Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси


Yüklə 1.95 Mb.
səhifə8/12
tarix24.06.2016
ölçüsü1.95 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12

6- мавзу Ўзбекистоннинг геосиёсий имкониятлари.


  1. Геосиёсат тушунчаси. Геосиёсатга берилган турли хил таърифлар.

  2. Жаҳон тараққиётида XXI аср бўсағасида кучлар нисбатини тубдан ўзгаришлари, асосий зиддиятлари.

  3. Ўзбекистоннинг геосиёсий имкониятлари. Ўзбекистоннинг геосиёсий ҳолати.


13.1. Геосиёсат тушунчаси. Геосиёсатга берилган турли хил таърифлар.

Сиёсий фанлардаги йуналишлардан бири – геосиёсат халкаро муносабатларда тобора мухим урин эгаллаб бормокда. Лекин узига хос объектив ва субъектив сабабларга кура, хозиргача геосиёсатни илмий йуналиш сифатида асослаш ва эътироф этиш масаласи охиригача хал килингани йук. «Геосиёсат – “гео “-ер, “сиёсат”- давлат, ижтимоий иш маъноларини англатди. Геосиёсат ташқи сиёсатда, бирор бир давлат, ёки минтақнинг географик ўрни, ҳудудий жойлашиши, коммуникастион имконяитларини ҳисобга олиб юритиладиган фаолият. Ҳақиқатан, жаҳондаги ҳар бир мамлакат маълум бир минтақада жойлашади. Масалан, Европада ёки Осиёда. Бизнинг республикамиз ҳам Марказий Осиё минтақасида жойлашагн бўлиб, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон ва Афғонистон билан чегарадош. Албатта республикамиз тараққиётига қўшни давлатларнинг сезиларли даражада таъсири бор. Қўшни чегарадаш давлатларнинг тараққиёт даражаси қанчалик юқори, уларнинг ички ва ташқи сиёсати қанчалик барқарор ва тинч бўлса, шубҳасиз, чегарадош мамлакатга ижобий таъсири шунчалик юқори бўлади. “Геосиёсат” атамасида геосиёсий муддаолар, уларнинг кўринишлари, турли хил давлат ва халқларнинг манфаатлари тизими, унга бўлган ёндашув услублари, воситалари у ёки бу давлатнинг ҳудудий жойлашуви салоҳиятига бўлган муносабатида ифодаланган мақсадлар ўз ифодасини топади.

Геосиёсат узоқ тарихга эга бўлсада, у тушунча сифатида ХХ асрнинг бошларида шаклланган. Бу атама швед олими Р. Челлен томонидан муомалага киритилган бўлиб, ҳозирга даврда давлатлар ва дунё мамлакатлари халқаро сиёсатида , фалсафа ва сиёсат фалсафаси фанларида кенг қўлланилмоқда. Унинг фикрига кўра, геосиёсат давлатни фазода қарор топтирган географик организм ёки худудий ходиса сифатида ўрганувчи доктрина» деб хисоблаган.


Анъанавий геосиёсат ва



унинг умумий йўналиши.
Инсоният ўз тараққиётида турли тарихий даврларни босиб ўтди. ХХ асрга келганда, айниқса биринчи жаҳон урушидан кейин, олимлар одамзот илгаригилардан тубдан фарқ қиладиган янги - Ноосфера (Ақл соҳаси) даврига қадам қўйгани учун ҳамма соҳада – илмий-тадқиқот ишларида ҳам, сиёсий констепстиялар ишлаб чиқилаётганда ҳам бу ҳолатга жиддий эътибор бериш кераклигига этиборни қаратдилар. Бироқ, илмий-тадқиқотлар соҳасида ҳам, сиёсат ва мафкурада ҳам табиат ўз тараққиётининг янги босқичи – Ноосфера даврига қадам қўйганлиги муносабати билан янгича тафаккур тарзи, янгича дунёқарашни шакллантиришга қаратилган жиддий ёндашувлар бўлмади.

Жаҳон ҳамжамияти ва халқаро муносабатлар мумаммолари кўпгина ижтимоий-гуманитар фанлар, жумладан, сиёсат тарихи, дипломатия тарихи, состиология, геосиёсат доирасида ҳам ўрганиб келинади. Эндиликда уларни мафкуранинг ҳам алоҳида қисми сифатида ўрганиш зарурияти пайдо бўлмоқда. Чунки геосиёсий мақсадлар кўпроқ мафкуравий сиёсат билан узвий боғланиб кетмоқда. Бунда одамлар, халқлар, давлатларга мафкура орқали ғоявий таъсир кўрсатиш геосиёсатнинг таъсирчан воситаси бўлиб қолмоқдаки, Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, мафкуравий полигонлар ядро полигонларига қараганда ҳам хавфлироқ тус олмоқда. “Геосиёсат” тушунчасидаги “Гео” – ер (шар), “сиёсат” эса шу Курpаи заминга доир сиёсат юргизиш демакдир. Яъни, у муайян давлат ёки давлатлар гуруҳининг географик ёҳуд маконий – ҳудудий аспектда олиб борадиган сиёсати бўлиб қолмасдан, шу билан бирга, умуман жаҳон ҳамжамиятининг ҳам, айрим давлатлар иттифоқлари, блокларининг умум-жаҳон миқёсида белгилайдиган параметрлари, ўлчовлари, феъл-атворларини ҳам англатади. Геосиёсатга доир назарий қарашлар ХIХ аср иккинчи ярмидан бошлаб Ғарбий Оврупода вужудга келиб, географик муҳит халқларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётида ҳал қилувчи рол ўйнаши тўғрисидаги қарашларни муқимлаштиришга ҳаракат қилади. Бундай қарашлар гўёки янгича ёндашувлар сифатида талқин этилса-да, аммо улар қадимги грек олимларининг асарларида учрайди. Сўнгра, Ўрта аср мутафаккири ибн Ҳалдун бундай ғояларни илгари сурган эди.

ХVIII асрга келиб франстуз файласуфи Ш.Л.Монтескье тараққиёт тўғрисидаги омиллар ўрнига ҳалқларнинг аҳлоқи, урф-одатлари, уларнинг хўжалик ва сиёсий тузумларини йўлга қўйиш тўғрисидаги ғояларни илгари сурди. Бироқ, геосиёсат тўғрисидаги назарий қарашлар вужудга келмай туриб, минг йиллар давомидаги сиёсий фаолиятда у етакчи йўналиш бўлиб келганлиги маълум. Анъанавий геосиёсат географик муҳит билан боғлиқ эканлиги таъкидланади. Масалан, инглиз тадқиқотчиси Макиндер “Тарих – географик маркази”ни Марказий Осиёда кўради. Шу туфайли у Чингизхон ўзининг отлиқ аскарлари қудратига таяниб, Осиё ва Оврупонинг талай қисмини эгаллашга муваффақ бўлди, деб ҳисоблайди. Буюк географик кашфиётлар туфайли кучлар нисбати океанлар билан қуршалган Буюкбритания фойдасига ҳал бўлгани, янги транспорт воситалари (темир йўл) пайдо бўлиши билан кучлар нисбати текис ерли давлатлар фойдасига ҳал бўлганини асослашга интилади Макиндер. У кимки Шарқий Оврупони назорат остига олса, тарихнинг географик марказига эга бўлади, деган ғояни илгари сурган. Макиндер жаҳон бозорида эркин рақобат урушларни келтириб чиқаради, деб ҳисобларди.

Давлатлар ўртасидаги муносабатларда жисмоний куч ишлатиш (зўравонлик) кераклиги ҳақида фикрлар пайдо бўлди. Бунга кўра, кучсизлар устидан кучлиларнинг ғолиб келиши ҳаёт қонунининг асосини ташкил этиши керак эди. Бу ғоялардан келиб чиқиб, Германияда куч ишлатиш билан ҳукмронлик қилиш биринчи ўринга қўйила бошланди. Немис сиёсий арбоби О. Бисмарк Германиянинг яккаю ягона ҳудуди унинг армиясидир, деган фикрни илгари сурди.



Геосиёсатда ғарбпарастлик

(Ебропастентризм) майллари

ва унинг оқибатлари.
«Геосиёсат» тушунчаси Ғарб тадқиқотчиларининг фаолияти туфайли ХIX аср билан ХХ аср оралиғида илмий мулоқотга киритилди. Ғарбий Оврупонинг бир-қатор мамлакатларидаги техника тараққиёти имкониятлари туфайли, жаҳон майдонларини бўлиб олиш сиёсати ва унинг оқибатлари таъсирида тадқиқотлар бошланди. Маълумки, бу даврга келиб, Англия, Испания, Франстия, Россия, Португалия, Италия, Германия, Голландия каби давлатлар томонидан жаҳон майдонлари тақсимлаб олиниб, глобаллашув бошланиши туфайли асрлар давомида ўз этник қобиғида ҳаёт кечириб келган халқлар, давлатлар ўз мустақилликларидан маҳрум бўлдилар ва умумпланетар муаммолар гирдобига тортилдилар. Табиийки, тадқиқотчиларда бу муаммони ғарбпарастлик руҳида ҳал этиш майли (тенденстияси) етакчи йўналиш бўлиб қолди. Демак, геосиёсий ғоялар давлат экспанстияси ва империячилик мақсадлари асосида вужудга келди. Бунга кўра: а) глобал бозорни аста-секин шакллантириш, ойкумен (ер шарининг одамзот яшайдиган қисми)ни зичлантириш ва жаҳон майдонларини тақсимлаб олишни “ниҳоясига етган” деб ҳисоблаш; б) соф ҳудудий макон экспанстияси тугаб, дунёни бўлиб олиш амалда охирлангани; в) бунинг натижасида Оврупо давлатлари ўртасида пайдо бўлган омонат барқарорликни бошқа қитъалардаги “бекик” оламга ўтказиш; г) тарих Оврупо тарихи бўлишдан тўхтаб, эндиликда у умумжаҳон тарихига айлана бошлагани; д) шундай омилларга биноан, кейинчароқ таъмал тошига айланган сиёсий реализм учун ҳалқаро майдонда куч ишлатишга (зўравонликка) таянган сиёсатнинг назарий асосларини яратиш кўзда тутилган эди.

Бошқача айтганда, ҳайвонот оламида табиий танланишга ўхшаш муносабатлар ижтимоий ҳаётда ҳам қарор топиши мумкинлигини “илмий жиҳатдан” асослаш керак эди. Яъни, шер таслим қилган ўлжасини шербаччалар нимта – нимта қилиб тақсимлаб олиб, ҳар томонда ғажиб ея бошлагач, уларнинг қоринлари тўйганлиги туфайли юзага келган хотиржамликка ўхшаш бир манзарани гавдалантириш тадқиқотлар марказида тура бошлади. Бироқ, қорни яна оча бошлаганини ҳис қилган шерлар янги ўлжаларни кумсаб қолгани каби вақтинчалик юзага келган барқарорлик ўз ўрнини янада даҳшатлироқ беқарорликларга бўшатиб беришга мажбур бўлади. Жаҳонга ҳоким бўлиш сиёсати 1812 йилда Франстия – Россия ўртасида ўша давр учун ниҳоятда катта ҳисобланган урушни келтириб чиқарди. Натижада Франстия шармандаларча мағлуб бўлиб, илгариги насибаларидан ҳам маҳрум этилди. Шимолий Америкада мустамлакачиликка қарши бошланган уруш Ғарб мамлакатларининг мағлубияти билан тугаб, АҚШ номи билан янги қудратли давлат тарих майдонига келди. Америка тарихчиси А.Т.Махен мамлакатлар ва халқлар тарихий тақдирини денгиздаги қудрат белгилайди, деган ғояни “асослади”. Унга кўра, чор томонлари океанлардан иборат Америкада қудратли давлат барпо бўлиши керак эди. Давлатлар ўртасидаги муносабатларда жисмонан куч ишлатиш кераклиги ҳақида ғоялар пайдо бўлиб, мафкура воситалари орқали Германияда босқинчилик, куч ишлатиш ва ҳукмронлик қилиш қаҳрамонлик даражасига кўтарилди. Ф. Науман маркази Германия бўлган Оврупо иттифоқи кераклиги, у “Планета қўшма штатлари” учун асос бўлиши тўғрисидаги констепстияни илгари сурди. Хаусхоф давлатнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи унинг ҳаётий “бўшлиқлар билан таъминланиши билан боғлиқ”, деган ғояни илгари сурди. У Марказий Оврупони Германиянинг таянчи ҳисоблаб, Шарқни герман ҳудудий экспанстиясининг асосий йўналиши, деб ҳисоблади. У денгиз давлатларининг заифлашуви Германия етакчи бўлган Оврупо тартибларини ўрнатиш имкониятлари вужудга келтирганини, бу ғоялар жаҳон тартиботлари системаси учун негиз бўлиши кераклигини “исботламоқчи” бўлди.

Геосиёсатдаги ғарбпарастлик майллари ХХ асрда 2 та жаҳон уруши келиб чиқиши учун ғоявий туртки бўлиб, миллион – миллион одамларнинг ёстиғи қуриши, шаҳар ва қишлоқларнинг вайронага айланишига олиб келди. Бундан маълум бўладики, ҳар қандай ғоя, жумладан вайронкор, ёвуз ғоялар ҳам кучли, таъсирчан мафкура орқали одамларда ҳаракат бирлигини вужудга келтириб, инсоният бошига бехад кулфатлар солишга сабаб бўлиши мумкин экан.


Иккинчижаҳон урушидан кейинги

Геосиёсатнинг асосий йўналишлари.
Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШда ташқи сиёсат ва жаҳон тартиботларининг янги назариясини яратиш кучайди. Бундай ёндошувлар марказида Америка жаҳонда алоҳида ролъ ўйнашга даъват этилган, деган констепстия ётарди. Анъанавий қарашлардан келиб чиқиб, АҚШ тадқиқотчилари «геосиёсатда етакчи куч омили» бўлиши керак, деб ҳисобладилар. Ф. Страус –Хюпе “геосиёсат ҳарбий стратекка қай йўл билан осонроқ нимани ва қандай қўлга киритилишини англашга ёрдам берадиган синчиклаб ишлаб чиқилган режани тавсия этишдан иборатдир”, деди. «Гитлернинг глобал тафаккурининг калити, - деди у, - Герман геосиёсатидир». У АҚШ ташқи сиёсатида бутун Евроосиё билан муносабат ётиши зарурлигини айтади.

Спайкман Шимолий Америка ҳавзаси, Оврупо соҳиллари ва Оврупоосиё Узоқ Шарқидан иборат жаҳонда учта йирик марказ бўлиши тўғрисида фикр юритади. У Ҳиндистон тимсолида 4-марказ бўлиши эҳтимоли борлигини назарда тутади. АҚШ тадқиқотчилари 2-жаҳон урушидан кейин Буюкбритания билан мустаҳкам иттифоқда бўлишдан бошқа илож йўқлигига эътиборни қаратади. “Кимки Фимлендни назорат қилса, у Евразияни назорат қила олади, кимки Евразияни назорат қила олса, у бутун дунё тақдирини назорат этади”, - дейди у. Г. Уайтжерт “урушдан сўнг Америка Евразияни империализмнинг барча шаклларидан озод этиши ва у жойда албатта америкача эркинлик ва демократияни қарор топтириши керак”, – дейди. 2-жаҳон урушида кўпчилик геосиёсат бўйича мутахассислар Гитлер режимини қораладилар, шу аснода геосиёсат “совуқ уруш” туткунига айланди. 2 та ҳарбий – сиёсий блок ўртасидаги қарама – қаршилик ғоявий-мафкуравий тус олди. Натижада геосиёсатнинг ҳудудий аспекти нотўғри талқин этилди ва у маълум даражада 2 система ва блок курашининг мафкуравий императивига бўйсундирилди. Янги вазият географик-ҳудудий детерминизмнинг жиддий таҳририни тақоза этади, деган ҳулосага келинди.

А. П. Соверски геосиёсий қарашларида жаҳон баровар кучга эга бўлган 2 та давлат ўртасида тақсимланганига эътиборни қаратди. Бироқ, бу қарашларга ўзгариб бораётган воқелик ўз таъсирини ўтказди. 60-йилларда тадқиқотчилар икки қутбли (океан - континентал) дунё ўрнига кўп қутбли дунё шаклланаётганини таъкидлашга ўтдилар. Жумладан, С.Б.Коэн жаҳон миқёсида геостратегик ва геосиёсий минтақа вужудга келганини айтиб, денгиз давлатлари ва Евразия континентал оламни бунга мисол қилиб кўрсатди. У Ҳинд океани ҳавзасида мустақил минтақа пайдо бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас, деди. 70-йилларга келиб, 4 та жаҳон маркази – АҚШ, Оврупо соҳили, Совет Иттифоқи ва Ҳитойдан иборат йирик кучлар маркази борлигини айтди. Ушбу глобал доираларда глобал мувозанат кафолат бўлган яна кўпгина жаҳон марказлари ҳам борлигини таъкидлади. Аммо ўша биполяр тафаккур тарзи ҳукмрон бўлган йилларда Коэннинг юқоридаги қарашлари эътиборсиз қолди.

70-90-йилларда халқаро муносабатлар геосиёсати талқинларини методологик асосларни қайта қуриб чиқишга интилишлар пайдо бўлди. Масалан, америкалик тадқиқотчи Л. Кристоф “Ҳозирги замон геосиёсатчиси табиат одамзотга ато этган нарсани эмас, балки у ўзи мўлжаллаган нарсани топиш мақсадида харитага назар ташлайди”, - дейди. “Геосиёсат, – дейди Грей, – халқаро сиёсий қудрат билан географик омилларни ўзаро алоқадорлигига таянади”. Франстуз генерали ва тадқиқотчиси П.Галлуа ҳозирги замон дунёсидаги геосиёсат ўлчовларининг энг муҳим параметрлари маконий – ҳудудий таснифи билан бирга ракета – ядро қуролларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши омилига ҳам эътиборни қаратади ҳамда унга эга бўлган давлатлар географик аҳволи, бир-биридан яқин-узоқлигидан қатъий назар, кучлар нисбатини тенглаштиради, дейди. Шу билан бирга у оммавий ахборот воситалари ва телекомуникастиялар ролининг кучайиб бораётганига, шунингдек аҳолининг бевосита сиёсий жараёнларга аралашуви ошаётгани омиллари инсониятнинг геосиёсий истиқболида фавқулоддаги оқибатларга олиб келишига эътиборни қаратади. Галлуа қуруқлик, денгиз ва ҳаво бўшлиқларидан ташқари геосиёсатнинг муҳим параметрлари сирасига космос кенгликларини ўзлаштиришларни ҳам киритади.


Х
ХХ аср: мағлубиятлар,

муваффақиятлар

ва янги-янги муаммолар.
Х аср бошларида жаҳондаги машҳур олимлар табиат ўз тараққиётининнг янги юқори босқичи – Ноосфера (Ақл соҳаси) даврига киргани, бу даврнинг илгариги барча даврлардан фарқли ҳусусиятларига эътиборни қаратиб, илмий-теҳника янгиликларини тўласича инсоният манфаатларига бўйсундиришга сиёсатчилар эътиборини қаратдилар. Эдиликда Ақл соҳаси табиат қонунлари ҳаракат йўналишларига ҳам ўз таъсирларини кўрсатиш палласига кирганини ҳисобга олмай сиёсат белгилаш ҳалокатли оқибатларга олиб келишини олимлар олдиндан башорат қилган эдилар. 2 - жаҳон урушида фашизм ғояларининг ғайриинсоний жиҳатларини жаҳон афкор оммаси англаб етди. Аммо бу ғояларга асосланган мустабид тузум баъзи Ғарб давлатлари томонидан қўллаб-қувватлангани фактидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Тарих шундан далолат берадики, айрим давлат арбоблари тор миллий манфаатларини ҳимоя қилиш шиори остида ўз ҳалқлари истиқболига завол бўлишдан ҳам тап тортмайдилар. Масалан, ХХ аср бошида большевизм ғоялари Россия империясини ҳалок этишига кўзи етган немис сиёсатчилари В.И.Ленин бошлиқ партия сиёсатини қўллаб-қувватлаб, ҳатто уни маблағ билан ҳам таъминладилар. Оқибатда подшо режимининг қулаши билан Россияда бошланган демократик ҳаракатлар мағлуб бўлиб, унинг ўрнига большевизм номи билан яна битта мустабид ҳокимият қарор топдики, бу тарихий ҳато яна бошқачароқ шаклларда қайтарилмаслиги учун кафолат керакдир. 2-жаҳон урушидан кейин ҳалқаро битимлар билан мустаҳкамланган геосиёсий тартиботлар барҳам топиб, жаҳон ҳамжамияти глобаллашув жараёнларига мувофиқлашиш йўлига кирган бўлса-да, бироқ халқаро сиёсий фикрларда эскича ёндашувлар сақланиб турибди. Энг даҳшатлиси шуки, табиат ўз тараққиётининнг янги – Ақл соҳаси босқичига киргани, бунда бутун инсоният ақлий салоҳияти, унинг натижаси бўлгани фан-теҳника ва ахборот теҳнологияси ютуқларини батамом бунёдкорлик томон буриб юбориш ҳаёт-мамот масаласи бўлиб қолгани сиёсий қарашларда, сиёсий майдонлардаги курашларда эътиборга олинмаётир. Ҳолбуки, бу масалалар ҳар бир мамлакат, халқлар ва давлатлар иттифоқи ва бутун инсоният сиёсий воқелигининнг тубли негизларини ташкил этади.

ХХ асрдаги ўзгаришлар инсоният тараққиётининг бир неча асрларига тенг келади. Жуда кўп аграр мамлакатлар индустрлаштириш босқичидан постиндустриал ва ахборот жамиятига сакраб ўтдилар. Инсоният Ақлий салоҳиятининг парвози натижасида бу асрда нисбийлик назарияси, атом кашфиётлари ва техника янгиликлари содир бўлди. ХХ аср охирги чорагида ахборот телекомуникастия инқилоби рўй берди. Жуда кўп мамлакатларда бозор иқтисоди муносабатлари ва либерал демократик йўлга ўтиш жараёнлари тезлашди, инсонни ҳимоя қилиш ва ҳалқларнинг ўз тақдирларини ўзи белгилаш тамойилларини эътироф этиш етакчи тамойилга айланди. ХХ аср яна шуниси билан эътиборлиги, миллий мустақиллик мафкураси ва амалиёти тантана қилиб, мустамлакачилик империялари ҳалокатга учраб, унинг харобалари устида жуда кўп мустақил давлатлар вужудга келди. Миллион-миллион одамлар ҳаётига завол бўлган 2 жаҳон уруши ҳам шу асрда рўй берди. ХХ асрда фашизм, болъшевизм номи билан танилган ниҳоятда даҳшатли мустабид ҳокимлик режими ҳам ҳукм сурди. ИТН туфайли инсониятнинг ўзи мавжудлигини омонат қилиб қўйган ядро қуроллари ва унинг мўлжалга элтиш воситалари вужудга келди. Бир томонда АҚШ, иккинчи томонда Совет Иттифоқи бош бўлган икки қутбли олам кўп соҳали оламга ўз ўрнини бўшатиб беришга мажбур бўлди. Ҳар қандай давлат бутун дунё ҳамжамияти фаолиятига тортилди. Демак, юқорида айтилганлардан маълум бўлдики, анъанавий геосиёсатнинг асосий қоидалари ҳозирги дунё воқелигига мувофиқ келмай қолди. Моҳият эътибор-ила зўравонликка асосланган геосиёсатнинг тарихий илдизлари қадимга бориб тақалади. Геосиёсат назарияси ва амалиётида гўёки янгича ёндошувлар сифатида илгари сурилган ўша ғояларнинг таг-заминида, назаримизда, ваҳшиёна ҳаёт кечирган ибтидоий аждодларимиз тафаккур ва турмуш тарзи унсурлари ётади. Ўша гала-гала бўлиб яшаган аждодларимизнинг ҳали расо такомилига етмаган мияларининг маҳсули бўлган онг даражалари, зўравонлик йўли билан ўз турлари бўлган бошқа одамлар галалари ҳаётий маконларини эгаллаш, ўзларини асоратга солиш йўли билан яхшироқ яшашга интилишдан иборат ваҳшиёна турмуш тарзлари ўзининг яшовчанлигини намоён этаётганлигига тарих шохид. Демак, одамлар, аввало сиёсат ва мафкура майдонларидаги кишиларнинг ғор одамларига хос тафаккур тарзларини ўзгартирмай туриб, геосиёсат йўналишларида жиддий ўзгаришлар бўлишига умид боғлаш қийин. Чунки ҳозирги даврда жаҳон воқелиги шу даражада ўзгариб кетдики, уни бошқа асрларда шаклланган тафаккур тарзи методи билан таҳлил этиш умуман мумкин эмас. Геосиёсат фанининг марказида ҳозирги замон ҳамжамиятининг муаммолари туради, шунинг учун ҳам эндиликда аниқ мамлакат ҳудуди, тутган ўрни ва географиясини жаҳон миқёсида содир бўлган сифат ўзгаришлари асосида таҳлил этиш керак. Бу ўзгаришлар аввало тафаккур тарзи, сўнгра нималар устиворлигини аниқлаш, унга эришиш методлари, воситаларини танлаш ҳамда ушбу реаллликка мувофиқ келадиган тушунчалар, категорияларни тадқиқ этишни тақоза этади.



Такрорлаш учун саволлар.


  • Тарихан амалиётда қарор топган геосиёсат нимани англатади?

  • Ғарбда пайдо бўлган геосиёсат констепстиялари етакчи майллари нимадан иборат?

  • Геосиёсий детерминизм ғоялари ва уларнинг оқибатларини изоҳланг!

  • “Ғор одамлари”га ҳос таффакур тарзининг яшовчанлигининг сабаблари нимада?

  • Ҳалқаро майдонда чиқадиган зиддиятларни зўровонлик йўли билан ҳал этишга интилиш нега заволга учрамоқда?

  • АҚШ давлати геосиёатининг асосида қандай ғоялар ётади?

  • “Совуқ уруш” моҳияти ва оқибати нимадан иборат?

  • Геосиёсат йўналиши тўғрисидаги ҳилма-ҳил фикрлар ва уларнинг назарий жихатдан бирёқламалигини изоҳланг?

  • Ноосфера даврига мувофиқ келадиган геосиёсат белгилаш мумкинми?

  • Нега ХХ асрни оғоҳлантириш асри дейиш мумкин?

13.2. Жаҳон тараққиётида XXI аср бўсағасида кучлар нисбатини тубдан ўзгаришлари, асосий зиддиятлари.

“Совуқ уруш” даври барҳам топиб, икки қутбли дунё ўрнига кўп қутбли дунё вужудга келгач, пайдо булган янги ижтимоий, сиёсий мухитда йирик давлатларнинг буюкликка даъвоси муносабати билан геосиёсатда жиддий ўзгаришлар содир бўлмаяпти. Ҳолбуки воқеаларнинг ривожи “совуқ уруш” давридаги қарашлар, андозалар билан янги реалликка ёндашиш ўзини-ўзи алдашдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатди. Маълумки, Совет давлатини бошқаришга келган ёш авлод ички тизимнинг ёмонлиги ва ташқи сиёсат барбод булиб бораётганини англади. Берлин деворининг қулаши аслида коммунизм ғоясига бўлган ишончнинг барбод бўлишидан дарак берарди. Тарихдан маълумки, барча империялар ташқи кучлар таъзйиқи остида эмас, балки даставвал ички аҳволнинг ёмонлашиб бориши туфайли қулаган. XX асрнинг кейинги йилларида АҚШнинг дунёдаги ҳодисаларни якка-ёлғиз ўз назоратига олиш имконияти чекланди. Тўғри, АҚШ дунёдаги иқтисодий ва ҳарбий, сиёсий жиҳатдан энг қудратли давлат. Ер юзидаги одамларнинг кўп авлоди учун Америка моддий қийинчиликларсиз ва сиёсий эрксизликлардан қутилиш йўлини кўрсатувчи машъал бўлиб кўринади. Шимолий Америка жуда катта худудларни тезда ўзлаштириб олиш, ривожланаётган илғор саноат ва қишлок хўжалигига эга бўлиш, тарихда мисли кўрилмаган аҳолининг аксарияти моддий фаровонлигини таъминлаш, тезда жаҳон давлати мақомини олиш – буларнинг барчаси жаҳон афкор оммасида америкача ҳаётга ихлосни ошириб юборди. Ана шу аснода, эрк, демократия, моддий фаровонлик ваъда қилган Американинг алоҳида роли ҳакидаги ғоялар ўртага ташланди. Бунинг учун жаҳон халқлари америкача турмуш тарзи қадриятларини қабул қилишга рози бўлишлари шарт қилиб қўйилди. Анча йиллар АҚШ бундай вазифани бажариб келди. Бироқ, бошқа ғоялар каби бундай қарашларнинг юқори чўққиси “совуқ уруш” йиллари бўлди. Чунки антисоветизм ва антикоммунизм ғоясини фош этиш, унинг ғайриинсоний моҳиятини кўрсатиш даврларида юқоридаги фикрлар жаҳон халқларини ўз томонига оғдириб юбориши нисбатан осон эди.



Янгичатартибот-

лар учун кураш.
Дарҳақиқат деярли ярим аср давомида антикомунизм АҚШ нинг нафақат ташқи стратегияси, балки ички сиёсий курашларида ҳам етакчи ғоя бўлди. “Совуқ уруш” тугагач, Америка жамоатчилиги эътиборини тортиб келган мақсадлар қолмагач, унинг ўрнида бўшлиқ ва ноаниқлик холати пайдо бўлди. Зеро, антикоммунизм эрк ва демократия тўғрисидаги америкача қадриятларни қарор топтириш учун қўл келар эди. Совет жамияти моделининг асоссизлиги ва у ҳақда гапириш ортиқча эканлиги аён бўлгач, америкача моделнинг камчиликлари юзага қалқиб чиқиб қолди. Ғоявий-сиёсий ва мафкуравий соҳада пайдо бўлган ноаниқлик ва мақсадсизлик бўшлиғини тўлдириш учун янги душман қидириш лозим бўлиб қолди. Даставвал Япония ёмон отлиққа чиқарила бошланди. Кейинроқ эса қайта тикланаётган Россия, шунингдек Хитойдан хавф-хатар борлиги айтилди. Шимолий Корея, Эрон ва Ироқ халқаро хавфсизликка путур етказаётгани ҳақида жар солинди.

Бундай қарашлар аста-секин ривожланиб бориб, «Совуқ уруш» ўрнини «иссиқ уруш» эгаллай бошлади. Маълумки, Афғонистондан Совет қўшинлари олиб чиқиб кетилгач, у ерда ислом ақидапарастлиги ғояларидан озиқ олиб шаклланган Толиблар деб аталган ҳаракат пайдо бўлди. Ҳокимият учун бошланган фуқаролар урушида улар устунликка эга бўлгач, қўшни давлатлар ва дунёдаги барча демократик кучларга қарши янги хавф-хатар ўчоғи пайдо бўлаётган эди. АҚШ бошлиқ иттифоқчилар Толиблар ҳаракатига асосан барҳам бериб, Афғонистонда тинчликсевар давлат тартиботлари қарор топиши учун йўл очди. Бу, бир томондан, АҚШ нуфузини оширган бўлса, иккинчи томондан Ислом дунёсида унга қарши ҳаракатларни кучайтириб юборди. Бу ўринда шуни айтиш ўринлики, Толиблар ҳаракати Ўзбекистон жанубий чегаралари учун жиддий хавф туғдира бошлаган эди. Шунинг учун ҳам ўз стратегик мақсадларини назарда тутиб, Ўзбекистон давлати АҚШ нинг Афғонистонга нисбатан ўша даврдаги сиёсатини қўллаб-қувватлади. Аммо АҚШ сиёсатчилари янги душман образи яратиш орқали ички барқарорликка эришиш йўлларини давом эттирдилар. Нишонга Ироқ олинишига сабаб, у мамлакатнинг президенти Саддам Ҳусейннинг Яқин Шарқда Америка манфаатларига тўғри келмайдиган сиёсат олиб бориши эди. Шунинг учун Ироқ оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқаришга киришди, бу жаҳон ҳамжамияти учун жуда хавфли, деган ғоялар тарқатилиб, Америка гражданлари назарида Саддам Ҳусейн режими тарафдорлари тимсолида душман образи яратилгач, у мамлакат бомбардимон қилиниб, Америка бошлиқ иттифоқчилар Ироқни оккупастия қилиб олдилар ва ўзларига мувофиқ келадиган ҳукуматни у ерда ўрнатдилар. Саддам Ҳусейн диктатурасига барҳам берилди. Аммо Яқин ва Ўрта Шарқда хавф-хатарга тўла вазият вужудга келди. Эндиликда Эрон атом бомбаси яратиб, жаҳонга хавф туғдираётгани ҳақидаги қарашлар АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг мафкуралари орқали жаҳонга даҳшатли ахборотларни тарқатмоқдалар. Эроннинг ҳозирги давлати ва ҳукумати тимсолида душман образи яратиш тобора кенг тус олмоқда.



Шундай қилиб, Совет давлати каби давлатлар устидаги давлатнинг бархам топиши асло бир қутбли дунёни шакллантирмади. Умуман давлатлар устидаги давлат тушунчаси қадрсизланди. Совет империяси ўзи билан бирга тарих архивларига фақат комунистик ғоянигина эмас, афтидан, америкача турмуш тарзи ғоясини ҳам олиб кириб кетди. Бугина эмас, истиқболда АҚШ, Ғарбий Оврупо ва Япония иқтисодий маркази бўлган олам ҳақидаги фикрлар хам ўзининг асосига эга эмас. “Совуқ уруш” йилларида бу уч марказ ўртасидаги мавжуд зиддиятлар эндиликда янги мезонларда ўзини намоён этмоқда. Бу, даставвал дунёнинг янгича тартибларини шакллантиришга қаратилган фаолиятлари билан боғлиқ бўлган ҳамда ХIХ ва ХХ аср бошларидан тубдан фарқ қиладиган сиёсий ўйинларга дахлдор гаплардир. Юқоридаги фикрлар яқин келажакдаги АҚШ нинг жаҳон ишларидаги салмоғи ва таъсирини асло пастга урмаслиги керак. Тинчлик ва хавфсизликнинг минтақавий ва глобал даражада сақлаш Вашинтон белгилайдиган стретегияга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Бироқ, буни АҚШ якка ўзи эмас, балки у янги жаҳон тартибларини бир қанча таянчлари билан биргаликда ҳал этишга мажбур бўлади.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət