Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Yüklə 2.42 Mb.
səhifə3/6
tarix24.06.2016
ölçüsü2.42 Mb.
1   2   3   4   5   6

II БОБ. ОНЛАЙН ГАЗЕТАЛАР ВА БОСМА НАШРЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН НАШРЛАРИНИ МУШТАРАКЛИГИ ВА ФАРҚЛАРИ

1.Онлайн нашрларнинг шакли мазмуни ва ўзига хосликлари

Босма нашр учун имидж қанчалар аҳамиятли бўлса, онлайн нашрда бу зарурат икки ҳисса ортади. Сабаби глобал тармоқда саноқсиз сайтлар иш олиб боради ва фойдаланувчи осонгина улар орасида «адашиб қолиши», ўзига керакли сайтдан бошқаларига ўтиб кетиши, ҳатто нима мақсадда интернетга кирганини унутиб қўйиши мумкин. Олимлар томонидан аниқланган «8 секунд қоидаси»га кўра, фойдаланувчининг эътиборини тортиш, маҳлиё қилиб, сайтга кириш ва унда қолишга «мажбур» этиш учун сайт ихтиёрида атиги 8 дақиқагина бериларкан. Шу фурсат ичида фойдаланувчи диққатини ушлаб қололмаган веб саҳифа ютқизиши аниқ. Бу эса кўп жиҳатдан сайт имиджига боғлиқ.

Сайт имиджи – бу жамоат ёки якка шахс онгида шаклланган қиёфа, таассурот, ўша сайтга нисбатан муайян муносабат, рационал (ақл-идрокка асосланган) ёки эмоционал характердаги фикрдир. Мазкур фикр, муносабат ўз-ўзидан ҳосил бўлмайди. Демак, уни белгиловчи хусусиятлар бор. Айнан электрон нашр имиджини қуйидагилар ташкил этади:



  • Сайт контенти (таркиби, ундаги материаллар)

  • Кўриниши (дизайни)

  • Номи

  • Нечта тилда экани

  • Мультимедиа ва интерактив воситаларнинг мавжудлиги

  • Тезкор янгиланиб туриши

  • Унда берилаётган ахборотларнинг ишонарлилиги ва тезкорлиги

  • Фойдаланувчилар сони(посещаемость)

  • Ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига эгалиги ва ҳ.к.

Босма ва электрон нашрларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари бўлгани сингари ҳар иккисининг имиджида ҳам ўхшашлик ва тафовутлар, ўзига хос жиҳатлар мавжуд.

Ҳар қандай электрон нашрнинг биринчи хусусияти унинг контенти ҳисобланади. Сайт контентига унда жойлаштирилган информация: матндан тортиб, видеороликлар ва расмларгача – барчаси киради. Сайт оммабоп ва фойдаланувчибоп бўлиши учун уни қизиқарли ва ишонарли маълумотлар, мақолалар билан бойитиш, долзарб мавзудаги материалларга кенгроқ жой ажратиш, мазмунли суратлар билан безатиш, «жон киритиш» керак. Веб-материалнинг ўз талаб(стандарт)лари бор. «Хусусан, интернет мақоланинг максимал даражада қисқа, лўндалиги, шрифтдаги муштараклик (барча материаллар ва уларнинг сарлавҳалари бир хил шрифтда бўлиши) аҳамиятли. Абзац(хатбоши) – худди абзацлар ўртасидаги пробел(оралиқ масофа) сингари белгиланиши лозим. Материал матни бир хил кенглик бўйича тўғриланиши, унинг сарлавҳасида бутун матн очилиши учун ҳаволалар қулай бўлиши керак»1.

Бироқ ишни сайтга яхши, жарангли, хотирада тез қоладиган ном танлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Олдинги параграфда номнинг босма нашрлар имиджида тўтган ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритгандик. Глобал тармоқда юзлаб веб манзиллар бор. Ёдда тутиш лозимки, бирор босма нашрни сотиб олмоқчи бўлган одам дўкондан унинг номини тўлиқ айтмай қисқартириб ёки бузиб айтса ҳам сотувчи у қайси нашрни сўраётганини фаҳмлайди. Масалан, «Ташкентская неделя»нинг ўрнига «Неделя» ёки «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»ни «Адабиёт ва санъат», деб сўраш ҳам мумкин ва бу кўпчиликка тушунарли бўлади. Аммо электрон нашрларда керакли манзил фойдаланувчи томонидан ёзилади ва ундаги бирор ҳарфнинг нотўғри бўлиши ўша сайтнинг очилмаслиги, топилмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

Мамлакатимиздаги аксарият босма нашрларнинг глобал тармоқдаги веб сайти ўша нашр номи билан деярли бир хил бўлади. www.marifat.uz («Ma’rifat» газетаси), www.oilavajamiyat.uz («Oila va jamiyat» газетаси), www.adolat.uz («Adolat» газетаси) каби. Ёхуд www.mahallagzt.uz («Mahalla» газетаси), www.jamiyatgzt.uz («Жамият» газетаси) он−лайн нашр номлари сингари. Айримларининг номи эса босмаси номининг бош ҳарфларидан иборат бўлади холос. Масалан, www.xs.uz («Халқ сўзи» газетаси), www.ut.uz («Uzbekistan Today» газетаси).

Электрон нашр номига қўйилган қатъий талаблар бор. Аммо унинг имкон қадар мураккаб бўлмаганлиги яхшироқ.

«Тажрибага кўра, сайт номи биринчи даражали бўлиши керак. Бунда унинг номи биринчи нуқтадан кейин тугайди (масалан, Edinoros.ru). Uzjournal.zn.uz каби иккинчи ва учинчи даражали номлардан қочиш керак»2.

UZ доменидаги соф электрон нашрларни кузатар эканмиз, улар ўз мазмуни ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда номланганининг гувоҳи бўлдик. www.uz24.uz нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда содир бўлаётган воқеа−ҳодисалар ҳақида хабар беришини билдирса, www.kun.uz сайти куннинг энг муҳим воқеаларини тезкор хабар қилиши тўғрисида тасаввур ҳосил этади. www.gazeta.uz номи орқали ҳар бир фойдаланучи ўзига зарур ахборотга эга бўлишини ваъда қилади.

Яхши ном танлангандан сўнг, сайтни нима билан тўлдириш, яъни, унга қандай материаллар жойлаштириш зарурлиги муҳим ўринга чиқади. Долзарб, қизиқарли, холис, тезкор материалларга бой сайт обрўси, имиджи аудитория ўртасида, албатта, ошиб боради. Интернет фойдаланувчилари аксар ҳолларда ўзига керакли маълумотни, аввало, қидирув тизимларидан излашади. Қидирув тизимининг биринчи рўйхатидан чиққан сайтга фойдаланувчиларнинг кириш эҳтимоли юқори. Аммо қидирув тизимида чиқиши учун сайтни ҳар қандай маълумот билан тўлдириб ташлаб бўлмайди.

Маълумки, босма нашрларда у ёки бу рукн (рубрика) остида мақолаларнинг моҳияти йўналишидан келиб чиқиб берилади. Шу сабабли босма нашрларда ўнлаб, юзлаб рукнлар мавжуд бўлади. Аммо юртимизнинг босма нашрлари электрон нусхаларида саноқли рубрика, бўлимлар бўлиб, мақолалар улар ичига жойлаштирилади. Ҳар бир мақолани босма нашрдаги сигари ўз рубрикаси билан қўйишнинг иложи йўқ. Шу сабаб мақола сайтдаги унинг мазмунига яқин рубрика остида жойлаштирилади. Масалан, «Hurriyat» газетасининг электрон нусхасида2 «Бош саҳифа», «Таҳририят», «Мактубларингиз», «Архив», «Меҳмонлар китоби» асосий бўлимларидан ташқари босма нашрда чоп этилган мақолаларни жойлаштириш учун «Муаммо ва танқид», «Ижтимоий−сиёсий ҳаёт», «Халқаро воқеалар», «Ҳуқуқ», «Бебаҳо бойлик», «Бешинчи уммон», «Маънавият» рубрика вазифасини ўтовчи бўлимлар киритилган.

«Ўзбекистон овози» газетасининг он−лайн шаклида1 12 та рукн (парламент, сиёсат, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, маънавият, ҳуқуқ, қонун ва шарҳ, ижтимоий ҳаёт, экология, санъат, спорт, долзарб мавзу) бўлиб, улар ўша рукн номига мос мақолалар жойлаштирилган. Бўлим(рукн)лар сонининг кўплиги ва хилма−хиллиги ҳам ўқувчи эътиборини жалб этишга, ҳам у қидираётган мақоланинг тезроқ топилишига ва мақолаларнинг турли рукнлар остида жойлаштирилишига имкон беради. Афсуски, баъзи нашрларнинг электрон кўринишида етарли даражада ёки мавзуга мос рубрикаларнинг йўқлиги ёки уларнинг амалда юритмаслик ҳолатлари ҳам учрайди.

Соф электрон нашрлардаги рукнларга эътибор қаратадиган бўлсак, айримларидаги асосий ва қўшимча бўлимлар сони кўплиги, хилма-хиллигини кузатиш мумкин. Масалан, www.kun.uz сайти орқали тарақатиладиган янгиликлар Ўзбекистон, жаҳон, жамият, иқтисодиёт, маданият, фан-техника, спорт, йўғе?! бўлимлари остида жойлаштирилиши, бундан ташқари, фойдаланувчиларга керакли ахборотни тезроқ топишига кўмаклашиш мақсадида сўнгги янгиликлар бўлими киритилганлигини кўрдик.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, глобал тармоқ нашрларида турли хил бўлимларнинг мавжудлиги, сайтга мазмун бахш этиши билан бирга, унда бериладиган мақолалар хилма-хил бўлиши ва осон топилишига имкон яратади. Сайт имиджини ошириб, фойдаланувчилар диққатини тортишга хизмат қилади.

Юқорида сайт контентига унда жойлаштирилган матндан тортиб, видеороликлар ва расмларгача – барчаси киришини айтган эдик. Ўша материал ва суратларнинг қандай жойлаштирилгани, қўшимча техник воситалардан қай даражада фойдаланилгани унинг дизайнига баҳо беришга имкон яратади. Дизайн – веб маконни баҳолашдаги бирламчи меъзон ҳисобланади. Сабаби интернетнинг чексиз оламида айнан дизайн орқали фойдаланувчи эътиборини тортиш, жалб этиш мумкин.

Сайт кўриниши, унинг дизайн, у ифода этаётган босма нашр ёхуд ташкилот имиджига таъсир кўрсатади. Сайт кўриниши, безаги шу нуқтаи назардан ўша ташкилот ё муассис имиджига мувофиқ келиши, сайт таклиф этаётган товар ва хизматлар моҳиятини ўзида ифода этиши лозим. Сайт дизайни бир томондан унинг қандай аудиторияга мўлжалланганлигини кўрсатувчи жиҳатлардан бири, таъбир жоиз бўлса энг асойсиси. Айни бир сайт турли ижтимоий қатлам ва ёш эгаларига мўлжалланган бўлиши мумкинлигини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак.



Маълумки, глобал тармоқ сайт дизайнини яратишда кенг имконият ва қулайликларга эга. Сайтга анимацион деталларни, ҳаракатланувчи роликлар қўйиш, ранг-баранг рекламалар бериш, чекланмаган миқдорда суратлар киритиш, материалларни ижодий ёндашган ҳолда жойлаштириш мумкин. Дизайн сайт учун жуда муҳим кўрсатгич, аммо у фойдаланувчилар информация қабул қилишига халақит бермаслиги, уни чалкаштириб юбормаслиги шарт. Замон талаби билан ҳозирда сайт дизайнини яратиш билан шуғулланувчи махсус мутахассислар етишиб чиқмоқда.

Дизайн кўп жиҳатдан уни ташкил этувчи унсурларга боғлиқ. Бу элементлар сирасига мультимедиа (сурат, аудио, видео, анимация) ва интерактив воситалар, реклама маҳсулотларини ҳам киритиш ўринли. Мультимедиа ва интерактив воситалар тўғрисида олдинги бобда атрофлича тўхталганимиз сабабли қуйида, интерактив воситаларнинг янги тури ва унинг сайт имиджига таъсири ҳақида фикр юритамиз.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларнинг нуфузи ва ундан фойдаланувчилар сони тобора ошиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳатто Mail.Ru тармоғидан фойдаланувчилар сони бўйича Ўзбекистон 2-ўринда туриши аниқланган1. Шуни эътиборга олган ҳолда сўнгги пайтларда деярли барча сайтлар Facebook.com, twitter.com, vkontakte.ru сингари ижтимоий тармоқларда ўз саҳифа(страничка)сига эга бўлишга ҳаракат қилмоқда. Ҳеч бўлмаганда ўз сайтида фойдаланувчилар мазкур сайт ёки ундаги бирор хабар, мақола ёққани ҳақида(Like) ижтимоий тармоқларга маълумот беришга имкон берувчи хизматни ўрнатишмоқда (аммо бу тенденцияни мамлакатимиздаги босма нашр электрон нусхаларида камдан-кам учратиш мумкин). Шу орқали ҳар бир фойдаланувчи маълум бир сайтда ўзига ёққан мақола ёки хабар ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифасида аён қилиши, бошқаларни ҳам уни ўқишга чорлаши, таассуротлари билан бўлишиши мумкин. Натижада сайтдаги материаллар оммалашиб, уларга бўлган қизиқиш ортади, табиийки, сайт имиджи ҳам кўтарилади.

Ижтимоий тармоқлар билан алоқанинг ўзи муваффақият гарови бўлмаслиги аниқ. Фойдаланувчи диққатини тортиш, меҳрини қозониш, қолаверса, ўша ижтимоий тармоқларда ижобий баҳосини бериши учун сайт қизиқарли, мазмунли, хилма-хил материалларга бой бўлиши, муҳими, тезкор янгиланиб туриши керак. Мамлактимиздаги босма нашрларнинг электрон нусхалари фақатгина газета чиққан кундагина янгиланиши, баъзилари эса бир ойда бир марта ҳам янгиланмаслиги алоҳида тўхталиб ўтиш ўринлидар. Бироқ соф электрон нашрлар орасида тез-тез янгиланиб туриладиган, айрим воқеаларга оид хабарлар кун ёки ҳафта давомида тадрижий ёритиб бориладиган сайтлар ҳам бор. Масалан, www.kun.uz сайтига бир кунда ўртача 20 тадан 30 тагача хабар жойлаштирилади. Сайтлар топ-рейтингининг 3-ўрнида турган (12.04.2014 йил ҳолатида) ушбу сайтга бир кунда 12574 нафар фойдаланувчи ташриф буюради1. www.daryo.uz сайти кунига 8-10 мартагача, www.kun.uzcайти эса атиги 7-8 марта янгиланади. Демакки, уларнинг рейтинги ҳам шунга яраша бўлади.

Шунга қарамай, рақобатдаги ушбу сайтлар ахборотни биринчи бўлиб беришга интилади. Бироқ айни дамда тезкор берилган ахборотнинг тўғри ва текширилганлиги масласи ҳам кўндаланг туради. Кўпчилик интернетда берилаётган хабарнинг тўғрилигига шубҳа билан қарайди. Аммо ўз нуфузи ва обрўсини сақлаб қолишга интилгандан ҳар қандай электрон нашр бераётган материалларининг ишончлилиги ва холислигига эътибор қаратади. Холис, текширилган ҳолда биринчи бўлиб ахборот етказган манба кўпроқ фойдаланувчилар эътибори ва ишончига киради, обрўси ортади, имиджи кўтарилади.

Электрон нашр материалларининг қанчалик тез-тез янгиланиб турилиши сайт имиджини оширувчи хусусият эканлигига амин бўлдик. Ўша материалларнинг қайси тилда ёки тилларда бўлиши ҳам глобал тармоқда ўта муҳим. Яъни, интернет макон, чегара, миллат танламайди. Ундан дунёнинг исталган еридан исталган киши фойдаланиши мумкин. Сайт аудиторияси кенг бўлиши, ундаги маълумотларни бошқа ҳудуд ва миллат вакиллари ҳам ўқий олиши унинг нуфўзини оширади. Афсуски, юртимизда чоп этилаётган босма нашрларнинг электрон нусхалари асосан бир тил – ўзбек тилида бўлади. Айримларида рус ва ҳатто инглиз тилларидаги бўлимлари мавжуд бўлса-да, улар амалда ишламайди, уларга бирорта мақола киритилмаган. Масалан, «Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда»2 газеталарининг интернетдаги сайти ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилиши ёзилган, аммо инглиз тили ҳали ишга туширилмаган. «Оила ва жамият» газетасиникида3 ҳам ўзбек тилидан ташқари рус ва инглиз тиллари бўлими мавжуд бўлса-да, ҳануз уларга бирорта мақола жойлаштирилмаган. Бошқа нашрлар эса материалларни асосан ўзбек тилидагина эълон қилади. Шундай бир вазиятда «Халқ сўзи» газетасининг веб-сайти1 5 тил(ўзбек, рус, инглиз, немис, француз)да фаолият юритиши қувонарли ҳол, албатта.

Соф электрон нашрлар ичида янгиликлар нашри ҳисобланмиш www.гя24.uz ва www.gazeta.uz рус ва ўзбек тилларида, www.kun.uz ва daryo.uz фақат ўзбек тилида ўз ахборотларини беради.

Босма ва электрон нашр имиджида ўхшашлик ва фарқли жиҳатлар борми деган кўп марта такрорланадиган савол ҳали интернет онлайн нашрлари фаолиятини яхши тушунилмайдиганлар томонидан кўп бор берилади. Бунга ойдинлик киритиш олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, ҳар икки ОАВ тури ўртасида фарқли жиҳатлар бор. Электрон нашр учун муҳим кўрсаткичларидан бири бўлмиш тил хусусияти босма нашрларда бу қадар зарурият касб этмайди. Шундай фарқли томонлардан яна бири тираж ҳисобланади.

Босма нашрларда аудитория сони ва ҳажми, нашрнинг «харидоргирлиги», оммабоплиги унинг тиражи билан баҳоланади. Масалан, бугунги кунда энг кўп тиражли газеталардан бири «Даракчи» ҳисобланади (2012 йил апрель ойидаги тиражи 70 000).

Электрон нашрларда эса тираж тушунчаси бир мунча ўзига хослик касб этади. Уларда ҳар бир мақола ёки хабар, у ёки бу саҳифа неча марта ўқилгани, сайтга бир кунда қанча фойдаланувчи ташриф буюрганини ҳисоблаш орқали аниқланади.

Электрон нашр имиджини ундан фойдаланувчилар сони ҳам белгилайди. Қанча кўп фойдаланувчи ўша сайтга кириб, материалларини ўқиётган экан, демак, унга қизиқиш шу даражада кучли. www.uz миллий қидирув тармоғида босма нашрларнинг электрон версиялари «топ-рейтинг»и (сайтга ташриф буюрганлар сонига қараб) эълон қилинади. Унга мувовиқ, «Interfutbol» газетаси веб-сайти рейтинг тепасида, кейин «Даракчи», «Голос Узбекистана», «Новости Узбекистана», «Правда Востока», «Хабар», «Маърифат», «7*7», «Жамият» газеталари ўрин эгаллаган1. Cоф электрон нашрлар ичида эса www.gazeta.uz 2-ўрин, www.kun.uz 4-ўриндан жой олган.

Босма нашрлар имиджи журналистлар имиджига бевосита боғлиқ экани ҳақида юқорида тўхталгандик. Газета ҳақида унинг мазмуни, таркиби, дизайнига қарабгина эмас, уни ким бошқараётгани, саҳифаларида кимларнинг мақолалари чоп этилаётганига қараб, биринчи навбатда, нашрнинг «етакчи» муаллифларига қараб хулоса чиқарилиши ҳақида сўз юритгандик. Бироқ бу хусусият соф электрон нашрларда бирмунча ўзгаради. Сабаби глобал тармоқнинг энг долзарб муаммоларидан бири муаллифлик ҳуқуқининг бузилишидир. Кўпгина сайтларда материал муаллиф номисиз жойлаштирилади. Ёхуд бир неча мақолалардан битта мақола «ясалади». Ўзбекистондаги босма нашрларнинг бутунжаҳон тармоғидаги электрон кўринишлари асосан айнан босма кўринишидаги мақолаларни бериши сабаб, бундай ҳоллар деярли кузатилмайди. Аммо онлайн нашрларда янгилик, хабар ва бошқа ахборотлар одатда (қоидага кўра) муаллифсиз берилади. Фойдаланувчи эълон қилинган хабар ким томондан ёзилганини билмайди, у ўқиётган материални фалончи журналистдан эмас, маълум бир сайтдан, масалан, www.kun.uz дан, деб қабул қилади. Шу сабаб журналист имиджига глобал тармоқда бошқачароқ ёндашмоқ лозим. Бу билан интернет журналистининг нуфузи пастроқ, деган фикрдан йироқмиз. Аксинча, бу интернет журналистига нисбатан масъулият юкланиб, икки-уч баробар кўпроқ маҳорат, билим талаб этади.

Юқорида баён этилган фикрлардан елиб чиқиб, хулоса қилиш мумкинки, босма нашр учун имидж қанчалар аҳамиятли бўлса, электрон нашр учун ҳам шунчалар муҳим. Босма ва электрон нашрларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари бўлгани сингари ҳар иккисининг имиджида ҳам ўхшашлик ва тафовутлар, ўзига хос жиҳатлар мавжуд. Шуни инобатга олган ҳолда электрон нашрларда қуйидагиларга аҳамият қаратиш лозим:


  • электрон нашрга, аввало, унинг контентига қараб баҳо берилар экан, сайтни қизиқарли, долзарб мавзудаги материаллар билан бойитиш, мазмунли суратлар билан безатиш, «жон киритиш» керак.

Қолаверса:

  • сайт содда, жарангдор, тез ёдда қоладиган номга эга бўлиши, иккинчи ва учинчи даражали номлардан қочиш;

  • интернетнинг чексиз оламида айнан дизайн, чиройли ташқи кўриниш орқали фойдаланувчини жалб этиш мумкин экан, бу меъзонга алоҳида эътибор қаратиш, ранг, матн, сурат, анимация – барчаси фойдаланувчи диққатини тортиш билан бир қаторда, бир-бирига мувофиқ бўлиши;

  • ижтимоий тармоқлар билан алоқада бўлиш, уларда ўз саҳифаларига эга бўлиш;

  • сайтдаги хабарларни тезкор янгилаб туриш, хабарларнинг тўғри, ишончли, холис ва текширилганлигига ишонч ҳосил қилиш;

  • сайтдаги материалларнинг бир неча тилда бўлишига эришиш лозим.

2. Босма нашрларнинг электрон шаклларига қўйиладиган талаблар ва уни такомиллаштириш омиллари

Қисқа вақт ичида дунё аудиториясини жалб этган ва қайсидир маънода ОАВ «отахон»и-босма нашрлар билан рақобатга киришган интернет журналистика (он-лайн журналистика, кибер-журналистика, интерактив журналистика) Ўзбекистон ҳудудида ҳам тан олиниб, ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Интернетни тўлалигича ОАВ турига кирита олмасмиз, шунингдек, ОАВ функциясини бажарувчи электрон нашрлар бор.

Шу ўринда босма ва электрон нашр атамаларига изоҳ бериб ўтсак. Босма нашр – даврийликка, доимий номга, ададга (1000 нусхадан кам бўлмаган) эга бўлган ва босма тарзда олти ойда камида бир марта чоп этилувчи нашр ҳисобланади.

Электрон нашр – матбуот, радио ва телевидение хусусиятлари, бир сўз билан айтганда, анъанавий журналистика тўплаган тажрибаларни ўзида жамлаган, глобал тармоқнинг кенг имкониятларидан фойдаланувчи ва шу сабаб ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб турувчи веб макондир.

Қандай таснифланишига қарамай, ҳар иккиси: босма ва электрон нашр ОАВ тури саналади. 2007 йил янги таҳрирда қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида шундай дейилади: «Оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб- сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган (бундан буён матнда чиқариладиган деб юритилади) шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари оммавий ахборот воситасидир»1. Таббий равишда ҳар икки нашр аудиторияга тақдим этаётган маҳсулот ОАВ маҳсулоти ҳисобланади: «Даврий босма нашр алоҳида сонининг адади ёки ададининг бир қисми ёхуд теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларнинг ва оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа электрон тарздаги алоҳида чиқарилиши оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотидир»1.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида нафақат бизнинг мамлакат, балки бутун дунёда ҳам интернет ҳали кенг оммага ёйилмаган эди. Интернет журналистика маҳсули бўлмиш электрон нашр биринчи бор АҚШда 1990 йилда пайдо бўлган («The Electronic Club»). Шундан сўнг электрон нашрлар тарихида ҳақиқий бурилиш юз берди. 1995 йил – 100та, 1996 йил – 1115та, 1999 йил – 4925та2 электрон нашр бутунжаҳон ўргимчак тўрида пайдо бўлди. Ўзбекистонда эса гарчи давлат ва жамоат тизимларининг тармоққа уланиши 1996 йилдан бошланган бўлсада, республика оммавий ахборот воситалари глобал тармоқни ўзлаштиришни 2002 йилдан бошлашди. Шу йилдан анъанавий ОАВ ўз электрон версияларини яратиш орқали виртуал маконни фаол ўзлаштиришга киришди. Ҳозирда интернет тармоғининг .UZ доменида 4203 та турли йўналишдаги сайт ва порталлар фаолият юритмоқда3. Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмаги билан 2006 йил мамлакатимиздаги 40дан ортиқ газета ва журналлар ўзининг веб кўринишига эга бўлган бўлса, 2008 йил уларнинг сони 93тага етди4.

1992 йилдан бошлаб республикамизда ахборот коммуникацион технологияларни ривожлантириш, Ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, хусусан, Интернетда тарқатишнинг ҳуқуқий асоси яратила бошланди ва ўтган давр мобайнида ўндан ортиқ қонун ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги (1992), «Алоқалаштириш тўғрисида»ги (1993), «ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни ҳуқуқий ҳимоялаш тўғрисида»ги (1994), «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги (1997), «Радиочастоталар спектори тўғрисида»ги (1998), «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги (1999), «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги (2003, янги таҳрирда), «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги (2003), «Электрон ҳужжатлар айланмаси тўғрисида»ги (2004), «Электрон тижорат тўғрисида»ги (2004), «Автоматлаштирилган банк тизимидаги ахборот ҳимояси тўғрисида»ги (2004), «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги (2007, янги таҳрирда) қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарори шулар жумласидан.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарори билан тасдиқланган «2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш Дастури» юртимизда миллий интернет сегментини шакллантириш ва ривожлантиришда асосий тўртки бўлди. 2005 йил эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида «2010 йилгача давлатни бошқариш органлари ва жойларда давлат ҳокимияти фаолиятида АКТларни қўллаш Дастури» тасдиқланди. Санаб ўтилган қонуности ҳужжатлари ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш, интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Интернет қанчалар кенг аудиторияни ўзига қамрамасин, қанчалар такомиллашмасин, онлан нашрларни ҳам мукаммал ахборот узатувчи восита сифатидақабул қилиб бўлмайди. Чунки унда ҳам қатор камчиликлар, ечимини кутиб турган муоаммолар бор.

Ана шу муаммо ва камчиликларнинг асосийси сифатида электрон нашрлар глобал тармоқ тақдим этаётган имкониятлардан тўла-тўкис фойдаланяпти деб бўлмайди.

Бу айниқса, босма нашрларнинг электрон шаклларида яққолроқ кўзга ташланади. Гарчанд бошқа давлатларда, айниқса ривожланган мамлакатларда босма нашрларнинг электрон шакллари мислсиз даражада ривожланиб, анъанавий нашрларни чоп этмаслик масаласини кун тартибига қўяётган бир шароитда, бизнинг республикада ҳали газеталарнинг электрон шакллари бир ҳафтада бир марта ҳам янгиланмайдиган фотосурат, аудио ва видео лавҳалар умуман қўйилмайдиган сайтлар бор. Буни ҳозирги шароитда анъанавий нашрларнинг бутунжаҳон веб тармоғи аҳамияти, салмоғи ва заруратини ҳис қилмаслик, бу соҳада мавжуд ва ривожланаётган илғор тажрибаларни ўз фаолиятларига татбиқ этишда билим ва имкониятни етишмаётганидан далолат беради.

Масалан, «Ishonch»газетасининг электрон нашри111.04.2014 йил ҳолатида охирги марта 26.03.2014да, яъни 25 кун олдин янгиланган. Сайтда реклама, об-ҳаво маълумотлари ёки бошқа қўшимча маълумотлар йўқ Аммо веб-саҳифа дизайни ва суратлар хилма-хиллиги ўқувчи эътиборини тортади. Газетанинг сўнгги сонини PDF форматда юклаб олиш имкони мавжудлиги фойдаланувчиларга қулайлик яратади.

«Жамият» газетасининг электрон кўринишида2 бирорта сурат йўқлиги, энг кўп (70марта) ўқилган мақолалардан бирида ҳам фотосурат берилмаганлигига гувоҳ бўрдик. Ваҳоланки, айнан фотосуратлар интреннет муҳитида ўқувчи диққатини тортувчи, уни ўша сайтга чорловчи воситалардан биридир. Шунингдек, мазкур сайт 11.04.2014йил ҳолатида охирги марта 5 кун олдин янгиланганлиги, айрим рукнлардаги мақолалар 2 ой олдин жойлаштирилганлиги, сайтда реклама йўқлиги, рус тили учун линк бор бўлса-да, ишламаслигини кузатиш мумкин.

«Оила ва жамият» газетаси электрон версиясида3 анимацион кўринишлар, об-ҳаво маълумотлари, реклама бўлса-да, сайт ҳали тўла ишга тушмаганлигини кузатиш мумкин. Бошқа газеталарнинг электрон кўринишларидан фарқли равишда инглиз тили учун ҳам бўлим мавжудлигига қарамай унда рукнлар номи инглиз тилида ёзилганига қарамай, бирортасига мақолалар тўлиқ киритилмаганлиги кўрдик.

Нисбатан яхши сайтлардан бири «Ўзбекистон овози» газетасининг электрон версияси1 ҳам ҳар уч кунда янгиланишига қарамай, унда рукнлар кўплиги ва барчаси амалда фаолият юритаётгани, қидирув хизмати, фотогалерея ҳамда видеогалерея мавжудлиги,, ижтимоий тармоқларга ушбу сайт ёққанлиги ҳақида маълумот бериш(Like) ва RSS жўнатиш имконияти борлиги глобал тармоқ имкониятларидан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қилинаётгани ҳақида тасаввур уйғотади.

«Халқ сўзи» газетасининг веб-сайти2 ҳозирда жуда самарали фаолият юритмоқда. Ахборотлар ҳар куни янгиланиб, босма нашрдан умуман кечикмадан бериб борилади. Видеолавҳалар, алмашиниб турувчи анимациялар, об-ҳаво маълумоти, сайт ёққанини ижтимоий тармоқларда билдириш учун линк(Like)лар киритилган. Сайтдаги ҳар бир саҳифа суратлар билан бойитилган. Хабарлар тез-тез алмашиниб туриши билан эса унинг ходимлари тезкорликка алоҳида аҳамият қаратишидан дарак беради.

Хорижий давлатларнинг, хусусан Россиянинг энг оммабоп нашрларидан бири бўлган «Аргументы и факты» газетасининг электрон шаклига эътибор қаратадиган бўлсак, «Аргументы и факты»ни сотиб олганлардан яъни анъанавий нашрининг ўқувчиларидан кўра, унинг интернетдаги сайтига ташриф буюрувчилар сони ўртача 4 марта кўп. Масалан, АиФ газетасининг 2013 йил декабрь ойидаги умумий тиражи 2.500.481 тани ташкил қилган вақтда www.aif.ru сайтига шу ойда кирганлар сони 8.741.281 киши деб ҳисобланган (2014 йил март ойидаги фарқ ҳам деярли шундай: 2.482.566 – 8.080.413). Сайтдаги янгиликлар тасмасининг бир кунда 20 мартадан ортиқ янгиланиб боришининг ўзиёқ юқоридаги кўрсаткичини ишонарли бўлишига шубҳа қолдирмайди. Қолаверса, ушбу сайтни кибермакон имкониятларидан тўла фойдаланаётганлиги, унинг электрон кўриниши бу соҳадаги энг яхши сайтлардан бири, деб ҳисоблашга изн беради.

Юқорида баён этганларимиз босма нашрларнинг электрон кўринишларида кузатилаётган техник имкониятлардан фойдалана олмаслик билан боғлиқ камчиликлар, муаммолардан яна бири уларнинг мазмунига боғлиқдир. Масалан, тармоқдаги материалларда берилаётган маълумотлар, яъни электрон нашрларда тарқатилаётган ахборотларни тўғрилиги, текширилганлиги ва ишончлилигини билдирувчи асоснинг етарли эмаслиги билан боғлиқ.

Босма нашрдаги ҳар бир хабар ёки мақола босқичма-босқич аввал ўша бўлим муҳаррири, кейин масъул котиб, муҳаррирлар сўнг бош муҳаррир назоратидан ўтади ва ҳар бир сўз, жумла, айниқса, фактларнинг аниқлиги ва тўғрилиги имкон қадар текширилади. Глобал тармоқ текширилмаслиги ва тартибга солинмаслиги сабаб аниқлик ва тўғрилик эмас, балки тезкорликнинг биринчи ўринда туриши билан изоҳланади. Қолаверса, уларда муаллиф исмининг кўрсатилмаслиги ёхуд тахаллус билан берилиши нотўғри хабар тарқатган инсонни топиш ишини қийинлаштиради. Шу сабабли ахборот ҳуружлари ҳам айнан интернет сайтлари орқали амалга оширилади.

Хатоликлар исмлар, жой номлари, саналар, айниқса, рақамларда кўпроқ учрайди. Бироқ ўз аудиториясини юқотишдан қўрқадиган электрон нашрда бу каби хатоликларга камроқ йўл қўйилади. Сабаби нотўғри хабар берилганлиги сезган ўқувчи кейинги сафар ушбу сайтдаги фактларга шубҳа билан қарай бошлайди. Оқибатда у мазкур сайтга яна киришдан воз кечиши мумкин. Аудиторияси ишончини сақлаб қолиш, ўз имиджини туширмасликка уринган ҳар қандай сайт бераётган ахборот тўғрилиги ва текширилганлигига эътибор қаратади.

Онлайн нашрларда учраётган муаммолардан яна бири муаллифлик ҳуқуқининг бузилишидир. Ўзбекистон Республикасида «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида» қонун қабул қилиниб, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишга катта аҳамият берилади. Аммо глобал тармоқ сайтларида мақолаларнинг муаллифи кўрсатилмаган ёхуд тахаллус билан берилиши, турли мақолалардан юлиб олиб, битта мақола «ясаш» ва ўз номидан бериш муаллифлик ҳуқуқини бузувчиларни топиш ҳамда бу муаммони ҳал этишни яна мураккаблаштиради.

«Маърифат гулшани» номли ижтимоий-маърифий газета Қозоғистонда чоп этиладиган «Робита» газетаси сайтида1 «Маърифат гулшани» газетасида нашр қилинаётган деярли барча мақолалар муаллифларининг рухсатисиз, айрим мақолаларнинг эса муаллифлари ўзгартирилган ёки муаллиф номи кўрсатилмай берилаётгани ҳақида ўз нашрида маълумот берди2. Шунингдек, mgpress.ucoz.org сайти (Қозоғистон сайти)да «Суғдиёна», «Даракчи» газеталаридаги мақолалар муаллифлари ўзгартирилган ҳолда берилганлигини ва мазкур ҳолат юзасидан юртимиздаги тегишли ташкилотларга расмий мурожаат қилганини баён этди3.

Муаллифлик ҳуқуқи бузилишига доир бу каби ҳолатлар афсуски тез-тез учраб туради. Бунга ечим топиш, олдини олиш учун ўша сайт, копьютер қаршисида ўтириб ёзаётган инсоннинг ҳақиқий он-лайн журналисти, малакали мутахассис, журналист одоби ва этик меъёрларга, Ўзбекистон қонунчилигига амал қилувчи шахс бўлишини таъминлаш керак. Қолаверса, электрон нашрларни назорат қилувчи махсус ташкилот ёки кучли тизимни ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш керак.

Муаллифлик ҳуқуқи бузилишига доир бу каби ҳолатлар афсуски тез-тез учраб туради. Бунга ечим топиш, олдини олиш учун ўша сайт, копьютер қаршисида ўтириб ёзаётган инсоннинг ҳақиқий он-лайн журналисти, малакали мутахассис, журналист одоби ва этик меъёрларга, Ўзбекистон қонунчилигига амал қилувчи шахс бўлишини таъминлаш керак.

Маълумки, муаллифлик ҳуқуқи бузилиши Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуни асосида тартибга солинади. Аммо интернет журналистикада одоб-ахлоқ меъёрларининг бузилиши билан боғлиқ жуда кўп ҳолатлар кузатилмоқдаки, уни қонунан тартибга солиш ўта мураккаблигини кўриш мумкин. Жамият, инсонларнинг ўзи тўла англаб етган ҳолда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиши, асрий анъаналарга амал қилиши керак.

Атоқли ўзбек адиби Асқад Мухторнинг айтган бир ҳикматли гапи бор: «Океан орқали телефон алоқаси ўрнатилди, энди одамлар бемалол гаплашади.

Бунга бобо дебди:

─ Уларнинг нима орқали гаплашишининг аҳамияти йўқ, нима ҳақида гаплашишади ─ шуни айтинг».

Дарҳақиқат, ушбу ҳикматли гап бугун ҳам ўз қимматини йўқотмаган. Журналистиканинг бир тури сифатида интернет журналистика инсонларнинг фақат ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш эмас, уларга маънавий озуқа бериши, уйғоқ фикрлашга ундаши керак. Ҳар бир фойдаланувчи маънавиятимиз, шарқона одоб-ахлоққа зид нарсалар билан онгини заҳарлашига йўл қўймаслиги керак. Интернетдан фойдаланувчиларнинг аксарини ёшлар ташкил этиши эса бу масала долзарблигини янада оширади. Президентимиз Ислом Каримов «Ҳаммамиз яхши биламиз ─ 15 дан то 18 ёшгача бўлган давр инсон умрида энг нозик, энг мураккаб даврдир. Шу ёшда инсон онги, хулқи ва ахлоқи, маънавий қиёфаси тугал шаклланади. Ҳали суяги қотмаган фарзандларимизни ўз ҳолига ташлаб қўйсак, тарбияси, илми ва маънавияти билан шуғулланмасак, келажакда уларнинг комил инсон бўлиб етишмоғига ким кафолат бера олади?»1 дея жон куйдириб гапиришлари бежиз эмас. Компьютер технологиялари ва глобал тармоқ қанчалар такомиллашиб боргани сайин уни назорат қилиш имконсиз бўлиб бормоқда. Одоб-ахлоқ меъёрларини чеклаб ўтувчи сайтлар ўзбек йигит-қизлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун қўлланилаётган чора-тадбирларни эса тўла самарали, деб айтиб бўлмайди.

Бу мавзу ҳақида мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситаларида ҳам тез-тез бонг урилмоқда. Нашрлардан бирида шундай дейилади: «Халқнинг маънавияти ва маданияти, ҳақиқий тарихи ва ўзига хослигининг қайта тикланиши жамиятни янгилаш ва тараққий эттиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканидан келиб чиқиб ахборот тизимида миллий хусусиятларнинг ҳар томонлама кенг ва ишончли ифодаланишини таъминлаш зарур»1.

Интернет сайтларида этик меъёрларнинг бузилишига хорижий мамлакатларида унчалик аҳамият берилмайди. Лекин сайтларда реклама бериш 1-муҳим омил саналади. Аввало, электрон нашрларда реклама беришнинг аҳамияти ва зарурати нимада эканлигини аниқлаб олсак. «INFOXIZMATI» ташкилоти директори А.Юсупов фикрича, «Сайтда реклама мавжудлиги ─ бу:

─ Тижорат (реклама берувчилар) бозорида фаоллиги, бизнес шаффофлиги кўрсаткичи;

─ Медиамаконга бўлган талаб кўрсаткичи;

─ Сайтда реклама жойлаштиришга масъул ходимнинг муваффақиятли фаолияти кўрсаткичидир»2.

Реклама ─ сайтнинг молиявий аҳволига кўмаклашувчи ва барқарорлигини таъминловчи омиллардан биридир. У умумий бюджет томондан ҳам, ҳар бир мурожаат нархи жиҳатидан ҳам арзонроқ тушади. Интернет-реклама энг кам маблағбилан ҳам иш бошлаш имконини беради. Интернетда реклама жойлаштиришдан реклама берувчилар ҳам манфаатдор. Зеро, интернет-рекламанинг таъсири бошқа ОАВга нисбатан қараганда анча кучли. Сабаби у мақсадли аудиторияга осон йўналтирилади, таклиф этилаётган маҳсулот ёки хизмат ҳақида тўлароқ тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради. Чунки бугунги кунда интернет-реклама матн, графика, аудио ва видео каби қўшимча воситалардан фойдаланган ҳолда тақдим этилиш имконига эга. Глобал тармоқ рекламага зарур бўлганда оператив тарзда ўзгартириш киритиш, уни тўхтатиб қўйиш имконини беради. Бироқ кузатувлар шуни кўрсатдики, республикамиздаги босма нашрлар веб-сайтларининг аксари («Халқ сўзи», «Жамият», «Моҳият», «Маҳалла», «Маърифат», «Ўзбекистон овози», ва бошқ.)да реклама берилмаган. Фақат «Тошкент ҳақиқати», «Оила ва жамият» сингари саноқли нашр сайтларидагина реклама бериб борилади.

Соф электрон нашрлар орасида эса www.uz24.uz ва www.gazeta.uz сайтларида чиройли, ранг-баранг рекламалар мавжудлигини, www.kun.uz, www.UzDaily.uz ва бошқа сайтларда реклама камроқ берилганлигини кўрдик.

1   2   3   4   5   6


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət