Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси


Yüklə 1.95 Mb.
səhifə7/12
tarix24.06.2016
ölçüsü1.95 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

грант – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига, чет эл давлатлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, шунингдек чет эл ноҳукумат ташкилотлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига танлов асосида ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун тақдим этиладиган пул маблағлари;

давлат субсидияси – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли фондларининг маблағлари ҳисобига нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун тақдим этиладиган ва махсус лойиҳалар билан боғлиқ бўлмаган молиявий ёки ўзгача моддий ёрдам;

хайр-эҳсонлар – хайрия мақсадларига йўналтириладиган мол-мулк, шунингдек пул маблағлари.

 

4-модда. Ижтимоий шерикликнинг асосий вазифалари

 

Ижтимоий шерикликнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:



1) ижтимоий шериклик субъектларининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этишда келишилган ва аниқ бир мақсадга қаратилган биргаликдаги ҳаракатларини таъминлаш;

2) ижтимоий муҳим аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда ижтимоий шериклик субъектларининг мустаҳкам шериклик муносабатларини шакллантириш;

3) нодавлат нотижорат ташкилотларини ижтимоий фойдали фаолиятни амалга оширишлари, фуқаролик ташаббусларини ривожлантиришларида қўллаб-қувватлаш;

4) ижтимоий шериклик субъектларининг ижтимоий муҳим аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишдаги ташаббусларини ривожлантириш ва рағбатлантириш;

5) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти шаффофлигини ва очиқлигини таъминлаш асосида фуқароларнинг уларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш;

6) ижтимоий шерикликнинг мавжуд ўзаро муносабат шакллари ва самарали моделларини такомиллаштириш ва янгиларини ишлаб чиқиш;

7) ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлар, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа шасхларнинг манфаатларини ифода қилувчи фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш дастурларини ривожлантириш бўйича қўллаб –қувватлаш ва шерикликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш.

 

5-модда. Ижтимоий шерикликнинг асосий тамойиллари

 

Қуйидагилар ижтимоий шерикликнинг асосий тамойиллари бўлиб ҳисобланади:



тенг ҳуқуқли шериклик ва ўзаро манфаатдорлик;

ижтимоий шериклик субъектларининг манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш;

мажбуриятлар қабул қилишнинг ихтиёрийлиги;

ижтимоий муҳим аҳамиятга эга масалаларни танлаш ва муҳокама қилиш эркинлиги;

ошкоралик;

қўшма қарорларни ишлаб чиқишда коллегиаллик;

ижтимоий шериклик субъектлари томонидан қабул қилинган мажбуриятларни бажариш мажбурийлиги;

ижтимоий шериклик субъектларининг хатти-ҳаракатларини самарали ижтимоий сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишдаги фаол иштирокини таъминлаш мақсадида жипслаштириш;

ижтимоий шериклик субъектлари томонидан олинган мажбуриятлар бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш.

 

6-модда. Ижтимоий шериклик соҳасидаги давлат сиёсати

 

Давлат сиёсатининг ижтимоий шериклик соҳасидаги асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:



ижтимоий шериклик субъектларининг ижтимоий-сиёсий ривожлантириш мақсадли дастурларини амалга оширишдаги ўзаро муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш;

ижтимоий-сиёсий ривожлантириш мақсадли дастурларининг давлат томонидан қўллаб қувватланиши;

гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни назарда тутадиган ижтимоий шериклик субъектларининг ўзаро муносабатлари тизимининг самарали ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш;

ижтимоий муҳим аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда ижтимоий шериклик субъектлари манфаатларининг мувозанати таъминланишини қўллаб-қувватлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан бошқарув қарорларининш қабул қилиниши ва амалга оширилиши очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш.

 

7-модда. Ижтимоий шериклик даражалари

 

Ижтимоий шериклик субъектларининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси, шунингдек тегишли ҳудуд (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, туман, шаҳар, вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси) даражасида амалга оширилади.



Ижтимоий шериклик минтақалараро (туманлараро, вилоятлараро), шунингдек ташкилотлар даражасида амалга оширилиши мумкин.

 

 

 

8-модда. Ижтимоий шерикликнинг молиявий асослари

 

Ижтимоий шериклик соҳасидаги тадбирлар, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини маблағлар билан таъминлаш:



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли фондларининг маблағлари;

Грантлар ва хайр-эҳсонлар;

Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширилади.

 

2 БОБ. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

9-модда. Ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқлари

 

Ижтимоий шериклик субъектлари қуйидагиларга ҳақлидирлар:



ижтимоий шерикликни амалга ошириш учун зарур ахборотни олиш;

ижтимоий шериклик соҳасидаги келишув лойиҳалари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлариниг қарорлари лойиҳаларининг тайёрланиши ва муҳокамасида иштирок этиш;

ижтимоий шериклик соҳасида музокаралар олиб бориш ва келишувлар тузиш;

ижтимоий шериклик бўйича комиссияларни шакллантиришда ва уларнинг фаолиятида иштирок этиш;

ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар, дастурлар ва лойиҳалар, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Ижтимоий шериклик субъектлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.



 

10-модда. Ижтимоий шериклик субъектларининг мажбуриятлари

 

Ижтимоий шериклик субъектлари:



қонун ҳужжатларига амал қилишлари;

Ижтимоий шериклик соҳасидаги фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашлари;

Ижтимоий шериклик соҳасида келишувлар, дастурлар ва лойиҳаларнинг тузилишига кўмаклашишлари;

Ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар, лойиҳалар ва дастурлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш, шунингдек кўмаклашишлари шарт.

Ижтимоий шериклик субъектларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.

 

11-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий шерикликда иштироки

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий шериклик соҳасидаги ўз фаолиятини ижтимоий шериклик бўйича комиссияларини шакллантириш ва фаолияти, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини тайёрлаш, муҳокама қилиш ва амалга оширишда иштирок этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга зарур ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамни кўрсатиш, ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар, дастурлар ва лойиҳаларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва амалга оширишда иштирок этиш, бошқа ижтимоий фойдали фаолиятни, шу жумладан бепул амалга ошириш йўли билан амалга оширади.



 

12-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий шерикликдаги роли

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ижтимоий шериклик бўйича комиссияларнинг фаолиятида иштирок этиш, тегишли ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини амалга ошириш, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳудуди доирасида ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар, дастурлар ва лойиҳаларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва амалга ошириш йўли билан маҳалллий аҳамиятга эга бўлган масалаларнинг ҳал этилишида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади.



 

 

13-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ижтимоий шериклик фаолиятида иштироки

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига амал қилинишини кафолатлайди, уларни ривожлантиришда иштирок этади, ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар, дастурлар ва лойиҳаларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш шакллари ва шартларини белгилайди, шунингдек ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар, дастурлар ва лойиҳаларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва амалга оширишда иштирок этади.



 

14-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ижтимоий шериклик фаолиятида иштироки

 

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, аҳоли бандлиги масалаларини ҳал этиш, бошқа ижтимоий муҳим аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда, шунингдек ижтимоий шериклик бўйича комиссияларни шакллантириш ва фаолиятида, ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар, дастурлар ва лойиҳаларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва амалга оширишда иштирок этади. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари амалга оширилишини, шу жумладан грантлар ва ижтимоий буюртмалар бериш, шунингдек хайр-эҳсонлар тақдим этиш орқали қўллаб-қувватлайди.



 

3 БОБ. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК ШАКЛЛАРИ

 

15-модда. Ижтимоий шериклик субъектлари ўзаро муносабатларининг асосий шакллари

 Ижтимоий шериклик субъектлари ўзаро муносабатларининг асосий шакллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

1) ижтимоий шериклик бўйича комиссияларнинг шакллантириши ва фаолиятида иштирок этиш;

2) ижтимоий шериклик субъектлари орасида ижтимоий муҳим аҳамиятга эга масалалар бўйича ахборот алмашинуви;

3) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўзаро маслаҳатлар ва музокаралар ўтказиш;

4) ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш;

5) ижтимоий шериклик соҳасида келишувлар тузиш;

6) ижтимоий шериклик субъектлари томонидан ижтимоий шериклик соҳасидаги назоратнинг амалга оширилиши.



 16-модда. Ижтимоий шериклик бўйича комиссиялар

 Ижтимоий шериклик бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда- комиссиялар) нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ижтимоий муҳим аҳамиятга эга масалаларни ҳал этиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги ролини кучайтириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий, состиал ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида тузилади.

Комиссиялар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жокарги Кенеси халқ депутатларининг вилоят, туман, шаҳар кенгашлари қошида тузилади.

 17-модда. Комиссияларнинг таркиби

 Комиссиялар таркибига:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари;

тадбиркорлик фаолияти субъектларининг тенг сонли вакиллари киради.

Комиссиялар таркибига тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоят,шаҳар, туман ҳокими ёки уларнинг биринчи ўринбосарлари киради.

Комиссияларнинг шахсий таркиби:

туман, шаҳар, вилоят даражасида – халқ депутатларининг тегишли Кенгашлари ;

Қорақалпоғистон Республикаси даражасида – Қорақалпоғистон Республикаси Жокарги Кенеси;

Ўзбекистон Республикаси даражасида –Ўзбекистон Республикасининг бош вазири томонидан тасдиқланади.

Комиссия аъзолари ўз таркибидан комиссия раисини кўпчилик овоз билан бир йиллик муддатга сайлайдилар. Бунда ижтимоий шериклик субъектларидан бирининг вакили бир йилдан узоқ муддат мобайнида комиссия раиси бўлиши мумкин эмас.

 18-модда. Комиссияларнинг вазифалари

 

Комиссияларнинг асосий вазифалари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига қарор лойиҳалари ва уларнинг экспертизасини тайёрлашда кўмаклашиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштириш ва ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва назорат қилишда иштирок этиш бўлиб ҳисобланади.



 19-модда. Комиссиялар фаолиятини ташкил этиш

 Комиссиялар маслаҳат органлари бўлиб ҳисобланади.

Комиссиялар комиссияларнинг раислари, туман, шаҳар, вилоят ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ёки уларнинг биринчи ўринбосарлари ёхуд комиссия аъзолари умумий сонининг учдан бир қисмидан кам бўлмайдиган аъзоларнинг ташаббуси бўйича чақирилади. Комиссиялар заруратга қараб, лекин ярим йилда камида бир марта чақирилади. Комиссиялар ҳар йилнинг бошида ўз мажлисларида тегишли ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурларининг амалга оширилиш якунлари тўғрисидаги ахборотни тинглайди ва муҳокама қилади.

Муҳокама якунига кўра комиссия тегишли ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурларини амалга оширишни яхшилаш ва бу вилоятда ижтимоий шерикликни чуқурлаштиришга йўналтирилган тавсияларни ишлаб чиқади.

Комиссиялар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширади.

 20-модда. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши

 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини амалга оширишда иштирок этади, уларни қўллаб-қувватлайди ва уларнинг амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитларни яратади, ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида ижтимоий муҳим аҳамиятга эга масалалар бўйича ахборот алмашинувини таъминлайди, ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўзаро маслаҳатлар ва музокараларнинг ўтказилишига кўмаклашади.

Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши шунингдек субсидиялар, грантлар ва состиал буюртмалар тақдим этиш йўли билан ҳам амалга оширилади.

 21-модда. Ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар

 Ижтимоий шериклик мақсадлари ва вазифаларини амалга ошириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида ижтимоий шериклик соҳасида келишувлар тузилади.

Ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар келишилган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган.

Ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар икки томонлама ёки уч томонлама асосда тузилади.

Ижтимоий шериклик соҳасидаги уч томонлама келишувлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари (уларнинг вакиллари) ўртасида тузилади.

Ижтимоий шериклик соҳасидаги икки томонлама келишувлар қуйидагилар орасида тузилиши мумкин: Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан; Нодавлат нотижорат ташкилотлари (уларнинг вакиллари) ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари (уларнинг вакиллари) томонидан;

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари (уларнинг вакиллари) томонидан.

Ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувнинг амал қилиш муддати тарафларнинг келишувига биноан белгиланади.



 22-модда. Ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувнинг тарафлари

Ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувлар ижтимоий шерикликнинг тегишли даражаларида тузилади.

Ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувнинг тарафлари:

туман (шаҳар), вилоят, Тошкент шаҳри даражасида – жойлардаги тегишли давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шунингдек уларнинг уюшмалари;

Қорақалпоғистон Республикаси даражасида- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шунингдек уларнинг уюшмалари; Ўзбекистон Республикаси даражасида – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг уюшмалари; Ижтимоий шериклик соҳасидаги келишувларни тузиш ва ижро этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

23-модда. Ижтимоий шериклик соҳасида назорат

Ижтимоий шериклик соҳасида жамотчилик назорати нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан жамоатчилик фикрини, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатларни ўрганиш, давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ишини такомиллаштириш бўйича таклифлар кириш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлар ва уларнинг қонуний манфаатлари амал қилиниши юзасидан мониторинг ва бошқа шаклларда амалга оширилади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва жамоатчилик назорати натижаларининг тегишли ҳудуд аҳолисининг эътиборига етказишга кўмаклашади, унинг амалга оширилишига тўсқинлик қилишга йўл қўймасликка йўналтирилган тадбирларни олади. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари тақдим этиладиган хайр-эҳсонлар ва бошқа мол-мулкнинг мақсади, фойдаланиш тартибини белгилаш ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланилаётганини назорат қилишга ҳақлидир.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонида ижтимоий шериклик соҳасидаги назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

24-модда. Низоларни ҳал этиш

Ижтимоий шериклик ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг дастурларини амалга оширишда ижтимоий шериклик субъектларининг ўзаро муносабатини таъминлаш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



 25-модда. Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилганлиги учун жавобгарлик

 Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилганлиги учун айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



 26-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

Ҳукумат қарорлари ушбу Қонунга мувофиқлаштирилсин;

Давлат бошқаруви органлари томонидан Ушбу Қонунга зид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилиниши таъминлансин.



 27-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

 Ушбу Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



 Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизнинг ҳозирги тараққиётида фуқаролик жамияти институтлари ролини янада кучайтириш фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократлаштириш ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграстиялашуви бўйича қўйган мақсадларимизга етишишда ҳал қилувчи омил бўлиб қолади.

Мустақил Ўзбекистон танлаган тараққиётнинг “ўзбек модели” иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий, маърифий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида фуқароларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ролини кучайтириш мақсадига қаратилган “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини ҳаётга изчил татбиқ этишни кўзда тутади. Демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини тўла рўёбга чиқариш, уларнинг состиал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятдаги турли манфаатлар мувозанатини таъминлашга даъват этилган кучли ва очиқ фуқаролик институтлари орасида маҳалланинг алоҳида ўрни ва нуфузи бор.
Маҳалла — халқимизга хос ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизими. Истиқлол йилларидагина у Президентимиз Ислом Каримов таърифи билан айтганда, “таъсирчан ижтимоий фуқаролик идораси”, “ҳақиқий демократия дарсхонаси”га айланди. Давлатчилигимиз тарихида биринчи марта “маҳалла” тушунчаси мамлакатимиз Конститустиясига киритилиб, жамият бошқарувидаги ўрни ва конститустиявий мақоми қатъий белгилаб қўйилди. Маҳалла институтининг тикланиши ва ривожлантирилиши миллий ва умуминсоний қадриятлар — яқин қўшничилик ва ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ёрдамга муҳтож одамларга ғамхўрлик қилиш, ёшларни ватанпарварлик, жамият олдидаги ўз бурчи ва жавобгарлигини теран англаш руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. Маҳалла, том маънода, “халқ виждони”га айланиб, озод ва обод Ватан барпо этиш, халқ фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда мустаҳкам таянч бўлаяпти. Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларнинг 10 мингга яқин ўзини ўзи бошқариш органи фаолият юритаётир. Улар илгари давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ваколатида бўлган ижтимоий-иқтисодий хусусиятга эга 30 дан ортиқ вазифани бажармоқда. Ўзбекистонда аҳолини, айниқса, унинг ёрдамга муҳтож қисмини маҳалла орқали ижтимоий ҳимоя қилишнинг ноёб амалиёти тобора такомиллашиб бораяпти. Кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар, ногирон ва етимларга моддий кўмак бериш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш маҳалла орқали аниқ мақсадга йўналтирилган тарзда амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хайрли ишлари фуқаролар уйларини таъмирлаш, кам таъминланган оилаларга қорамоллар ажратиш, уларнинг фарзандлари учун ёзги дам олишни ташкил этиш, тўйларини ўтказишда ҳам намоён бўлмоқда. Фуқаролик жамиятини шакллантиришда Юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармасининг ўрни ва аҳамияти тобора ортмоқда. Ҳозирги вақтда жамғарма таркибида 14 ҳудудий бўлим, 196 туман ва шаҳар бўлинмалари фаолият кўрсатаяпти. Улар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш билан бирга, бозор иқтисодиёти шароитларида маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий ривожлантиришга салмоқли ҳиссаларини қўшмоқдалар. “Маҳалла” хайрия жамғармаси ташаббуси билан умумхалқ ҳашарлари ўтказилмоқда, маҳаллаларни ободонлаштириш, фуқаролар йиғинлари марказларини қуриш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилаётир. У фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига катта амалий ёрдам кўрсатаяпти. Жумладан, 3600 дан ортиқ фуқаролар йиғинлари замонавий компьютерлар, мебель ва зарур инвентарлар билан жиҳозланди. Маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ободонлаштириш учун 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Маҳаллалар ёшларни истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган демократик ислоҳотлар моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, уларни турли зарарли оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, болалар ва ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб этишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлашда маҳаллаларда ташкил этилган “Маҳалла посбони” жамоат тузилмалари фаолиятининг ҳам аҳамияти ортмоқда.
Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармасининг V ҳисобот-сайлов конференстиясида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниши билан бир қаторда, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш констепстиясидан келиб чиқадиган ҳамда 2012 йил “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Конференстияда илк бор Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармасининг яқин истиқболдаги Ҳаракат режаси қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Бу ҳужжат негизини Юртбошимиз Констепстиясининг асосий ғоялари ташкил этади.

Ҳаракат режасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш алоҳида ўрин тутади. Унда, жумладан, маҳалла фаолиятининг асосий йўналишлари — фуқаролар йиғини, унинг ҳузуридаги тафтиш комиссияси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, яраштириш ҳамда бошқа 10 дан ортиқ комиссияларининг намунавий низомларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш кўзда тутилмоқда. Маълумки, Констепстияда маҳалла фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро яқин ижтимоий ҳамкорлик муносабатларини таъминлаш алоҳида долзарб аҳамият касб этаётганлиги ҳисобга олинган ҳолда, амалдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилиши белгиланган. Фикримизча, бу қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда фуқаролар йиғинларининг роли ва мавқеини кучайтириш, уларнинг ваколатлари ва ҳуқуқларини янада кенгайтириш, шунингдек, ушбу тузилмалар раҳбарларининг масъулиятини ошириш, айни чоғда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов тизимини такомиллаштириш ҳамда янада демократлаштириш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ҳамда унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларини шакллантиришни фақат фуқаролар йиғинининг (вакиллар йиғилишининг) қарори билан амалга оширишни белгилаб қўйиш ўринлидир. Қолаверса, сайловнинг ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши учун масъул бўлган органларнинг ваколатларини янада аниқроқ белгилаш ва чегаралаб қўйиш, жумладан, ишчи гуруҳларига фуқароларнинг вакилларини сайлаш бўйича тураржойлар, кўчалар, маҳаллалар аҳолисининг умумий йиғилишини ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколатини бериш, фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари лавозимига тавсия этиладиган номзодларини кўрсатиш ваколатини бериш айни муддаодир. Шунингдек, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида сайлов ўтказиш жараёнининг муддатларини қонунчилик тартибида белгилаб қўйиш талаб этилади.


Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармасининг Ҳаракат режасида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, жамиятни маънавий-ахлоқий ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Бу қонун ҳужжатлари, умумдавлат ва ҳудудий дастурларнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назорати тизимида фуқаролар йиғинларининг ролини янада оширишда ҳам ўз ифодасини топиши керак.
Сўнгги фуқаролар йиғинларига сайловларда оқсоқолларнинг деярли 40 фоизи илк марта сайланди. Уларнинг ҳамда 107 минг нафар маслаҳатчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, маҳалла фаолиятига оид қонун ҳужжатлари билан яқиндан таништириш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тааллуқли қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини янгидан нашр этиш зарурати ҳам мавжуд.
Ҳаракат режасида ёшлар тарбиясида “Оила — маҳалла — мактаб (коллеж, листей) ҳамкорлиги” констепстиясини ишлаб чиқиш ҳам белгиланган. Зеро, 2012 йил — “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ҳаётимиз таянчи ва суянчи, жамиятимизнинг ҳал қилувчи асосий бўғини бўлган оила институтини мустаҳкамлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг алоҳида ўрни бор. Президентимиз Ислом Каримов Конститустиямиз қабул қилинганининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, ёш оилани ҳаётнинг турли тўфонларидан асраш, унинг мустаҳкам оёққа туриб олиши учун елкадош бўлиш, бу борада зарур кўмак, маслаҳат кўрсатишда маҳалланинг роли ва аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, халқимизнинг ҳикматли нақлига кўра, “Маҳалла — ҳам ота, ҳам она”. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, ёш оилаларга ҳар томонлама ёрдам бериш, ёшларнинг дунёқараши ва тафаккурини кенгайтириш, улар тарбияси масъулиятини ҳам зиммаларига олишлари жуда муҳимдир.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət