Ana səhifə

Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар


Yüklə 0.52 Mb.
tarix18.07.2016
ölçüsü0.52 Mb.






КИРИШ

Ушбу дастур микология ва альгология фани тарихи, мақсади ва вазифалари; сувўтлари ва замбуруғларнинг эволюцияси, систематик груҳларга бўлиниш асослари, замбуруғлар ва сувўтларининг талломигни тузилишидаги ўзига хос белгилари, уларнинг юксак ўсимликлардан фарқлари ва ўхшашлиги, хужайраларининг ўзига хос тузилиши, кўпайиш усуллари, уларнинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги, фаннинг қишлоқ-хўжалиги ва экологик муаммоларнинг учишдаги роли каби муаммолар кўриб чиқилади.



Ўқитишнинг мақсад ва вазифалари.

Микология ва альгология фанини ўқитишдан кўзда тутилган мақсад ўсимликларнинг прокариотик ва эукариотик қисмига мансуб сувўтлари, замбуруғлар, шилимшиқлар ва лишайниклар гуруҳларини систематик жиҳатидан ўрганиш ҳамда уларнинг экологияси ва халқ хўжалигидаги аҳамияти тўғрисида маълумот бериш бўлиб ҳисобланади.

Ушбу мақсадга эришиш учун ўқитиш олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:

-Талабаларни замбуруғ ва сувўтларнинг тузилиши билан таништириш;

-Замбуруғ ва сувўтларнинг систематик гуруҳларига бўлиниш асосларини ўргатиш;

-Замбуруғ ва сувўтларнинг ҳар хил экологик гуруҳлари билан таништириш;

-Замбуруғ ва сувўтларнинг инсон ҳаёти учун аҳамиятини ўрганиш;
Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар

Фанни ўқитиш давомида талабалар сувўтлари ва замбуруғларнинг эволюдияси, тузилиши, кўпайиш усуллари, таксономик категориялари ва бирликлари, систематик гуруҳлари, яшаш шароити, муҳитнинг абиотик ва биотик омилларига мунособати ҳамда ушбу ўсимликларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти каби билим ва кўникмаларни эгаллашлари лозим.

Ушбу курс материалларини тўлиқ ўзлаштириш учун талабалар, ўрта мактабларда биология фанларидан ўтилган систематика бўлими, ўсимликлар морфологияси, анатомияси, цитологияси, эмбриологияси фанларининг асосларини билишлари лозим.
Ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий

жиҳатидан кетма-кетлиги

Сувўтлари ва замбуруғлар органик оламнинг ривожланишида бошланғич этапи бўлиб хисобланганлиги сабабли ушбу фанни ўрганиш талабалар томонидан бошқа фанлари ўзаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу фан ўз навбатида ўсимликлар анатомияси, морфологияси, цитологияси ва систематикаси каби фанлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилади.

Фанни ўқитишдаги янги технологиялар

Ушбу фанни ўқитишда замбуруғ, сувўтлари ва лишайниклар намуналари доимо табиатдан йиғилиб янгиланиб турилади. Замбуруғ ва сувўтларнинг ишлаб чиқаришда ишлатиладиган вакилларини ўстириш учун ихтиро қилинган янги ускуналар ва анжомлар ЎзФА нинг ботаника ва микробиология интитутларига экскурсиялар ташкил қилиниб, таништирилиб борилади.



Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар.

Альгология ва микология фани 2-чи курснинг 1 чи семестрида ўқитилади. Услубий қўлланма сифатида стандарт ва кафедра ходимлари томонидан тайёрланган жадваллар, эпидиоскопда кўрсатиладиган расмлар, музейдаги микроорганизмлар коллекцияси, замбуруғ ва сувўтларнинг табиатдан териб келинган тирик намуналари ва сувутлари ҳамда замбуруғларнинг тоза экмалари кўрсатилади.


АСОСИЙ ҚИСМ


Сувўтлари ва замбуруғлар талломининг тузилиши тўғрисида умумий тушунча, уларнинг юксак ўсимликлар билан ўхшашлиги ва фарқлари. Прокариот ва эукариот организмлар. Замбуруғ ва сувўтларнинг систематак категориялари ва бўлимлари.

Замбуруғ ва сувўтларнинг тузилиши ва систематикаси бўиича олиб борилган ишларда дунё ва Ўзбекистон олимларининг қўшган ҳиссалари. Замбуруғ ва сувўтларнинг систематик обзори.



Сувўтлари. Сувўтлари тўғрисида умумий маълумотлар, бўлимлари, прокариот, мезакариот ва эукариот гуруҳлари. Сувўтларининг келиб чиқиши ва эволюцион алоқалари. Талломининг морфологик жиҳатидан хилма — хиллиги. Ҳужайрасининг тузилиши, кўпайиши.

Кўк-яшил сувўтлари бўлими. Талломи ва ҳужайрасининг тузилиши. Пигментлари. Гетероцисталарининг тузилиши ва тахминий вазифалари. Хроококклар ва гормогоииялар синфлари, уларнинг асосий вакиллари. Кўк-яшил сувўтларининг систематик гуруҳлари орасидаги эволюцион алоқалар. Тарқалиши ва аҳамияти.

Қизил сувўтлари бўлими. Талломи ва ҳужайрасининг тузилинш, пигментлари. Захира моддалари ва уларнинг тўпланиш жойлари. Кўпайиши. Синфларга бўлиниш асослари, синфларии, уларнинг асосий вакиллари. Қизил сувўтларининг бошқа сувўтлари билан филогенетик алоқалари.

Яшил сувўтлари бўлими. Талломининг тузилиши ва хужайрасидаги пигментлари. Синфларга бўлиниш асослари. Ҳақиқий яшил ёки тенг хивчинлилар синфи. Синфнинг тартибларга бўлиниш асослари. Вольвокслар тартиби ва уларнинг асосий вакиллари. Эдогониумлар, Сифонлилар, Сифонокладиаллар тартиблари ва уларнинг мухим вакиллари. Тенг хивчинлилар синфига мансуб сувўтларининг бошқа сувўтлари билан филогенетик алоқалари.

Маташувчилар синфи. Маташиш йўли билан кўпайиш хусусиятлари ва усуллари. Тартибларга бўлшгиш асослари. Зигнемалар тартиби ва уларнинг асосий вакиллари.

Хара сувўтлари синфи. Талломининг тузшшши ва кўпайишидаги ўзига хос хусусиятлари, Асосий вакиллари.

Тилларанг сувўтлари бўлими. Талломининг тузилиши ва хужайрасидаги асосий пигментлар. Ҳаракатчан стадиясида хивчинларининг тузилиши. Ҳужайраси устидаги қўшимча хосилалари. Синфларга бўлиниш асослари. Асосий вакиллари. Аҳамияти ва тарқалишн.

Сариқ—яшил сувўтлари бўлими. Талломи ва хужайрасининг тузилиши. Ҳужайрасидаги захира моддар. Кўпайиши. Синфларга бўлиниш асослари. Вакиллари ва уларнинг ривож,ғаниш цикли.

Диатом сувўтлари бўлими. Талломи ва хужайрасининг тузилиши. Ҳужайра қобиғининг ўзига хос хусусиятлари, Вегетатив ва жийсий кўпайишидаги ўзига хос хусусиятлари. Патсимонлар синфи ва уларнинг асосий вакиллари. Центриклар синфи ва уларнинг асосий вакиллари. Диатом сувўтларининг тарқалиши ва ахамияти.

Қўнғир сувўтлари бўлими. Талломининг ҳамда хужайрасининг тузилиши. Пигментлари. Монад тузилишидаги хужайраларининг ўзига хос хусусиятлари. Ҳужайраларидаги захира моддалари. Кўпайиши. Синфларга бўлиниш асослари. Изогенераталар, Гетерогенераталар ва Циклоспоралар синфлари, уларнинг асосий вакиллари ва ривожланиш цикли. Қўнғир сувўтларининг филогенези, эволюцион алоқалари ва халқ хўжалигидаги аҳамияти.

Пирофита ва Эвглена сувўтлари бўлими. Пирофита сувўтларининг ҳужайраси ва талломининг ўзига хос тузилиши. Криптофиталар ва динофиталар синфлари. Улардаги мезакариотик хужайраларининг тузилиши. Кўпайиши ва асосий вакиллари. Сувўтларининг яшаш шароити ва тарқалиши, Сувўтларининг тарқалишига биотик ва абиотик омилларнинг таъсири. Сувўтларининг экологик гурухлари, уларнинг табиат ва инсон хаётидагии ахамияти.

Шилимшиқлар бўлими. Шилимшиқлар талломининг тузилиши. Уларнинг бошқа тубан ўсимликлардан фарқлари ва ўхшашлиги. Синфларга бўлиниш асослари, тузилишидаги ўзига хос хусусиятлари ва вакилларининг ривожланиш цикли.

3амбуруғлар бўлими. Замбуруғларнинг умумий тавсифи. Талломининг тузилиши. Мицелийларининг шакл ўзгарган кўринишлари. Синфларга бўлиниш асослари. Хитридиялар синфи. Ушбу синфга мансуб вакилларнинг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлари. Мухим вакиларининг ривожланиш цикли.

Оомицетлар синфи. Синфнинг тартибларга бўлиниш асослари. Сапролегниялар тартиби. Пероноспоралар тартиби ва уларнинг муҳим вакиллари.

Зигомицетлар синфи. Зигомицетларнинг кўпайишидаги ўзига хос хусусиятлари. Мукорлар ва Энтомофторалар тартиблари ва уларнинг муҳим вакиллари.

Халтачали замбуруғлар синфи. Халтачали замбуруғларнинг умумий тавсифи. Халтача ва халтача спораларининг ривожланиши. Мева танасининг ҳосил бўлиши ва хиллари. Кенжа синфларга бўлиниш асослари.

Гемиаскомицетлар кенжа синфи ва уларнинг асосий вакиллари Эуаскомицетлар кенжа синфи. Тартиб ва гуруҳларга бўлиниш асослари. Плектомицетлар тартиблар гуруҳи ва уларнинг асосий вакиллари. Пиреномицетлар гуруҳи ва уларнинг мухим вакиллари. Дискомицетлар гуруҳи, мева таналари ва халтачаларининг ўзига хос тузилиши. Муҳим вакиллари. Халтачали замбуругларнинг келиб чиқиши ва ахҳамияти.

Базидияли замбуруғлар синфи. Уларнинг умумий тавсифи. Базидия ва базидияспораларининг ҳосил бўлиши. Кенжа синфларга бўлиниш асослари. Гименомицетлар гуруҳи ва уларнинг муҳим вакиллари. Телиобазидиялар кенжа синфи. Қоракуя замбуруғлари ва уланинг ривожланиш цикли. Занг замбуруғлари ва уларнинг ривожланиш цикли. Базидияли замбуруғларнинг келиб чиқиши.

Нотакомил замбуруғлар синфи. Талломининг тузилиши, кўпайиши ва муҳим вакиллари.

Лишайниклар бўлими

Лишайникларнинг умумий тавсифи. Лишайниклар талломидаги сувўтлари ва замбуруғлар, уларнинг ўзаро мунособати, таксономик гуруҳлари, морфологик хиллари. Лишайниклар талломининг анатомик гузилиши. Лишайникларнинг ахамияти.


Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар

Амалий машғулотлар талабаларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш учун ҳар бир мавзу бўйича алоҳида ўзлаштирилади. Амалий машғулотлар мавзуларидан мазмуни келиб чиқиб, фиксирланган ва тирик препаратлар, жадвал, плакат, схема ва бошқа кўргазмали қуроллар ёрдамида ўзлаштириб, тасвирлари расм дафтарларига чизиб олинади.


Амалий машғулотлар мавзулари

  1. Кўк-яшил сувўтлари бўлими.

  2. Қизил сувўтлари бўлими.

  3. Яшил сувўтлари бўлими. Тенг хивчинлилар синфи. Вольвокслар тартиби.

  4. Протокклар тартиби.

  5. Улотрикслар, Эдогониумлар ва Сифонлилар тартиблари.

  6. Сифонокладиаллар тартиби ва сувўтлари синфи.

  7. Маташувчилар синфи.

  8. Тилларанг сувўтлари бўлими.

  9. Сариқ - яшил сувўтлари бўлими.

  10. Диатом сувўтлари бўлими.

  11. Қўнғир сувўтлари бўлими.

  12. Пирофита сувўтлари бўлими.

  13. Шилимшиқлар бўлими.

  14. Замбуруғлар бўлими. Хитридиялар синфи.

  15. Оомицетлар синфи.

  16. Зигомицетлар синфи.

  17. Халтачали замбуруғлар. Гемиаскомицетлар кенжа синфи ва Плектомицетлар гуруҳи.

  18. Пиреномицетлар ва Дискомицетлар гуруҳлари.

  19. Базидияли замбуруғлар. Холобазидиялар кенжа синфи.

  20. Қоракуя ва занг замбуруғлари тартиблари.

  21. Нотакомил замбурутлар синфи.

  22. Лишайниклар бўлими.

Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни


Мустақил ишлаш учун бериладиган мавзулар ва ишлар индивидуал характерда бўлиб, талаба:

- амалий машғулотларга тайёргарлик;

- дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

- тарқатма материалар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

- махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида мустақил ишлашлари;

- талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;

- фаол ва муаммоли ўқитиш услубида фойдаланиладиган ўқув машғулотлари.

Мустақил иш учун қуйидаги мавзулар бўйича топшириқларни бажариш тавсия этилади:


  1. Кўк-яшил сувўтларининг вакилларини ўсиш ва ривожланишини табиатда кузатиш, йиғиш ва аниқлаш.

  2. Яшил сувўтларини вакилларини табиатда ўсиши ва ривожланишини табатда кузатиш, йиғиш ва аниқлаш.

  3. Диатом сувўтларини вакилларини табиатда ўсиши ва ривожланишини табатда кузатиш, йиғиш ва аниқлаш.

  4. Ўзбекистон шароитида қишлоқ-хўжалик ахамиятига эга бўлган сувўтларини сунъий ўстириладиган вакилларини аниқлаш ва ушбу сувўтлари тўғрисида реферат ёзиш.

  5. Университетнинг ботаника боғи худудида тарқалган ун-шудринг замбуруғларини йиғиш, аниқлаш ва реферат ёзиш.

  6. Университетнинг ботаника боғи худудидаги ва Тошкент шаҳри шароитида ўсимликларда паразитлик қилиб яшовчи занг замбуруғларини йиғиш, аниқлаш ва реферат ёзиш.

  7. Университетнинг ботаника боғи худудидаги ва Тошкент шаҳри шароитида ўсимликларда ўсувчи қалпоқчали ва пўкак замбуруғларини йиғиш, аниқлаш ва реферат ёзиш.


Информацион техник воситалар

Стандарт ва кафедра ходимлари томонидан чизилган жадваллар, микробиологик стериллаш анжомлари. Замбуруғ ва сувўтлардан тайёрланган коллекцион материаллар, микроскоплар ва унинг учун ишлатиладиган анжомлар, эпидиаскоп ва бошқалар.


Асосий адабиётлар:

3. Мустафаев С. Ботаника. «ўқитувчи», 2002 .

4. Великанов Л.И. ва бош. Тубан ўсимликлар. Москва, МГУ, Тошкент 1995 й. (русчадан қисқартирилган таржима).
Қўшимча адабиётлар:

1. Курс низших растений. Под ред. Горленко М.В., М, «Высшая школа», 1981.


Веб сайт

1.www.Ziyonet.Uz

2.www. Referat. Ru;

3.www. Bankreferatov.Com.





Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət