Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси


Yüklə 1.95 Mb.
səhifə9/12
tarix24.06.2016
ölçüsü1.95 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12

Оврупо интеграстияси.

Янгича геосиёсатга эҳтиёж.
2-жаҳон урушига қадар Оврупо жаҳон сиёсатининг энг мухим маркази ҳисоблаб келинарди. Бироқ, урушдан у ниҳоятда ожиз бўлиб чиқди ва дастлабки ўн йилликларда АҚШ ва СССР ўртасидаги тарафкашлик майдонига айланди ва унинг тарихи Атлантика хамжамияти тарихи тусини олди. Аммо, эски қитьа тобора ўзини ростлаб бормоқда ва истиҳболини Оврупо мамлакатлари бирлигида кўрмокда. Оврупо беморлиги ва унинг қуёши сўниб бораётгани тўғрисидаги ғояларга қарши Франстия Ташқи алоқалар вазири Ф.Дюма бундай руҳий тушкунликка асос йўқлигини таъкидлади. Зеро АҚШнинг “қўпол ва ноаниқ” моделига нисбатан Оврупо модели юзага келадиган муаммоларни ҳал этишда ўз устиворлигига эгадир, деди у. Дарҳақиқат овруполиклар ўзларига хос тафаккур ва турмуш тарзини сақлаб қолган ҳолда, ҳозирги оламда ўзининг муҳим ўрнига эга бўлиб олди. Оврупо халқлари тарихий тақдири, қадриятлар тизими, моддий мерос ва бошқалардаги умумийлик уларни бирлашиб ҳаракат қилишларини осонлаштирмоқда. Шунинг оқибатида Оврупо Иттифоқи юзага келиб, унга кираётган давлатлар сони йилдан-йилга ошиб бориб, ҳудудий жиҳатдан тобора кенгайиб бормокда. Шуниси таажжубланарлики, бундай иттифоқ бир томондан айрим олинган мамлакатлар мустақиллик миқёсларини қисқартириб қўйса, иккинчи томондан бундай мустақилликни мустаҳкамлаб қўймокда. Урушдан кейинги ўн йилликда ҳам Оврупо давлатлари АҚШ геосиёсатининг оддий югурдаги бўлишдан ўзларини сақлаб келдилар. Кейинги 20-30 йилликларда улар иқтисодий ва ижтимоий-техник салохиятларини оширдилар ва бирлашувчилик жараёнини чуқурлаштирдилар. Натижада Оврупо халкаро майдонда ўз мустақил ўрни ва сўзига эга бўлиб қолди. Буни АҚШ Англия билан бирга Ироққа қарши жазо урушини ташкил этганда яққол кўриш мумкин бўлди. Франстия ва Германия каби йириқ давлатлар АҚШнинг бу сиёсатига қўшилмадилар. Истиқболда Оврупо иқтисодий, технологик, хавфсизлик ва бошқа масалаларда халқаро майдонда ўз манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган мустақил сиёсат олиб бориш имкониятига эга бўлиб қолди. Эндиликда Оврупонинг янгитдан туғилиши Оврупоча ўзига хослик, Оврупоча янги динамизм, Оврупо Қўшма Штатларини вужудга келтириш ҳақида гап боряпти.

Оврупо сиёсатини овруполаштириш ҳаракати натижасида НАТО доирасида ва ундан ташқарида мудофаанинг Оврупоча мезонларини қарор топтириш майли пайдо бўлиб, Вашингтоннинг якка ҳукмронлиги таъсиридан чиқиш тўғрисидаги фикрлар муқимлашиб бормоқда. Овруполиклар “совуқ уруш” даврида шаклланган иттифоқни кайта кўриб чиқиш масаласини ўртага ташлаб, Россияни хотиржам қилиш йўлини тутишмокда. Бунда Ғарбий Оврупо иттифоқи ролини оширишни мақсадга мувофиқ, деб хисобламоқдалар. ҒОИ доирасида ташқи сиёсат ва ҳарбий сиёсат институтларининг шаклланиши ва ўз функстияларига эга бўлиши айрим давлатларнинг иттифоққа кирган барча давлатларнинг манфаатларига зид алоҳида сиёсат олиб боришига чек қўйди. АҚШдан холи бўлган Ғарбий Оврупо умумий ядро кучларини вужудга келтириш йўлида дастлабки қадамлар қўймокда. Шундай қилиб, Оврупо кексайган, аммо қаримаган, дейиш мумкин. Жаҳонда АҚШ иқтисоди панжаларига дахл қиладиган янги иқтисодий гигантлар, масалан, Оврупо иқтисодий иттифоқи, Германия, Япония, Хитой ва нихоят Россия каби мамлакатлар ҳам ўз таъсир доиралари ва ўз овозларига эга бўлиб бормоқдалар. Осиё-Тинч океан ҳавзаси тобора катта куч тўпламоқда. Бундай шароитда ўрта ва кичик давлатларни ўз томонига оғдириб олиш учун рақобат кучайиши табиий. Демак, ўрта ва кичик давлатлар ва мамлакатларнинг овозига ҳам йирик давлатлар қулоқ солишга мажбур бўладиларки, эндиликда бир, икки қутбли дунё эмас, балки кўп қутбли дунё учун мақбул геосиёсатгина таъсирли бўлиши мумкин.



Хулоса: а) «Совуқ уруш» Ғарб мамлакатлари фойдасига ҳал бўлди, аммо АҚШ геосиёсатида жиддий ўзгаришлар сезилмаяпти; б) АҚШ бошлиқ бир қутбли дунёнинг вужудга келиши тўғрисидаги афсоналар ўз асосига эга эмас; в) янгича жаҳон тартиботлари учун кураҳ давом этмоқда; г) Оврупо Қўшма Штатларини шакллантириш жараёни кетмокда.

Калит сўзлар: ядровий-космик аср, планетар хавф-хатар, америкача турмуш тарзи, ноаниқлик вазияти, Толиблар ҳаракати, Оврупо модели, Оврупо Қўшма Штатлари, ўрта ва кичик давлатлар.
Такрорлаш учун саволлар:


  • “Совуқ уруш”нинг тугаши оқибатлари қандай бўлди?

  • Нега “бир қутбли” дунё вужудга келмади?

  • “Кариб кризиси” нима ва нега 3-жаҳон уруши бошланмади?

  • Кекса Оврупо ҳали қариган эмас, деганда нима тушунилади?

  • АҚШ учун душман образи топиш нечун керак?

  • 2- жаҳон урушидан сўнг, Оврупо нега тарафкашлик майдонига айланди?

  • Оврупо иттифоқи давлатларининг геосиёсати нимага қаратилган?

  • Нега ўрта ва кичик давлатларнинг ўз томонига оғдириб олиш учун сиёсий рақобат кетяпти?

  • Нега АҚШ геосиёсатида буюкдавлатчилик шовинизми устивор?

13.3. Ўзбекистоннинг геосиёсий имкониятлари. Ўзбекистоннинг геосиёсий ҳолати.

Геосиёсий имкониятлар географик сиёсий имкониятларга айтилади. Географик ўрни, табиати, ер ости ва ер усти бойликлари ҳисобга олинди. Марказий Осиё иктисодий жихатдан хам улкан захираларга эга экани маълум. Минтаканинг иктисодий салохияти унинг геосиёсий ахамиятини белгиловчи энг мухим омиллардан хисобланади. Шу туфайли минтака иктисодий салохиятининг геосиёсий таъсир доирасига тортилиши мумкин булган жихатларига назар ташлаш жоиз. Маълумки, “манфаатлар тукнашуви” анча йиллар мобайнида Афгонистон худудида руй бериб келди. Эндиликда суз бу тукнашув сахнасининг Каспий атрофи ёки минтаканинг бошка худудларига кучиш эхтимоли хакида бормокда. Марказий Осиёда вужудга келиши мумкин булган вазиятни АКШнинг таникли тадкикотчиларидан бири – З.Бзежинский “Буюк шахмат тахтаси” асарида узига хос тарзда талкин килади. Унинг ёзишича, 1993-2015 йиллар оралигида дунёда энергетика захираларига булган эхтиёж 50 фоизга кутарилиши кутилмокда. Шу нуктаи назардан янги-янги энергетика захираларини излаб топишга булган эхтиёж етакчи давлатларни ушбу захираларга бой худудлар томон, хусусан Марказий Осиё томон чорлаши аник. Табиий захираларга бой ва айни пайтда миллатлараро муносабатлар, тарихий худудлар масалалари жихатдан нотинч булган минтакада миллатлараро, худудий негизда турли низоларни келтириб чикаришга уринишлар булиши мумкин. Маълумки, минтака улкан хом ашё захирасига эга. Козогистон, Туркманистон ва Узбекистонда аникланган нефть захиралари ер юзидаги бутун захираларнинг тахминан 2,7 фоизини, газ захиралари эса 7 фоизини ташкил этар экан. Туркманистонда газнинг улкан захиралари аникланган. Узбекистонда 1 трлн. АКШ доллари микдорида нефть ва газ захиралари мавжудлиги аникланган. Узбекистон олтин захиралари буйича дунёда туртинчи уринда турган давлат хисобланади, ишлаб чикариш буйича эса 7 уринни эгаллайди.

Шунингдек, Узбекистонда  бошка нодир металларнинг йирик захиралари мавжуд[. Ер каъридаги темир рудаси захираларининг 8% Козогистон худудига тугри келади[. Узбекистон ва Тожикистонда йирик уран рудаси конлари мавжуд. Масалан Ўзбекистон уран захиралари ва қазиб олиш бўйича дунёдаги илк ўнта давлатдан бири ҳисобланади. Мамлакатда 185,8 минг тонна уран захираси бор. Сўнгги 40 йилларда одамларнинг энергияга бўлган талаби сезиларли даражада ошди, шу даврда бутун инсоният тарихи давомида қазиб олинган органик ёқилғидан ҳам кўпроқ ёқилғи қазиб олинди. Бугунги кунда йилига табиий ёкилғи ишлатиш миқдори дунё бўйича 12 миллиард тонна нефт эквивалентига тўғри келади (тахминан бир кишига 2 тонна). Қазиб олинаётган нефт, табиий газ, кўмир ва уран ҳозирги вақтда дунёда асосий энергия манбалари ҳисобланади. Агар уларни шу суръатларда ишлатиш давом этса, дунёдаги қазиб олинаётган нефт заҳиралари 46-50 йилга, табиий газ заҳиралари 70-75 йилга, тош кўмир заҳиралари 165-170 йилга, қўнғир кўмир заҳиралари 450-500 йилга етади.

Ўзбекистон дунёдаги энергия мустақиллигига эга бўлган камсонли мамлакатлардан биридир. Бизда электр энергия ишлаб чиқаришда ресурсларнинг асосини табиий газ ва нефт маҳсулотлари ташкил қилади. Углеводород ресурсларини тежашда, мамлакатнинг энергия хавфсизлигини таминлашда қайта тикланувчи энергия манбаларининг муҳимлигини (ҚТЭМ), шунингдек марказлашган энергия манбаларидан (электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув) узоқда яшайдиган аҳолини, тоғ ва чўлларда истиқомат қилувчи аҳолини, мавсумий ишдагилар ёки экспедистиядагиларни электр энергиясига, иссиқлик ва ичимлик сувга бўлган талабларини қондиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини ҳисобга олган ҳолда бу йўналишни ривожлантиришга кўпроқ аҳамият берилмоқда. Узбекистон пахта етиштириш буйича дунёда 6-уринни, уни эскпорт килиш буйича эса 3-уринни эгаллайди[].

Ана шундай улкан имкониятларга эга булишига карамасдан, Марказий Осиё мамлакатларининг жугрофий жихатдан нокулай шарт-шароити, аникроги, энергетик захираларнинг истеъмол бозоридан узокда жойлашгани хамда ушбу бозорга чикиш йулларининг мураккаб геосиёсий характери туфайли мавжуд геостратегик салохиятдан фойдаланиш имкониятлари чекланган. Марказий Осиёдаги давлатларнинг бирортаси хам очик денгизга чикиш йулларига эга эмас. Бошкача айтганда, хозиргача Марказий Осиёга асосан хаво йуллари оркалигина бемалол кириш мумкин. Минтаканинг Хитой, хиндистон, Эрон ва Россия уртасида жойлашгани етакчи давлатларнинг ушбу худуд марказига йуналиш учун узига хос мураккабликлар тугдиради. Чунки табиий захиралардан фойдаланиш, нефть ва газ кувурларини бирор бир йуналиш оркали очик денгиз портларига олиб чикиш учун бир нечта давлат худудидан утиш ва бунинг учун етакчи трансмиллий компаниялари билан шартнома тузган холда амалга оширишга тугри келади. Колаверса, бундай лойихалар етакчи давлатлар манфаатларининг тукнашувига олиб келмаган такдирдагина кутилган самара бериши мумкин.

Маълумки, дунёдаги энг йирик нефть ва газ захиралари Каспий денгизи туби ва атрофида, айникса, Тенгиз ва Корачиганок конларида жойлашган. Шу боис дунёдаги етакчи давлатлар бир неча йиллардан буён Каспий денгизи остидаги нефть захираларини узлаштириш учун кескин кураш олиб бораётгани минтака атрофида турли “сиёсий уйин”лар уюштираётгани бу худуддаги вазиятни издан чикармокда. Аввал бошда Каспийнинг халкаро мавкеи муаммоси пайдо булган булса, кейинрок унинг “денгиз” ёки “кул” эканлигини кайтадан белгилаб олиш масаласи кутарилди. Ундан кейин Каспий нефть захираларидан узаро фойдаланиш буйича Козогистон, Россия, Эрон, Озарбайжон ва Туркманистон уртасида вужудга келган кескин вазият халигача уз ечимини топгани йук. 2002 йил май ойида Озарбайжон пойтахти Боку шахрида булиб утган ва муваффакиятсиз якун топган Каспийбуйидаги турт давлат рахбарларининг учрашувини мисол тарикасида келтириш мумкин. Маълумки, Эрон президенти тадбирлар тугамасиданок Озарбайжонни тарк этган, Россия президенти эса журналистларга берган интервьюсида бошка иштирокчиларни “заиф музокарачи”лар (“слабые переговорҳики”), дея таърифган эди.



 Дунёдаги исботланган нефть захиралари ва ишлаб чикариш буйича курсаткичлар[74].

 №

Мамлакат

Захиралар

(млрд. тонна)

Ишлаб чикариш

(млн тонна)

1.

Саудия Арабистони

35,8

428,0

2.

Россия

13,9

301,0

3.

Ирок

15,1

28,8

4.

Кувайт

13,3

107,2

5.

БАА

12,6

117,3

6.

Эрон

12,7

183,8

7.

Венесуэла

9,3

162,4

8.

Мексика

7,3

163,6

9.

ХХР

3,3

158,5

10.

АКШ

3,7

382,9

11.

Ливия

3,9

69,1

12.

Нигерия

2,1

106,0

13.

Козогистон

2,2

23,0

14.

Норвегия

1,5

155,5

15.

Алжир

1,2

60,0

 

Дунё захиралари

140,9

3361,6

 Дунёдаги газ захиралари ва ишлаб чикариш курсаткичлари [75]



 

мамлакат

Захиралар

(трлн куб. м.)

Ишлаб чикариш

(нефть эквиваленти буйича млн тонна)

1.

Россия

48,6

505,0

2.

Эрон

21,0

34,3

3.

Катар

7,08

12,2

4.

Саудия Арабистони

5,35

27,2

5.

БАА

5,35

14,0

6.

АКШ

4,68

492,2

7.

Венесуэла

4,0

28,8

8.

Алжир

3,69

59,3

9.

Нигерия

3,0

4,2

10.

Ирок

3,34

-

11.

Туркманистон

2,89

29,6

12.

Козогистон

2,5

5,4

13.

Канада

1,93

137,7

14.

Норвегия

1,35

36,8

15.

Мексика

1,92

28,1

16.

Голландия

1,81

68,2

17.

Узбекистон

1,9

41,1

18.

Малайзия

2,27

31,8

19.

Индонезия

2,05

59,9

20.

ХХР

1,17

17,9

21.

Украина

1,14

15,4

 Туркманистон узининг бетараф позистиясини рукач килиб, минтака атрофида кечаётган асосий геосиёсий жараёнлардан четда туришни афзал курмокда. Киргизистон ва Тожикистон хам бир неча йиллардан буён минтака атрофида кечаётган геосиёсий жараёнлар синовидан утиб келмокда. Табиийки, минтакадаги давлатларнинг иктисодий имкониятлари ва сиёсий ривожланиши етакчи давлатлар томонидан доимий кузатуви ва диккат марказида колиб келмокда. Узбекистонгина уз ташки сиёсий фаолиятни мамлакат миллй манфатларини инобатга олиган катъият билан амалга ошириб келмокда. Унинг улкан иктисодий ва сиёсий имкониятларга эга булган давлат эканлигини англаб етган етакчи мамлакатлар уз иктисодий манфаатларини шакллантириш ва ривожлантириш максадида йирик компанияларининг ваколатхоналарини очмокда. Шу уринда Марказий Осиёда азлдан мавжуд булган ва хозирги даврда кайта тикланаётган Буюк Ипак йулининг иктисодий ахамиятини таъкидлаб утиш зарур. Биргина Уш-Андижон-Тошкент-Нукус-Кунгиот автойулининг барпо этилиши Буюк Ипак йули асосий бугинининг ишга тушганини англатади ва Узбекистон иктисодий имкониятларининг янада кенгайишига хизмат килади. Геосиёсат нуктаи назаридан Узбекистон Марказий Осиёнинг марказини эгаллаган хамда мухим стратегик мавкега эга булган давлат хисобланади. Сиёсий, иктисодий ва маънавий салохияти хамда демографик имкониятлари жихатидан минтакадаги бошка давлатлардан ажралиб туради. Жумладан, Марказий Осиё минтакаси ахолисининг 40 фоизи Узбекистонда истикомат килади. Кушни республикаларнинг Узбекистонга чегарадош булган барча маъмурий худудларида узбеклар махаллий элатлар билан биргаликда яшаб келади. Узбек халкига хос булган багрикенглик, урф-одатларни эъзозлаш, анъаналарга амал килиш, бакамти яшаётган элатлар уртасида унинг етакчилигини таъминлайди. Бу хол Узбекистоннинг минтакада нафакат жугрофий, балки этно-маданий нуктаи назаридан хам узига хос куприк вазифасини утаётганини намоён этади.

Хулоса килиб айтганда, минтаканинг геосиёсий мавкеи куйидаги омиллар билан белгиланади: Марказий Осиёнинг геосиёсий мавкеи, аввало, унинг иктисодий имкониятлари билан белгиланади. Бу борада энг манфаатли хамкорлар билан иш олиб бориш мухимлигини таъкидлаб, минтакада етакчи давлатлар манфаатларининг шиддат билан шаклланиб бораётгангини инобатга олиш зарур. Шу билан бирга, иктисодий манфаатларини амалга ошира олмаган ташки кучлар диний, миллатлараро муносабатлар, худудий муаммолар, сув таксимотига оид масалалар каби омилларга таяниб, минтакадаги баркарорликни издан чикариши мумкин.


7- мавзу: ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлиги ва унинг демократик тамойиллари.

Режа:

1. Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолияти констепстияси.

2. Ўзбекистон Республикасининг Афғон муаммосини ҳал қилишда фаол иштироки.

3. Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги ўрни.


14. 1.Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгандан сўнг ўз ташқи

сиёсатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли субъекти сифатида амалга ошириш учун реал имкониятларга эга бўлди. Эндиликда ташқи сиёсат мустақил тарзда амалга оширилмоқда. Жамият ва давлатлар тарихи шуни кўрсатадики, бирон-бир мамлакат

бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилмасдан тараққиётга эришган эмас. Шарқ

ва Ғарб мамлакатларини бир-бирига боғлаган «Буюк Ипак» тарихий йўлнинг

марказида жойлашган Ўзбекистон бир неча асрлардан буён динлар, миллатлар

ва маданиятларнинг туташув нуқтаси бўлиб келмоқда. Айниқса Амир Темур ва Темурийлар даврида дунёдаги йирик давлатлар Самарқанд билан ўз алоқаларини ўрнатганлар. Амир Темурнинг Франстия, Англия, Испания қироллари, ўнлаб қўшни давлатларнинг ҳукмдорлари Билан ёзишмалари ўша даврдаги жўшқин сиёсий, маданий ва тижорий алоқалардан гувоҳлик беради. Чор Россияси босқинидан сўнг 130 йилдан ортиқ давом этган мустамлака даври мамлакатимизнинг ташқи алоқаларини узиб қўйди. Хориж билан барча муносабатлар истилочиларнинг назорати ва руҳсати билан амалга оширилар

эди. Бир пайтлар дунёга донг таратган ўлкамиз чекка бир вилоят даражасига

тушириб қўйилди. Советлар даврида эса четга чиқарилган бир-икки дипломат

ҳамда вазифаси олий рутбали хорижликларни меҳмон қилишдан иборат бўлган

Ташқи ишлар вазирлигидан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ бевосита мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари ва асосий тамойиллари белгиланди ҳамда оғишмай амалга оширила бошланди. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

- мафкуравий қарашлардан қатъий назар, ҳамкорлик учун очиқлик,

умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга

содиқлик; - давлатларнинг суверен тенглиги ва чегаралар дахлсизлигини ҳурмат

қилиш; - низоларни тинч йўл билан ҳал этиш; - куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик; - инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурматлаш ;

- ички миллий қонунлар ва ҳуқуқий нормалардан халқаро ҳуқуқнинг

умумэътироф этилган қоидалари ва нормаларининг устуворлиги;

- тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслик;- давлатлараро алоқаларда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик устунлиги; - ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш, бир давлат билан яқинлашиш

ҳисобига бошқасидан узоқлашмаслик ва бошқалар. Бу тамойилларга давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари асос қилиб олинади.



Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг
мақсад ва вазифалари

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг дастурий чиқиш ва маърузаларида аниқ ва равшан ифодаланган, мамлакатнинг Конститусияси, тегишли қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси имзолаган халқаро конвенциялар ва шартномалар асосида  аниқланган. Ташқи сиёсий курснинг асосий мақсади давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, миллий манфаатларни химоя қилиш, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун қулай ташқи сиёсий шароитларни яратиш, унинг халқаро нуфузини оширишдан иборатдир. Президент И.А.Каримов оъзининг Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январдаги қўшма мажлисида сўзлаган нутқида ташқи сиёсатнинг асосий вазифаларига тоъхталиб, қуйдагини таъкидлаган: «Минтақамизда ва бутун дунёда юзага келаётган мураккаб геосиёсий шароитда бизнинг зиммамизда мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва  барқарорлигини таъминлаш, шу муқаддас заминимизда ҳукм сураётган тинч-осойишта ҳаётни сақлаш каби бири-биридан масъулиятли ва кенг коъламли бир қатор вазифалар борки, юртимизнинг, жондан азиз фарзандларимизнинг бугунги ва эртанги куни ана шу масалаларни қанчалик муваффақият билан ҳал этишимизга боқлиқдир». Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан холда, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий курсининг асосий  вазифаларини қуйидагича қисқа ифодалаш мумкин: Биринчидан. Яқин ва узоқ давлатлар билан оъзаро манфаатли ва тенг хуқуқли ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Ўзбекистоннинг жақон қамжамиятига аста-секин ва ҳар томонлама интеграциялашишида, сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда очиқ ва конструктив халқаро ҳамкорликни амалга оширишда икки томонлама ва кўп томонлама дипломатия механизмларидан самарали фойдаланиш. Иккинчидан. Ўзбекистон раҳбариятининг минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб ёъналишлари ҳусусидаги, жумладан, “Афқонистондаги вазиятни тинч ёъл билан хал этиш бўйича “6+3” мулоқот гуруҳини тузиш, Ўрта Осиё – Форс қўлтиғи” транспорт-транзит йўлини тузиш,  минтақадаги трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бошқа халқаро ташаббусларини олға суриш.

1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət