Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси


Yüklə 1.95 Mb.
səhifə2/12
tarix24.06.2016
ölçüsü1.95 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

1- Устувор йўналиш. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш
(амалга оширилган ислоҳотлар)




Давлат ҳокимиятининг учта субъекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни юзага келтирмокда. Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига) 2011 йил 19 апрелда ЎРҚ-284-сонли ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2011 йил 19 апрелда ЎРҚ-285-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунлари қабул қилинди.



2 –УСТУВОР ЙЎНАЛИШ .
СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ЭТИШ
(2-чи босқичда (2001-2010 йилларда)

амалга оширилган ислоҳотлар)






АМАЛГА ОШИРИЛГАН
ИСЛОҲОТЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИ
(2000-2010 йй.)

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясида суд ҳокимиятининг ролини ошириш, жиноий жазони либераллаштириш, судга қадар бўлган босқичда суд назоратини кучайтириш ҳамда амнистия актини қўллашда суд тартибини ўрнатиш; адвокатура институтини, ижро иши юритишни ва простессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва шу каби бир қанча муҳим вазифалар ҳал қилинди.



2-УСТУВОР ЙЎНАЛИШ.
СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ЭТИШ
(ТАКЛИФЛАР)



Суд ҳуқуқ ислоҳот каби оммавий ўзгаришлар оммавий ахборот воситалари томонидан қўллаб-қувватланиши лозим. Мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотларни одамлар тушуниб етиши даражасига, бу ислоҳотларни кутилаётган натижасига боғлиқдир. Оммавий ахборот воситаларидан, давлатимиз ичида содир бўлаётган барча воқеалар тўғрисида объектив ва тўғри маълумот кутилади...”
И.А.Каримов.

3-УСТУВОР ЙЎНАЛИШ. AXБOРOТ СOҲAСИНИ ИСЛOҲ ҚИЛИШ, AXБOРOТ ВA СЎЗ ЭРКИНЛИГИНИ ТAЪМИНЛAШ
(кутилаётган натижа)

Оммaвий axбoрoт вoситaлaри вa дaвлaт ҳoкимияти oргaнлaри ўртaсидaги мунoсaбaтлaрнинг устувoр жиҳaтлaрини тўғри бeлгилaш, жумлaдaн, oммaвий axбoрoт вoситaлaри фaoлияти устидaн нaзoрaт қилишнинг иқтисoдий мexaнизмлaрини, axбoрoт мaнбaлaрининг ёпиқлигини, шунингдeк, тaҳририятлaргa ҳoкимият oргaнлaри вa мaъмурий тузилмaлaр тoмoнидaн бўлaётгaн мaълум дaрaжaдaги бoсимлaрни бaртaрaф қилиш билaн бoғлиқ муaммoли мaсaлaлaрни ҳaл этишга хизмат қилади.

ОАВ институти, аввало, миллий манфаат, жамият ва шахс эркинлигини ҳисобга олган, ахборот олиш ва уни тарқатиш кафолати ҳамда мажбурияти билан боғлиқ жараёнларнинг бевосита шахсий, маҳаллий, уруғ-аймоқчилик манфаатларидан устун турадиган, умуммиллий манфаатга дахлдор бўлган қадриятга айланиб бормоғи лозим. Ана шундай шароитда жамоатчилик назоратини кучайтиришга йўналтирилган ҳар қандай мазмундаги ахборотни тарқатишдан олдин жамиятнинг маънавий - руҳий ҳолатига салбий таъсир этувчи, ижтимоий, миллий, этник, диний тафовут ва келишмовчиликларни кучайтирувчи, зўравонлик ва урушни тарғиб этувчи, порнография, маиший бузуқлик, шахслар мавқеига, обрўсига ва шаънига салбий таъсир этувчи ахборотларни чегаралашнинг норасмий, виждон билан боғлиқ бўлган, соғлом ақл ва юксак тафаккурга таянган маънавий-руҳий меъёрлари вужудга келади.

Ўзбекистонда телекоммуникастиялар тизими дунёнинг 180 та мамлакатига 28 та йўналиш бўйича тўғридан-тўғри чиқадиган халқаро каналларга эга. Кейинги 10 йил ичида босма оммавий ахборот воситаларининг сони 1,5 баробар, электрон оммавий ахборот воситаларининг сони 7 баробар кўпайди.республикада Интернет тизимидан фойдаланувчилар сони 8 миллиондан ошди.

Мавжуд барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда яшайдиган миллат ва элатларнинг 7 та тилида фаолият олиб боради, шунингдек, босма материаллар ва телекўрсатувлар инглиз тилида ҳам тарқатилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларини эркин ва жадал ривожлантиришга, ахборот соҳасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган 10 га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Жумладан, “Ахборот эркинлиги принстиплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга, шунингдек, “Телекоммуникастиялар тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 2011 йил 30 декабрь.

Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга, шунингдек, “Телекоммуникастиялар тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 2011 йил 30 декабрь. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонун қабул қилиш.Демократлаштириш жараёнларида аҳамияти тобора ортиб бораётган ахборот коммуникастиялари соҳасининг энг муҳим тармоқларидан бири бўлган телерадио тизимини ривожлантиришга қаратилган “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида” Қонун қабул қилиш ҳақида таклиф киритилди.Оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва мустақиллигини янада мустаҳкамлаш муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва механизмларини кучайтириш, ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий қилиш билан бевосита боғлиқдир.Ушбу вазифани амалга ошириш учун “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш таклиф этилди. \

4. Оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлаш, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасидаги ролини кучайтиришга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш мақсадида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принстиплари ва кафолатлари тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилди. “Телекоммуникастиялар тўғрисида”ги Қонун нормаларини янада такомиллаштириш зарурлиги кўрсатилди. «Телекоммуникастиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Халқ сўзи, 2011 йил 31 декабр.

IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш

Конститустиямизга, шунингдек, “Сайловчилар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларга 2003 ва 2008 йилларда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.



Президентимиз сайлов қонунчилиги борасида қуйидаги қонунчилик ташаббусларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатдилар

. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг


25-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади.

Бундан ташқари, “Сайловолди ташвиқоти” тушунчасининг ўзига аниқ таъриф бериш, бундай ташвиқотни олиб бориш шартлари, турлари, рухсат этилган шакл ҳамда усулларини қонунчилик йўли билан белгилаб қўйиш зарур.

. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг
25-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади.

Бундан ташқари, “Сайловолди ташвиқоти” тушунчасининг ўзига аниқ таъриф бериш, бундай ташвиқотни олиб бориш шартлари, турлари, рухсат этилган шакл ҳамда усулларини қонунчилик йўли билан белгилаб қўйиш зарур.

3. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг
38-моддасига қўшимчалар киритиш таклиф этилади.

Бу таклиф, жумладан муддатидан олдин овоз бериш тартиб-қоидасини белгилайди.

4. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунларга “овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек, овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек, уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникастия тармоқларига (шу жумладан, Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланади” деган нормани киритиш.

5. Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш бўйича конференстияларида кузатувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини белгилаб берадиган қўшимча киритиш мақсадга мувофиқ.



V. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга, фуқароларнинг энг муҳим состиал-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани ҳам бу соҳа ривожига бўлган катта эътиборни кўрсатади.



Фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий асоси.
Конститустиянинг 56-моддасида белгиланганидек, “Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади”.
Фуқаролар йиғини биринчи марта ўзини ўзи бошқариш органи сифатида Конститустияда эътироф этилди. Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг 105-моддасида ушбу ҳуқуқий нормабелгиланди: “Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.
Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади”.

1993 йил 2 сентябрида қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун - қишлоқ, шаҳарча ва овулларда ва улар таркибидаги маҳаллаларда тузиладиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий ҳолатини белгилаб берди. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари – бевосита фуқаролар томонидан сайланадиган органлардир.

Фуқаролик жамияти институтларининг таснифи

Иқтисодий соҳада

    • Хусусий мулк асосида фаолият юритадиган нодавлат ташкилотлари;

  • . Ширкат хўжаликлари ва уларнинг уюшмалари;

  • . Ижара асосида ишловчи жамоалар;

  • . Акстиядорлик жамоалари;

  • . Молиявий жамғармалар ва уюшмалар;

  • . Ишлаб чиқариш корпорастиялари, констернлари ва бирлашмалари;

  • . Тадбиркорлар уюшмалари (палатаси) ва бошқалар.


Ижтимоий соҳада

  • . Таълим-тарбия муассасалари (мактаб, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари;

  • . Жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар;

  • . Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

  • . Мустақил оммавий ахборот воситалари;

  • . Диний ташкилотлар;

  • . Миллий-маданий марказлар;

  • . Ихтиёрий кўнгилли жамиятлар;

  • . Жамоатчилик фикрини ўрганиш институтлари;

  • . Турли ижтимоий ихтилофларни ҳал этувчи тузилмалар ва бошқалар.


Сиёсий соҳада

    • Сиёсий партиялар;

  • . Ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар;

  • . Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган институтлар ва бошқалар;

Фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларини тобора ривожлантириш, уларнинг мустақил иш юритиши ва чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди.

Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Ҳомийлик тўғрисида”ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ривожланишига кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа қатор ҳужжатлар қабул қилинди ва улар фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий фаоллигини кучайтиришда муҳим омил вазифасини бажармоқда.

Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда, уларнинг ролини кучайтиришда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади.



Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари сайлови тизимини янада такомиллаштириш бўйича оқсоқоллар ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар ичидан сайланишини, фуқаролар ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг аҳамияти ва роли оширилишини таъминлайдиган чора-тадбирларни назарда тутадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинди.

Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш. Қонунда жамоатчилик назоратининг турлари, шакллари ва субъектларини, назорат предметини, уни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини, шунингдек, мазкур соҳада амалдаги қонун ҳужжатларини ижро этмагани учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги шартларини белгилаб қўйиш зарур.



VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш

Мамлакатимиз мустақил тараққиётининг дастлабки босқичида, яъни 1991 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда улкан ўзгаришларни амалга оширишда асосий эътибор марказлаштирилган маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам бериш ва бозор иқтисодиётининг асосларини, авваламбор, қонунчилик базасини шакллантириш учун шароит яратишга қаратилди.

Фуқаролик, Ер, Солиқ ва Божхона кодекслари, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Чет эл инвестистиялари тўғрисида”, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”, “Хусусий корхона тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича умумий ҳисобда 400 дан зиёд қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинди ва жорий этилди. Уларнинг барчаси иқтисодиётимизни янада либераллаштириш ва модернизастия қилишда нафақат мустаҳкам ҳуқуқий асос, балки амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг ортга қайтмаслигининг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.



Давлат хусусий мулкдор ҳуқуқларининг ҳимоячисидир. Шунинг учун ҳам тадбиркорлар ўз бизнесига бехавотир инвестистия киритиши, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириши, маҳсулот ҳажми ва олаётган даромадини кўпайтириши, ўз мулкига ўзи эгалик қилиши, фойдаланиши, тасарруф этиши лозим. Айни шу мақсадда бозор иқтисодиётининг негизи ҳисобланган хусусий мулкка нисбатан давлат томонидан берилаётган асосий кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур.

Бошқарув тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган рухсат бериш тартиб-қоидаларининг қатъий чекланган рўйхати ва турларини аниқ белгилаб қўйиш, қонунда назарда тутилмаган ортиқча рухсатнома ва рухсат бериш тартиб-қоидаларининг янги турлари киритилишини қонун билан кескин тақиқлаш зарур.



Акстиядорлик жамиятлари ва акстиядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунни танқидий қайта кўриб, янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳамда унда корпоратив бошқарув ва назорат органларининг ваколатлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини янада аниқ белгилаш.

Ўзбекистоннинг бу йилги ялпи ички маҳсулотида кичик бизнеснинг улуши 50 фоиздан ортиб бораётганига қарамасдан, афсуски, бу соҳа реал иқтисодиётимизда, авваламбор, саноатда етакчи ўринни эгаллай олмаяпти. Ушбу вазифани ҳал этиш учун “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни тайёрлаш зарур.

Бозор муносабатларининг асоси бўлган рақобатни ривожлантиришда монополияга қарши қонун ҳужжатлари катта роль ўйнайди. Аммо амалдаги “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги Қонун бугунги кунда эскирди ва замон талабларига жавоб бермай қолди. Шуни эътиборга олган ҳолда, “Рақобат тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқишимиз ва қабул қилишимиз зарур. Бу қонун 2012 йил 6 январда қабул қилинди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг 80 фоиздан ортиғини нодавлат сектор таъминламоқда. Тан олишимиз керакки, 1991 йилда қабул қилинган “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун, ўтган давр мобайнида 80 тадан ортиқ қонуности ҳужжати унга уйғунлаштирилганига қарамасдан, бугун қайта кўриб чиқишни ва янги таҳрирда қабул қилишни талаб этмоқда.

Юқорида таъкидлаб ўтилган ғоят муҳим аҳамиятга молик қонунларни такомиллаштириш билан бирга, Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг суръати ва мантиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда, эркин бозор иқтисодиёти муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган бир қатор қонунлар қабул қилишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. “Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғрисида”, “Гаров реестри тўғрисида”, “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”, “Инвестистия ва пай фондлари тўғрисида”, “Инновастиялар ва иқтисодиётни модернизастия қилиш тўғрисида”ги ва бошқа янги қонунлар шулар жумласидандир.

Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 2011 йил 22 декабрда қабул қилинди. Янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун 2012 йилнинг 3 майидан кучга кирди.



3 мавзу: Қонун устуворлиги демократик, фуқаролик жамияти қуришнинг асоси

РЕЖА:

  1. Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти қурилишида қонун устуворлиги тамойилининг мустаҳкамланиши. Қонун устуворлигини таъминлашда Омбудсманнинг ўрни.

  2. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиши ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми сифатида.

  3. И. Каримовнинг 2008 йил 1 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларастияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар.

10.1. ОМБУДСМАН (швед. Нombudsman — бирор киши муносабатларининг вакили) — баъзи мамлакатларда парламент томонидан махсус сайланган (тайинланган), давлат органлари ҳаракатларининг қонунийлиги ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини кузатувчи мансабдор шахс. бир қанча давлатларда парламент томонидан тайинланадиган, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажарадиган махсус ваколатли мансабдор шахс (адабиётларда атаманинг “омбудсмен” шакли ҳам қўлланади). ЎзРда – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили. ЎзРнинг 1997 йил 24 апрелдаги “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, О. мансабдор шахс бўлиб, унга ЎзРда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг самарадорлиги устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.

Ўзбекистон Республикаси “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонунинг янги таҳрири 2004 йил 27 августда қабул қилинди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдиради деб қайд этилади. Вакил Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва уларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий онгини оширишга кўмаклашиши таъкидлаб ўтилган. Вакилнинг ҳисоботи қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида эшитилади. Парламент омбудсмани фуқаролик жамияти институти хисобланиб,

унга юклатилган вазифалар ва мажбуриятларни амалга ошириш, шунингдек,

аҳоли ишончини қозониш мақсадида инсон ҳуқуқларининг барча

категорияларини янада тўлиқроқ таъминлаб бериш бўйича миллий ва

хорижий ҳамкорлари билан фаол ҳамкорлик олиб боради. Фуқаролар мурожаатлари, мониторинг тадқиқотлари натижаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил қонунларнинг амалий самарадорлигини баҳолайди; инсон ҳуқуқлари бузилиши ва уларнинг сабабларини тадқиқ қилади; қонунчиликдаги

бўшлиқларни аниқлайди; инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳволни яхшилашга

қаратилган қонун лойиҳаларни тайёрлайди ва уларни қонунчилик

ташаббусига эга бўлган субъектлар орқали, парламентда кўриб чиқиш учун

киритади; қонунчиликда аниқланган такомиллашмаган ҳолатлар бўйича

қонунчилик ташаббусига эга бўлган субъектларга мурожаат қилади; Вакил

маърузалари воситасида қонунчиликнинг такомиллашмаганлиги тўғрисидаги

ахборотларни тақдим этади; предмети инсон ҳуқуқлари ҳисобланган халқаро

шартномаларни ратификастия қилиш тўғрисида таклифларни тақдим этади,

шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни,

Ўзбекистон Республикаси Конститустиясига, Ўзбекистон Республикаси ўз

зиммасига олган халқаро мажбуриятларига оид халқаро ҳуқуқ меъёрларига

мувофиқ келиши бўйича эксперт баҳоланишини амалга оширади.

Қонунчилик соҳасида аниқланган камчиликлар Вакил девонининг

таҳлилий ишига ёрдам беради. Омбудсманнинг вазифаси – нафақат бузилган

ҳуқуқларни тиклаш, балки бундай ҳуқуқбузарликларнинг қонунчилик ҳамда

норма ижодкорлигидаги муаммолар билан боғлиқ сабабларини ҳам бартараф

этишдир.


МИСОЛЛАР: Ҳуқуқ тартибот органлари фаолиятида тез-тез учраб турадиган ички

ишлар органлари ходимларининг етарли билимларга эга эмаслиги,

уларнинг қўполликлари, манманликлари, инсонлар муаммоларига бепарво

муносабатда бўлиш фактлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини айниқса кўпроқ хавотирга солмоқда.

Амалдорларнинг инсонлар тақдирига бепарво муносабатда бўлишига, йўл-

транспорт ходисаси оқибатида халок бўлган фуқаро Ш.И.нинг икки нафар

вояга етмаган болалари билан қолган бева аёлининг мурожаати мисол

бўлиши мумкин. Фуқаро К.М. ўз мурожаатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш

органлари ходимларининг ҳатти-ҳаракати ва турмуш ўртоғининг ўлими

факти бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этилганлиги устидан

норозилигини билдирган (иш №479р/1з). Мазкур мурожаат Омбудсман

томонидан назоратга олинди ва Самарқанд вилоят прокуратурасига

жўнатилди. Олинган жавобга кўра (2008 йил 29 мартдаги №16/53-2007 ), 2007 йил

26 ноябр куни, соат 20.00да, “ВАЗ-2106” автомобилини бошқараётган

ҳайдовчи К.О. велосипедда кетаётган фуқаро Ш.И.ни уриб кетган. Олинган

тан жароҳатлари туфайли фуқаро Ш.И. касалхонада ҳаётдан кўз юмади.

Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд вилоят ИИБ тергов бўлими терговчиси

Б.Караханов томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилиб, унинг натижалари

бўйича 2007 йил 25 декабрда, ҳайдовчи К.О.га нисбатан, унинг

ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги муносабати билан жиноят иши

қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Фуқаро К.М.нинг аризаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг аралашуви асосида вилоят прокуратураси томонидан иш материаллари ўрганиб чиқилгач, терговчи Б.Караханов томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинган, иш эса қўшимча тергов учун вилоят ички ишлар

бошқармасига жўнатилди. Ўтказилган қўшимча тергов натижалари бўйича Самарқанд вилоят ИИБининг тергов бошқармаси томонидан 2008 йил 28 мартда ҳайдовчи

К.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266

моддаси, иккинчи қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Мазкур иш

Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди

Меҳнат ҳуқуқларини бузилганлиги ва ички ишлар органларидан асоссиз

бўшатилганлиги тўғрисида фуқаро К.К.нинг мурожаати Омбудсман

томонидан мурожаат қилувчининг далилларини текшириш учун Ўзбекистон

Республикаси Ички ишлар вазирлигига жўнатилди (№ 4004р-3а). Текшириш

шуни кўрсатдики, мурожаат қилувчига нисбатан меҳнат қонунчилигининг

нормалари бузилган ва у олдинги лавозимига ишга тикланди, мажбурий

прогул учун тўлов амалга оширилди.

Омбудсманнниг сўровига кўра, фуқаро Д.М.нинг БААда ҳукм этилган ва жазони ўтаётган ўғли Н.С.ни жиноий жавобгарликдан озод қилиш ва уни пул ишлаб келиш баҳонасида, алдов йўллари билан олиб чиқиб кетган фуқаро С.Н.га нисбатан қонуний чоралар кўриш тўғрисидаги аризаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилди (№ 4428р-3д). Аниқланишича, фуқаро С.Н. 1999 йил апрелида аризачига, ўғлини пул ишлаб келиш учун Кореяга олиб кетишини айтиб, ишончига киради ва ундан 500 минг сўм олади. Фуқаро Д.М.нинг ўзли БААга бориб қолади ва у ерда жазога ҳукм қилинган. Фуқаро Д.М.нинг мурожаатини кўриб чиқиш якунлари бўйича Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан 2008 йил 23 декабрда фуқаро С.Н.га

нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 1-

қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирги пайтда, прокуратура

органи томонидан назоратга олинган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мурожаат қилувчининг ўғлини жиноий жавобгарликдан озод қилиш

масалалари бўйича йиғилган материаллар халқаро ҳуқуқ нормаларига

мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали БААнинг

ваколатли органларига жўнатилди. Фуқаро Ш.Р.нинг Жанубий Кореяда ишлаб топган пулларини ола олмаётгани тўғрисида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил номига йўллаган

аризаси назоратга олинди ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратурасига жўнатилди (№ 1788р-3д). Жавобда айтилишича,

аризачи Ташқи меҳнат миграстияси масалалари бўйича агентлик билан 2003

йил декабрда тузилган меҳнат шартномаси асосида малака ошириш учун

1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət