:


  1. ҳокимият барча тармоқларининг мустақил фаолиятини таъминлаш;

  2. нодавлат ва жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамиятини босқичма-босқич эркинлаштириш. Бунда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” констепстияси белгилаб берилди.

Бу масалаларни бевосита амалиётга татбиқ қилиш учун “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз”(2000 й.) рисоласида ҳам 7 та устувор вазифадан биринчи ва иккинчи вазифа қилиб сиёсий соҳада қуйидаги масалалар белгилаб берилди:

  1. Сиёсий соҳада:

  1. сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш;

  2. кўппартиявийлик муҳитини таъминлаш;

  3. нодавлат тузилмаларни, фуқаролик жамиятини қарор топтириш;

  4. фикрлар хилма-хиллигига эришиш. Оммавий ахборот воситаларини том маънода “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтариш;

  5. инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, одамлар онгида демократик қадриятларни қарор топтириш;

  1. Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида:

  1. ҳокимият органларининг конститустиявий асосда бўлинишини таъминлаш;

  2. маъмурий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;

  3. кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, янгилаш тизимини такомиллаштириш;

М
Бу жараёнда марказий ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқарув тузилмалари ва маъмурий органларининг вазифаларини ўзгартиришга, уларнинг бошқариш, тартибга солиш ва тақсимлаш борасидаги ваколатларини, хўжалик тузилмалари фаолиятига бевосита аралашувини кескин қисқартиришга катта эътибор берилди... Давлатнинг иқтисодиётни бошқаришидаги ролини жиддий камайтириш кўзда тутилган эди.

Ислом Каримов

арказий ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқарув тузилмалари ва маъмурий органларнинг ваколатларини бозор тамойилларига мувофиқлаштириш ва пировард натижада давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги ролини жиддий камайтириш кўзда тутилган эди.

Ҳoзирги пaйтдa мaмлaкaтимиз aҳoлисининг сиёсий-ҳуқуқий мaдaнияти вa ижтимoий oнг дaрaжaсининг ўсиб бoриши, жaмиятни дeмoкрaтлaштириш вa либeрaллaштириш жaрaёнлaрининг жaдaл ривoжлaниши, юртимиздa кўппaртиявийлик тизимининг тoбoрa мустaҳкaмлaниши дaвлaт ҳoкимиятининг учтa субъекти, яъни дaвлaт бoшлиғи бўлгaн Прeзидeнт, қoнун чиқaрувчи вa ижрo этувчи ҳoкимиятлaр ўртaсидaги вaкoлaтлaрнинг янaдa мутaнoсиб тaқсимлaнишини тaъминлaш учун зaрур шaрт-шaрoитлaрни юзaгa кeлтирмoқдa. Ислом Каримов\



Ҳокимият – бу кишилар, ижтимоий гуруҳлар ҳамда синфларнинг фаолиятига, хулқ-атворига, ҳаракатларига, иқтисодий, сиёсий, ғоявий, ижтимоий механизмлар, шунингдек, куч ишлатиш, зўрлик қилиш, ишонтириш қобилиятлари билан таъсир этувчи фаолиятнинг алоҳида шаклидир(2.1.2-расм).

Давлат ҳокимияти (давлат аппарати) – бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган муайян тузилмага бирлашган давлат ҳокимиятини амалга оширувчи давлат органларининг тизимидир.
2.1.2-расм. Мамлакатимизда давлат ҳокимияти субъектлари

11.2. Президентлик институти ва унинг шаклланиши. Президент сўзи лотинча бўлиб, “олдинда ўтирувчи” деган маънони билдиради. Ўзбекистон тарихида президентлик бошқаруви биринчи бор 1990 йил 24 мартда таъсис этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Каримов сайланди. 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу қонунга 1997 йил 26 декабрь ва 1999 йил 19 августда ҳамда 2003 йил 24 апрелда, 2007 йил 11 апрелда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мустақиллик йилларида президентлик институти тўла шаклланди. Ўзбекистон Конститустияси 19-бобининг 89-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Президентлик лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки мартадан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас. Президент фуқаролар томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади.

Президентимиз Ислом Каримов 2005 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизастия ва ислоҳ этишдир” мавзусидаги маърузасида давлат қурилиши ва бошқарув соҳасидаги энг муҳим вазифа бўлган мамлакат Парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқлари ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришиш йўлларини белгилаб берди. Шунга кўра, 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисида (89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига)” лойиҳаси матбуотда эълон қилиниб, халқнинг фикр мулоҳазалари ўрганилди ва натижада ушбу қонун Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йили 29 мартда маъқулланди. Президент Ислом Каримов 2007 йил 11 апрелда “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизастия қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конститустиявий Қонунга имзо чекди. 2010 йил 27 январдаги Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги Президент маърузасида ҳам айнан давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ана шу “Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисида (89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига)”ги Қонунга кўра, Конститустиямизнинг 89-моддаси янги таҳрирда қабул қилинди.

Б
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Конститустиясидан мамлакат Президенти бир вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимият бошлиғи эканини белгилайдиган норманинг чиқарилиши ушбу даврдаги муҳим сиёсий-ҳуқуқий воқеалардан бири бўлди.

Ислом Каримов

угунги кунда Конститустиямизнинг 89-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди” деган қоида белгилаб қўйилди. Натижада Президентнинг ижро этувчи ҳокимият бошлиғи сифатидаги норма олиб ташланди, парламент фаолиятига оид “мухолифат”, “кўпчилик” каби тушунчалар киритилди.

93-модданинг 15-банди қуйидагича таҳрир қилинди: “15) вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конститустияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли”.

102-модданинг иккинчи қисми қуйдагича таҳрир этилди: “Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади”. Ушбу қонун 2008 йил 1 январидан кучга киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг илгари эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси Раиси лавозимининг тугатилиши давлат ҳокимияти ва бошқарувини либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди. Демак, мустақиллик йилларида мамлакатимизда президентлик институти шаклланиб, у янада такомиллашди, унинг ҳуқуқий негизлари мустаҳкамланди. (2.1.1-жадвал).Президентимиз Ислом Каримов давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, президентлик институтини янада либераллаштириш, дунёдаги ривожланган давлатлар бошқаруви тизимига мос тизимга ўтиш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди. Бу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг 96-моддасига тааллуқлидир.



Мамлакат Президенти турли сабабларга кўра, ўз вазифасини бажара олмайдиган ҳолат юзага келган тақдирда ноаниқлик, ушбу моддани турлича талқин этишга йўл қўймаслик мақсадида унинг янги таҳририни қуйидаги мазмунда баён этиш таклиф қилинди: “Мамлакатнинг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда, мамлакат Президенти сайлови ўтказилади”.

2.1.1-жадвал

Президентлик институти фаолиятининг шаклланиш даври


1990 йил 24 март – Президент лавозими жорий этилди.




1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ва унга 1997 йил 26 декабрда, 1999 йил 19 августда , 2003 йил 24 апрелда,2007 йил 11 апрелда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

1991 йил 29 декабрь –Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти сайланди.

1995 йил 26 март – И.А.Каримовнинг ваколатларини 1997 йилдан 2000 йилга қадар узайтириш бўйича референдум ўтказилди.

2000 йил 9 январь – Президент сайловида И.А.Каримовнинг (91.9 фоиз)ғалабаси.

2002 йил 22 январда ўтказилган референдум якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати 5 йилдан 7 йил қилиб ўзгартирилди.

2007 йил 23 декабрда Президент сайловида тўртта номзод ичидан И.А. Каримов ғалаба қозонди (88.1 фоиз).

Мамлакат Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони (93-модданинг 20-банди).

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини тузади (93-модданинг 24- банди).

Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.


Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида мамлакатимизда икки палатали парламентнинг барпо этилиши натижасида Президент ваколат муддатининг ўзгартирилиши ва унга тегишли айрим ваколатларнинг Сенат ва Бош вазирга ўтказилди. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Конститустиясидан мамлакат Президенти бир вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимият бошлиғи эканини белгилайдиган норма чиқариб ташланди, давлат бошқарувида сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга оид, яъни Олий Мажлис Қонучилик палатасидаги сиёсий партия фракстияларига ҳукумат дастурларига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмаган тақдирда ўзини мухолифат деб эълон қилиши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. 2009 йил 1 июлдан кучга кирган “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

11.3 Қонун чиқарувчи ҳокимият (Парламент). Олий қонун чиқарувчи ҳокимият ҳар бир давлатда ўзига хос хусусиятга эга ва турлича аталади (масалан, АҚШда – Конгресс, Швестияда - Риксдаг, Хитой Халқ Республикасида – Халқ вакиллари умумхитой мажлиси). Ўзбекистонда бундай ҳокимият Олий Мажлис деб номланади. Унинг мақоми, тизими, тузилиши, вазифалари, иш фаолиятига оид қоидаларни белгилашда дунёдаги илғор давлатларнинг ва умуман, олий қонун чиқарувчи органни ташкил қилиш бўйича халқаро тарихий тажриба чуқур ўрганилган ва инобатга олинган.

Ўзбекистонда Олий Мажлис айни пайтда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва вакиллик органи ҳисобланади, унинг таркибидаги депутатлар халқ мафаатларини ифодалайди. Олий Мажлис 5 йил муддатга сайланади. 25 ёшга етган Ўзбекистон фуқаролари сайланиш ҳуқуқига эга. Ў


Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати – беш йил.

Ўзбекистон Республикаси

Конститустияси,76- модда

збекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш констепстияси” мавзусидаги маърузаси ҳамда мамлакатни демократик янгилаш ва модернизастия қилишда Олий Мажлис Сенати ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини кучайтириш борасидаги вазифалари муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Аслида парламент франстузча “parler”- гапирмоқ сўзидан келиб чиққан бўлиб, расмий сўзлашиш жойи маъносини англатади. Парламент давлатнинг олий вакиллик органи ҳисобланади ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Парламент қонун бўйича белгиланган сондаги депутатлардан иборат бўлиб, ҳудудий сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида белгиланган ёшга тўлган фуқаролардан сайланади. Парламентаризм тажрибаси шуни кўрсатадики, парламент бир палатали ва икки палатали бўлиши мумкин. Маълумки, демократик мамлакатларнинг аксариятида парламент икки палаталидир. XX асрнинг сўнгги ўн йиллигида икки палатали парламентлар сони 45 тадан 75 тага кўпайди. Ҳозирги замонда икки палатали тизим парламентаризм тараққиётининг асосий тенденстиясига айланди. 2000 йилнинг 14 мартида Париж шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон сенатларининг махсус анжуманида парламентнинг икки палатали бўлиши мамлакат ҳаётида ижобий роль ўйнайди, деган хулосага келинди.

1990-1994 йилларда мамлакатимиз парламенти Олий Кенгаш номи билан аталиб, бир палатали, 150 депутатдан иборат эди. 1995-2004 йилларда парламент Олий Мажлис номи билан аталиб, бир палатали ва унинг 250 депутати мавжуд эди. Мустақиллик йилларида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 60 депутат, туман ва шаҳар Кенгашларига эса 30 нафар депутат сайланиши йўлга қўйилди. 2005-2009 йилларда Олий Мажлис икки палатали парламент бўлиб, унинг қуйи Қонунчилик палатаси 120 депутат, Сенат (юқори палатаси) эса 100 сенатордан ташкил топди, жами 220 депутатдан иборат бўлиб келди.

Икки палатали миллий парламентни ташқил қилиш масаласи Президентимиз Ислом Каримов томонидан 2000 йил 25 майда Олий Мажлиснинг 2-сессиясида илгари сурилди. “Шуни яхши англаб олишимиз зарурки, ҳаёт ўзгариши билан, одамларимизнинг аввалги сиёсий ва маънавий онги улғайиши билан, бизнинг парламентимизнинг ташкил этилишида ҳам, унинг фаолиятида ҳам тегишли ўзгаришлар бўлиши табиийдир. Шу ҳолатларни назарда тутиб, мен доимий асосда ишлайдиган икки палатали парламент тизимига ўтиш таклифини киритмоқчиман, яъни биз 2004 йилда бўладиган сайловларда парламентни икки палатали қилиб ташкил этишимиз лозим”6.

Олий Мажлиснинг 2001 йил 6 декабрда қабул қилган Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисидаги қарорига кўра, 2002 йил 27 январда референдум ўтказилди. Шу асосдаги “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принстиплари тўғрисида”ги Конститустиявий Қонуннинг қабул қилиниши қонун чиқарувчи ҳокимиятни тубдан ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди. 2002 йил 12 декабрда Олий Мажлиснинг 10-сессияси халқимизнинг хоҳиш иродаси билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конститустиявий Қонунлар ҳамда уларни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилди. Шунингдек, 2003 йил 24 апрелда “Ўзбекистон Республикаси Конститустиясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида тўпланган парламентаризм тажрибаси, Ўзбекистон халқининг қадриятлари ва менталитетини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган ушбу қонунлар икки палатали парламентимиз ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий шаклларини аниқ белгилаб берди.

Қонунчилик ҳуқуқи фаолиятини қуйидагича изоҳлаш мумкин(2.1.4-расм).

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат (2.1.5-расм).

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида халқаро ҳуқуқ андозалари ва илғор хорижий давлатлар талабларига мос янги сайлов қонунчилиги яратилди. Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги, яъни парламент 4 босқичдан иборат тараққиёт йўлини босиб ўтди:

Биринчи босқич. Конститустиямиз қабул қилингунга қадар давр бўлиб, бу даврда Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайлови ва Референдум тўғрисидаги бир қатор қонунлар қабул қилинди.

Иккинчи босқич. Конститустиямиз қабул қилингандан то 1997 йилгача давом этди. Бу даврда миллий сайлов тизими шакллантирилди.

Учинчи босқич. 1997 йилдан то 2003 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу босқичда амалдаги сайлов қонунларига айрим ўзгартишлар киритилди. Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди.

Тўртинчи босқич. 2003 йилдан 2005 йилгача бўлиб, бу даврда икки палатали парламентни шакллантириш билан боғлиқ сайлов қонунларига ўзгартишлар киритилди ва 2004 йил 26 декабрда Олий Мажлис қуйи Қонунчилик палатасига сайлов ўтказилди7.

Қонун ижодкорлиги жараёнининг ҳуқуқий асослари:


  1. Ўзбекистон Республикасининг Конститустияси.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тўғрисидаги қонунлар.

  3. Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг регламенти тўғрисидаги қонунлари.

  4. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни ва ҳ.к.



2.1.6-расм.
Ўзбекистон Респуликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қабул қилинаётган қонунлар ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, ижтимоий–сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлида катта сиёсий аҳамиятга эга бўлмоқда. (2.1.6-расм)

Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг 18-боби моддаларига қуйидаги ўзгартишлар киритиш мўлжалланди (2.1.3-жадвал):



2.1.3--жадвал


78-модда.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари

Шу кунгача бўлган ҳолат

Киритиш мўлжалланаётган тегишли ўзгартишлар

78-модданинг 15-банди: 15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

78-модданинг 15-банди: 15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш.

Демак, қонун чиқарувчи ва маҳаллий ҳокимият органларига ҳамда Сенатга 2009 йил 27 декабрда ўтказилган сайловлар жараёнида ва эндиликда қуйидаги мезон ва талаблар устувор қилиб белгиланмоқда:

  1. Олий Мажлисга Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми (лот. эрк, ихтиёр, хоҳиш) билдириш ҳуқуқи берилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи Президент ваколати доирасидан чиқарилмоқда.

  2. Сайловларда ютиб чиққан сиёсий партия тақдим этган Бош вазир номзодининг Парламент томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳақидаги конститустиявий тартиб белгиланиб, ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотуми (сайловчи ташкилот вакилларининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорлар) институти жорий қилинмоқда.

  3. Олий Мажлисга ҳокимият вакиллик органлари ва ташаббускор гуруҳлардан номзод кўрсатиш институти тугатилди.

  4. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқи фақат сиёсий партияларга берилди.

  5. Олий Мажлисга сайловларни тайинлаш институти тугатилди ва унинг ўрнига “Сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш” институти жорий этилди. Бу вазифани Марказий сайлов комиссияси амалга оширадиган бўлди.

  6. Сиёсий партияларнинг ваколатли вакили Қонунчилик палатасига киритилди. Бу институт сайлов участкаларида овозларни санаб чиқишда қатнашади. Унга тўлдирилган имзо варақаларини текширишда қатнашиш ҳуқуқи берилди. Олий Мажлис депутатлигига номзодларнинг ишончли вакили 5 нафардан 10 нафаргача кўпайтирилди.

  7. Депутатлик ўринларини квоталаш институти киритилди. Яъни 15 депутатлик ўрни оммавий жамоат ташкилоти – Ўзбекистон Экологик ҳаракатига берилди. Экологик ҳаракатга депутатлик ўринларини квоталаш институти номи берилди.

11.4.Ижро этувчи ҳокимият (Вазирлар Маҳкамаси). Ижроия ҳокимият – давлат ҳокимиятининг уч асосий тармоқларидан бири.

Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг тамойили мавжуд шароитларнинг ўзига хослигини инобатга олиш, жаҳондаги ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасидан ижодий фойдаланиш асосида амалга оширилмоқда. Шунга кўра, ижроия ҳокимият давлат ҳокимияти тизимининг бир тармоғи ҳисобланади. Қ


Қабул қилинган қонунларга мувофиқ эндиликда Бош вазир нафақат Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади, балки унга раҳбарлик қилади, ҳукумат ҳужжатларини имзолайди, давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.

Ислом Каримов
онунлар рўёбга чиқарилиши учун шарт-шароитларни таъминлаш ижро этувчи органларнинг асосий вазифасидир.
Ҳокимиятлар бўлиниши принстипига мувофиқ, иккинчи ижро этувчи ҳокимият, яъни мамлакат ҳукумати Вазирлар Маҳкамасига юклатилади. Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси Раиси лавозимининг тугатилиши ҳам либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди. Одатда ижроия ҳокимият парламентга ўтказилган сайловлардан сўнг камида бир ой ичида шакллантирилади.

Ижроия ҳокимият органлари тизимига Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Бош вазир, ҳукумат-вазирликлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимлари, улар раҳбарлигидаги бўлимлар ва бошқармалар, шунингдек, корхоналар, ташкилот ва муассасаларнинг маъмурияти ҳам киради (2.1.8-расм).

Ижроия ҳокимият органлари жамоавий раҳбарлик асосида ва якка тартибда ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш йўли билан тегишли соҳаларни бошқариш, ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади, уларни амалга оширади. Ижроия ҳокимият идораларининг тизими, ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари Конститустияга биноан Олий Мажлис томонидан белгиланади.

М
Биз ҳaммaмиз шуни aниқ aнглaб oлишимиз зaрурки, сaйлoвлaрдa ютиб чиққaн сиёсий пaртия тaқдим этгaн Бoш вaзир нoмзoдининг Пaрлaмeнт тoмoнидaн кўриб чиқилиши вa тaсдиқлaниши ҳaқидaги кoнститустиявий тaртибнинг бeлгилaниши, ҳукумaтгa нисбaтaн ишoнчсизлик вoтуми институтининг жoрий этилиши вa сиёсий тизимни мoдeрнизaстия қилиш жaрaёнидa aмaлгa oширилиши лoзим бўлaдигaн бoшқa қaтoр чoрa-тaдбирлaр ўз мaзмун-мoҳияти билaн мaмлaкaтимизни ислoҳ этиш вa дeмoкрaтлaштиришнинг янги бoсқичини бoшлaб бeрaди.

Ислом Каримов
устақиллик йилларида Вазирлар Маҳкамаси, яъни ижроия ҳокимият – ҳукумат таркиби 4 марта янгидан тасдиқланди. 1993 йил 6 майда қабул қилинган, 1993 йил 29 августда янги таҳрирда жорий этилган “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунга кўра,
биринчи марта Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби 1995 йил 23 февралда тасдиқланди. Иккинчи марта 2000 йил 11 февралда, учинчи марта 2005 йил 4 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркиби тасдиқланди. Тўртинчи марта 2010 йил 12 мартда Вазирлар Маҳкамаси таркиби қуйидаги тартибда белгиланди: Вазирлар Маҳкамаси аъзолари – 8 та, вазирлик - 14 та, давлат қўмиталари - 9 та8, жами 31 та.

Демак, бугунги кунда:


1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət