Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси


Yüklə 1.95 Mb.
səhifə5/12
tarix24.06.2016
ölçüsü1.95 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

I. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари: Бош вазир, унинг биринчи ўринбосари ва 6 нафар ўринбосари мавжуд.

II. Вазирликлар

  1. Молия вазирлиги.

  2. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестистия ва савдо вазирлиги.

  3. Иқтисодиёт вазирлиги.

  4. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.

  5. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги.

  6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

  7. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги.

  8. Мудофаа вазирлиги.

  9. Ички ишлар вазирлиги.

  10. Ташқи ишлар вазирлиги.

  11. Адлия вазирлиги.

  12. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

  13. Халқ таълими вазирлиги.

  14. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

III. Давлат қўмиталари

  1. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси.

  2. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси.

  3. Давлат солиқ қўмитаси.

  4. Давлат божхона қўмитаси.

  5. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.

  6. Давлат статистика қўмитаси.

  7. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси.

  8. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси.

  9. Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси.

2005 йили Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Бош вазир лавозими жорий этилди. Конститустиянинг 89-моддаси биринчи бандидаги Президентга тегишли ваколатлар ижроия ҳокимиятга ўтказилди. Бу ҳолат Франстия ва Россия давлатлари Конститустиялари нормаларида ҳам мавжуд. Вазирлар Маҳкамаси қонун, фармон, фармойиш, қарор ижроларини таъминлаш мақсадида махсус қарорлар қабул қилиш ҳамда назорат йўли билан бошқарувни амалга оширади, ижро ҳокимиятини таъминлайди.



2.1.8-расм.




2.1.8-расм.

.

Жамият ва давлат ҳокимият органлари ўзаро ҳамкорлик асосида бир-бирига таъсир ўтказади. Давлат ҳокимияти органлари жамиятда тартиботни таъминлайди ва кишиларни бирлаштирувчи ғояларни ишлаб чиқади. Ҳар бир ҳокимият органининг ваколатлари ҳокимият ваколатлари доирасидан четга чиқиш, уни суистеъмол қилиш ва давлат ҳокимиятининг бошқа органлари фаолият соҳасига аралашишнинг олдини олиш мақсадида ниҳоятда аниқ қилиб белгилаб берилади. Конститустияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис, Президент, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти, суд ҳокимияти органлари давлат ҳокимиятини амалга оширади.



Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги энг муҳим вазифалар юртимизда қонуний асосда белгилаб қўйилган (2.1.12-расм).

Умуман, ҳозирги кунда мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ислоҳотлар чуқурлаштирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан киритилиши, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилиши, Олий Мажлис палаталари қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилиши, бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқиши борасидаги киритилган таклифлар ушбу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаради. Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Бош вазирнинг қарор қабул қилиши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига номзодлар Бош вазир томонидан тақдим этилиши Вазирлар Маҳкамаси ва Бош вазир ваколатларини ошириб, уларнинг масъулиятини кучайтиради.



Умуман, сўнги йиллар мобайнида Президентимиз Ислом Каримов томонидан жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизастия ва ислоҳ этиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди (2.1.13-расм).

Демак, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш бўйича қуйидаги умумий хулосага келиш мумкин:

  1. Давлат ҳокимиятининг конститустиявий бўлиниш принстипи янада демократлаштирилмоқда.

  2. Марказий ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқарув тузилмалари, маъмурий органлар ваколатлари, давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги роли камайтирилмоқда.

  3. Бошқарув сохасидаги марказлаштириш чекланмоқда.

  4. Вилоят, туман, шаҳарлардаги маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идораси - маҳалла тизими ислоҳоти ўтказилиб, унинг роли янада оширилмоқда.

  5. Икки палатали парламентнинг давлат ҳокимиятини ташкил этишдаги ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланмоқда.

  6. Юқори палата – Сенат ҳудудий манфаатларни ифода этмоқда.

  7. Қуйи – Қонунчилик палатаси фаолияти доимий профессионал асосда амалга оширилмоқда.

  8. 2007 йилда Ўзбекистон Конститустияси 89-моддасига тузатишлар киритилди. Президент - давлат бошлиғи ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши, ҳамкорлиги таъминланмоқда.

  9. Вазирлар Маҳкамаси Раиси лавозими тугатилиб, Бош вазир лавозими жорий қилинди ва бу жараён янада либераллаштирилмоқда.

  10. Давлат ҳокимиятининг 3 та субъекти: давлат бошлиғи бўлган Президент, Қонун чиқарувчи, Ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги тақсимланиш янада мустаҳкамланмоқда.

  11. Сиёсий тизимни модернизастия қилиш, ислоҳ этиш ва демократлаштиришнинг янги босқичига қадам қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Конститустиясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар асосида Президент томонидан Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш ва уни тасдиқлаш демократик принстипнинг янги тартиби ўрнатилмоқда. Олий Мажлисга Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳуқуқи берилмоқда.

  12. Сайловларда ютиб чиққан сиёсий партия Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

  13. Бош вазир номзоди Президент томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши белгиланиб, ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотуми институти жорий этилмоқда.

  14. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми парламент аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда Бош вазирни лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилинади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.

  15. Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилса, Президент вақтинча Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Олий Мажлисни тарқатиб юборади.

  16. Вазирлар Маҳкамаси ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи Президент ваколатидан чиқарилмоқда.

  17. Ўзбекистон Республикаси Конститустияси 96-моддасининг янги таҳририга кўра, Президентнинг вазифа ва ваколатларига доир янги таклифлар асосида 78- ва 93-моддаларга тегишли ўзгартишлар киритиш белгилаб берилди.

  18. Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси Мажлисларида раислик қилишга ҳақли.

  19. Мамлакатнинг амалдаги Президенти ўз ваколатларини бажара олмайдиган ҳолатда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Олий Мажлис Сенати раиси зиммасига юклатилади ҳамда бунда уч ой ичида қонунга мувофиқ Президентлик сайлови ўтказилади.

  20. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Бош прокурори, Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади ҳамда Олий Мажлис Сенати тасдиғига киритади .

  21. Олий Мажлис Сенати Бош вазир ҳисоботларини эшитади ва муҳокама қилади.

  22. Олий Мажлисга ҳокимият вакиллик органлари ва ташаббускор гуруҳлардан номзод кўрсатиш ҳуқуқи тугатилди.

  23. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқи фақат сиёсий партияларга берилди.

  24. Сиёсий партияларнинг ваколатли вакили Қонунчилик палатасига киритилди.

  25. Депутатлик ўринларини квоталаш институти жорий этилди.

  26. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 15 та депутатлик ўрни Ўзбекистон Экологик ҳаракатига берилди.

  27. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, Бош вазир тақдимига кўра, Президент томонидан тасдиқланади.


5- мавзу. демократик жамият шаклланишида маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари.

РЕЖА:

1. Фуқаролик жамияти ва унинг институтлари.

2. Маҳалла – фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш негизи сифатида.

3. Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилинишининг аҳамияти.
12.1. Фуқаролик жамияти ва унинг институтлари. Ўзбекистонда кейинги ўн йилда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари жадал шаклланди ва ривожланди. Улар мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Шунинг учун ҳам фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг аҳамияти борган сари ошиб бормоқда. Чунки улар демократик қадриятлар, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланиб бормоқда, фуқароларнинг ўз иқтидорларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятимизда турли манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда. Фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиб боргани сари уларнинг давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги фаоллиги янада кучайиб бормоқда. Айтиш мумкинки, жамоатчилик назоратининг таъсирчанлиги боис кишилар қалбида ва онгида жамиятимиз ҳаётида рўй бераётган туб ижобий ўзгаришларга нисбатан кечаётган хайрихоҳлик ва бирдамлик кайфияти фаоллашмоқда.

Ж


Бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади – бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият билан боришдир.

Ислом Каримов

амият ва унинг аъзолари давлатга нисбатан устунликка эга бўлиши фуқаролик жамиятининг шаклланиши билан бевосита боғлиқ бўлган жараёндир. Агар “жамият” тушунчасини макону замонда мавжуд бўлган, турмуш тарзи ва манфаатлари муштарак бўлган инсонларнинг ўзаро алоқадорлигини ифодаловчи бирлик деб тушунсак, “фуқаролик жамияти” эса ана шундай жамиятнинг ривожланишида маълум шароитлар остида қарор топадиган унинг юқори босқичидир. Агар “жамият” тушунчаси таркибига, масалан, давлатнинг ҳам киришини унутмасак ва айни вақтда “фуқаролик жамияти” тушунчаси таркибида давлатнинг мавжуд эмаслигини англасак, “жамият” ва “фуқаролик жамияти” тушунчаларининг тенг ҳажмли эмаслигини, уларнинг турлича маъно касб этишини кўришимиз мумкин. Фуқаролик жамияти – бу юксак фазилатларга эга бўлган инсонлар жамиятидир. Фуқаролик жамияти – бу шундай ижтимоий тузумки, унда қонун устуворлиги таъминланади, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари қарор топади, сиёсий партиялар ва институтлар, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллиги таъминланади, инсонга унинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёти шаклларини эркин танлаш кафолатланади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мавқеи юксак бўлади. Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси фуқаролик институтлари фаолиятларида кенг иштирок этади ва улар орқали сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан ўз эҳтиёжларини қондиради. Фуқаролик жамиятида давлат ва унинг органлари фаолияти устидан фуқароларнинг жамоатчилик назорати ўрнатилади. Давлатнинг бир қатор ваколатлари жамоат ташкилотлари зиммасига юкланади. Айтиш мумкинки, фуқаролик жамиятини қуриш кучли давлатдан кучли жамият сари босқичма-босқич ўтиш орқали рўй беради. Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” дастури асосида давлатнинг айрим ваколатларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топшириш жараёни кечмоқда.

Шу ўринда фуқаролик жамияти тўғрисидаги тасаввурлар ривожига қисқа назар солайлик. “Фуқаролик жамияти” тушунчаси илк бор Қадимги Грестия ва Римда вужудга келган. Фуқаролик жамияти ҳақидаги дастлабки фикрлар Аристотелнинг “Сиёсат” асарида ёритилган. Унинг фикрига кўра, инсоннинг эркин яшаши учун жамиятда қонунлар устувор бўлиши лозим. Шу билан бирга, ана шундай устувор қонунлар адолатли бўлиши ҳам керак. Бу ғоялар XVII асрга келиб янада ривожланди. Жумладан, инглиз файласуфи Т. Гоббс асарларида ривожлантирилди. XVIII асрда рўй берган Буюк франстуз инқилоби боис “Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларастияси”нинг эълон қилиниши орқали фуқаролик жамияти тушунчаси кенг тарқала бошлади. Кант, Руссо, Гегель сингари таниқли мутафаккирларнинг илгари сурган фикрлари фуқаролик жамиятининг кенг моҳияти ва янги қирралари очиб берди.

Шарқда фуқаролик жамияти тушунчасига нисбатан ўзига хос талқинлар мавжуд. Бу одоб-ахлоқ, маданият ва ҳуқуқнинг уйғунлашган шакли билан боғлиқ. Жумладан, қадимий ёдгорлик бўлмиш “Авесто”да кишиларнинг биргалашиб яшаши, инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ахлоқ нормаларига таяниши каби ғоялар олдинга сурилган. Абу Наср Форобийнинг асарларида, хусусан, унинг “Фозил одамлар шаҳри” асарида давлатни бошқаришда адолатли қонунларга таяниш лозимлиги уқтирилади. Форобийнинг ёзишича, фозиллар шаҳрининг бошлиғи табиатан ўн иккита хислат-фазилатни ўзида бирлаштирган бўлиши, хусусан, “у ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севадиган, ёлғонни ва ёлғончиларни ёмон кўрадиган бўлиши зарур”9. Бу каби ғоялар Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Хоразмий, Амир Темур каби буюк шарқ донишмандлари томонидан ҳам илгари сурилган.

Фуқаролик жамияти тушунчасини бугунги замонавий талқини узоқ тарихий тараққиёт маҳсулидир. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қуриш тарихий анъана бўлса-да, у тўлалигича миллий анъаналар ва жаҳондаги илғор давлатлар тажрибасининг синтези сифатида, яъни эркинлик ва ахлоқ, озодлик ва тарбия, қонунга итоаткорлик ва сиёсий-ҳуқуқий фаолликнинг уйғунлиги сифатида дунёга келмоқда. Фуқаролик жамияти узоқ муддатни оладиган жараёндир. “Фуқаролик жамияти” тушунчаси кенг ва тор маъноларда қўлланади. Фуқаролик жамияти кенг маънода жамиятнинг шундай қисмини билдирадики, бу қисмда давлат ва унинг тузилмалари бевосита қамраб олинмаган бўлади. Фуқаролик жамияти тор маънода, яъни ўз маъносида ҳуқуқий давлат билан бевосита боғлиқ. Шу маънода, фуқаролик жамияти ҳуқуқий давлатсиз мавжуд бўлиши мумкин эмас ва аксинча, ҳуқуқий давлатни фуқаролик жамиятисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Фуқаролик жамиятида давлат органларида бўлгани сингари, бири иккинчисига бўйсунадиган, яъни вертикал (тик) муносабатлар эмас, балки горизонтал (ётиқ) муносабатлар етакчилик қилади. Бошқача айтганда, фуқаролик жамиятида эркин ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ҳукмронлик қилади. Фуқаролик жамиятининг ички тузилмасида мазкур жамият элементларининг хилма-хиллиги кўзга ташланади. Ҳозирги замон фуқаролик жамиятининг таркибий элементлари қуйидагилардан иборат: фуқаролик жамиятининг иқтисодий ташкилоти (1), фуқаролик жамиятининг ижтимоий ташкилоти (2) ва фуқаролик жамиятининг ижтимоий-сиёсий ташкилоти (3). Мамлакатимизда фаолият юритаётган фуқаролик жамияти институтларини қуйидагича таснифлаш мумкин (2.5.1-расм):

Фуқаролик жамияти институтлари жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади, хусусан, улар турлича ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодалайди, фуқароларнинг фаоллигини оширади, мамлакатда рўй бераётган турли демократик ўзгаришлар кўламини кенг ёйишда муҳим омил саналади, жамоатчилик назоратини юзага келтиради, ҳуқуқий онг ва маданиятни шакллантиради, ҳуқуқий давлат барпо этишда катта ҳисса қўшади.




2.5.1-расм. Фуқаролик жамияти институтларининг таснифи.

Фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий асослари. Фуқаролик жамияти институтларининг ташкил этилиши ва фаолият юритишининг ҳуқуқий асосларининг ўзаги сифатида даставвал Ўзбекистон Республикасининг Конститустиясини тилга олиш ўринлидир. Президентимиз ибораси билан айтганда, “мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ Конститустиямизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир асосий принстипларнинг мустаҳкамлаб қўйилиши барча аҳоли қатламлари манфаатларини акс эттирадиган бундай ташкилотлар кенг тармоқларининг ривожланиши учун қулай шароит яратди”10.

Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг XIII боби жамоат бирлашмалари фаолиятининг конститустиявий асосларига бағишланган. Мазкур бобда жамоат ташкилотларининг турлари, фаолият кўрсатиш тартиби, уларнинг давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахсларига нисбатан мустақил эканлиги каби принстиплар мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, Конститустиянинг 56-моддасида белгиланганидек, “Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади”.

Фуқаролар йиғини биринчи марта ўзини ўзи бошқариш органи сифатида Конститустияда эътироф этилди. Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг 105-моддасида ушбу ҳуқуқий норма белгиланди: “Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.

Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади”.


Шу маънода, 1992 йил декабрь ойида қабул қилинган, мамлакатимизнинг демократик тараққиётини таъминлаш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий принстипларини белгилаб берган Конститустиямизнинг қоида ва нормаларига таяниш алоҳида аҳамият касб этади.

Ислом Каримов

1993 йил 2 сентябрида қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун қишлоқ, шаҳарча ва овулларда ва улар таркибидаги маҳаллаларда тузиладиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий ҳолатини белгилаб берди. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари – бевосита фуқаролар томонидан сайланадиган органлардир.

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида хизмат қилаётган қонунлардан қуйидаги баъзиларини тилга олишимиз мумкин: “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонун, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонун, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун.

Мазкур ҳуқуқий асосларнинг яратилиши нафақат мамлакатимиз миллий қонунчилик тизимида жамоат ташкилотларининг фаолиятига оид ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг мустақил соҳасининг юзага келишига олиб келди, балки, унга тизимлилик тусини берди. Юқоридагилар билан бирга, жамоат ташкилотларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар ўз ичига конститустиявий, фуқаролик, маъмурий, жиноий ҳуқуқ нормаларини қамраб олувчи бутун қонунчилик тизимининг шаклланишига ҳам имконият туғдирди.

Ўзбекистон Республикаси Конститустиянинг 34-моддаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эга эканини эътироф этиш билан бирга, сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмаслигини белгилаб қўйган. Асосий Қонуннинг 12-моддасида Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши ҳамда ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги конститустиявий тамойил ўз ифодасини топган.

Бирлашишга бўлган конститустиявий ҳуқуқ ёки халқаро ҳужжатлар терминологияси билан айтганда, бошқалар билан бирга муайян ассостиастияларга уюшишга бўлган ҳуқуқ ўз ичига: фуқароларнинг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ва умумий мақсадларга биргаликда эришиш асосида ихтиёрий равишда тузиладиган жамоат ташкилотларининг ташкил этиш ҳуқуқини ҳамда мавжуд жамоат ташкилотларига кириш ёки ундан чиқиш ҳуқуқини қамраб олади. Муайян жамоат ташкилоти фаолиятида қатнашиш ёки қатнашмаслик ҳар бир фуқаронинг шахсий иши ҳисобланади. Фуқароларни жамоат ташкилотига аъзо бўлиб киришга мажбурий тарзда ундаш ёки ундан чиқишга тўсқинлик қилиш ҳуқуққа зид фаолият деб тан олинади. Бундан ташқари, Конститустиянинг 18-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенг эканликлари белгилаб қўйилган.

Асосий Қонуннинг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги эътироф этилган.





2.5.2-расм. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари.
Шу билан бирга, жамоат ташкилотларига уюшиш эркинлиги муайян чегаралар доирасида амалга оширилади. Бунда мазкур ҳуқуқдан жамиятга қарши мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон Республикасининг Конститустиясига биноан, “Конститустиявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конститустиявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолиятини ҳамда махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланади”11.

Жамоат ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги ижобий жараёнларнинг тамал тоши сифатида 1991 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунни кўрсатиб ўтиш мумкин. Мазкур қонунда илк маротаба жамоат бирлашмаси (ташкилоти) институтига ҳуқуқий таъриф берилиши билан бирга, уни ташкил этиш мақсади, фаолияти принстиплари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлар доираси белгилаб берилди. Қонунда белгилаб қўйилган шакллардаги ҳар қандай жамоат ташкилотини камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузиш тартиби мустаҳкамлаб қўйилди12.

Ушбу қонунга мустақиллик йилларида киритилган бир қатор ўзгартишлар баробарида жамиятда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда жамоат ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси ҳам кенгайиб борди. Қонунга биноан, улар ўзларининг ички тузилмасини, мақсади, фаолият олиб бориш шакли ва усулларини танлашда ҳамда уставларини қабул қилишда мустақил эканликлари белгилаб қўйилди. Жамоат ташкилотлари манфаатларига дахлдор бўлган масалалар давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли жамоат ташкилотларининг иштироки ёки келишуви асосида ҳал этиладиган бўлди. Шу билан бирга, давлат жамоат ташкилотларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши, уларнинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиши, хусусан, солиқ ва бошқа масалаларда имтиёзлар бериши лозимлиги белгилаб қўйилди.

Сўнгги йилларда “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Қонун ва “Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ривожланишига кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа тегишли ҳужжатлар қабул қилинди ва улар фуқаролик жамияти институтларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий фаоллигини кучайтиришда муҳим омил воситасини ўтамоқда(2.5.2-расм).

Р
Ўзбекистонимиз босиб ўтган кейинги ўн йиллик давр аҳолимизнинг кенг қатламлари қўллаб-қувватлайдиган турли хил фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жадал шаклланиши ва ривожланиши даври бўлди.

Ислом Каримов

еспубликамизда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг янада жадал ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори муҳим аҳамият касб этди. Шуни ҳам айтиш керакки, Президентимиз ўз маърузасида таъкидлаганидек, Олий Мажлис ҳузурида Жамоат фонди ва Парламент комиссияси ташкил этилган. Бу икки тузилманинг фаолияти ҳам самарали кечмоқда. Масалан, фақат кейинги уч йилнинг ўзида фуқаролик институтлари тақдим этган ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Жамоат фонди томонидан 11 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан Парламент комиссияси ўз таркибида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат ташкилотларининг ваколатли вакиллари билан бирга депутатлар молиявий тузилмаларнинг масъул ходимларини бирлаштирган. Мазкур комиссия фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни очиқ, аниқ ва ошкора йўналтиришни, бу маблағларни демократик асосда тақсимлашни амалга оширади.

Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг устувор йўналишларидан бири – бу нодавлат ва жамоат ташкилотларини ривожлантиришдир. Бугунги кунда мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ)ларининг сони 5100 дан ортиқдир. Агар бу кўрсаткични 2000 йилдаги ҳолат билан қиёсласак, уларнинг сони икки ярим бараварга кўпайганлигини кўрамиз. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқаролик жамияти институтлари тизимида марказий ўрин тутади. Шунинг учун улар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг мустақиллигини тўла таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолотлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди. Бу қонунни қабул қилишдан мақсад қуйидагиларда ифодаланади:


  • ННТларини янада ривожлантириш;

  • уларнинг мустақил иш юритишини таъминлаш;

  • уларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш;

  • уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

  • улар фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш;

  • улар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш.

Нодавлат нотижорат ташкилотларини “учинчи сектор” деб ҳам атайдилар. Шу ўринда айтиш керакки, “биринчи сектор” дейилганда давлат ва “иккинчи сектор” дейилганда тижорат сектори (ёки шахсий сектор деб ҳам аташади) назарда тутилади. Республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотларига оид миллий ассостиастия уюшмаси мавжуд. Маълумки, ҳар қандай ташкилий тузилманинг моҳияти ва мазмуни у олиб борадиган функстиялар ва фаолият йўналишларида ёрқин ифодаланади. Жамоат ташкилотларининг функстиялари ҳам уларнинг жамият ҳаётига нисбатан муайян фаолиятни амалга оширишлари орқали таъсир кўрсатишларида намоён бўлиши шубҳасиз.

Жамоат ташкилотларда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг самараси ва давомийлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни қуйидаги йўналишлар бўйича таҳлил этиш мумкин:


1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət