Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўзбекистон қишлоқ ХЎжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқИҚот институти


Yüklə 2.73 Mb.
səhifə2/3
tarix24.06.2016
ölçüsü2.73 Mb.
1   2   3

Ўсимликда чинбарг ҳосил бўлиши. Асосий экинда парваришланган Индигофера ўсимлигида чинбарглар ҳосил бўлишига тупроққа ишлов бериш усуллари ва органик ўғит қўллаш таъсир кўрсатди. Масалан; 2006 йилда, тупроқ ҳайдалиб, текис ерга экилган, гўнг солинмаган 1-вариантда 05.VI чинбарглар сони ўртача 2,6 донани ташкил қилган бўлса, кузатувнинг кейинги муддатларида бу кўрсаткич мутаносиб равишда 8,6 (10.VI), 11,5 (15.VI) ва 16,9 (20.VI) тенг бўлди. Тупроқ ҳайдалиб, гўнг солинмаган, пуштага экилган 2-вариантда чинбарглар сони юқоридаги кузатув муддатлари бўйлаб биринчи вариантга нисбатан 6,0; 5,8; 7,2 ва 6,1 донага кўп бўлиб, тупроққа ишлов бериш усулларининг таъсири борлиги аниқланди. Гектарига 10 т гўнг солиниб, тупроқ ҳайдалиб, текис ерга экилган 3-вариантда чинбарглар сони бир ўсимликда мутаносиб равишда ўртача 3,4; 9,5; 14,7 ва 19,5 донани ташкил қилиб, 1-вариантга нисбатан 0,8; 0,9; 3,2 ва 2,6 донага ошганлиги кузатилди. Гектарига 10 т гўнг солиниб, тупроқ ҳайдалиб, пуштага экилган 4-вариантда 05.VI санада чинбарглар сони ўртача 8,6 дона бўлган. Кейинги кузатувларда (10.VI, 15.VI ва 20.VI) чинбарглар сони мутаносиб равишда ўртача 16,2; 22,5 ва 26,7 донани ташкил қилди ёки 2-вариантга нисбатан 0,0; 2,2; 3,8 ва 3,7 донага кўп бўлиб, қўлланилган гўнгнинг таъсири кузатилди. Ўсимликда чинбарглар ҳосил бўлиши борасида вариантлар орасида фарқлар тупроққа ишлов бериш усуллари ва органик ўғит ишлатилиши натижасида юзага келган.

Индигофера ўсимлигини бўйига ўсиш динамикаси. Биринчи тажрибада 2006 йилдаги фенологик кузатувларга асосан, амал даври бошида (01.VI) тупроқ ҳайдалиб, гўнг солинмаган, текис ерга экилган 1-вариантда ўсимлик бўйи ўртача 3,5 см ни ташкил этди (4-расм). Тупроқ ҳайдалиб, гўнг солинмаган, пуштага экилган 2-вариантда ўсимлик бўйи 6,2 см га тенг эди. Тупроқ ҳайдалиб, гўнг солиниб пуштага экилган 3-вариантда эса бу кўрсаткич 1-вариантга нисбатан 3,2 см юқори бўлди. Гўнг солиниб, тупроқ ҳайдалиб пуштага экилган 4-вариантда ўсимликнинг бўйи энг юқори (8,4см) бўлганлиги аниқланди.

Фенологик кузатув ўтказилган июль, август ойларида барча вариантларда ўсимликни жадал суръатларда ўсиши кузатилди, тупроққа ишлов бериш усуллари ва қўлланилган гўнгнинг таъсири бўйича юқорида қайд этилган ҳолат сақланиб қолинди. Амал даврининг охирида (01.IX) ўсимликлар баландлиги 1-вариантда 65,7 см га тенг бўлган бўлса, 3-вариантда бу кўрсаткич 74,0 см ни ташкил этди. Бу пайтда ўсимлик баландлиги 2-вариантда 101,7 см, 4-вариантда эса 122,0 см ни ташкил қилди. Бунда 1 ва 2-вариант ҳамда 3 ва 4-вариантлар орасидаги фарқлар тупроққа ишлов бериш усуллари сабабли бўлган бўлса, 1 ва 3-вариант ҳамда 2 ва 4-вариантлар ўртасидаги тафовутлар ишлатилган гўнг таъсирида юзага келди.




вариантлар


4-расм. Тупроққа ишлов бериш усуллари ва органик ўғитларни Индигофера ўсимлигининг ўсиш динамикасига таъсири, см

2007 йилда Индигофера ўсимлигини вегетация даври охирида бўйи бироз пастлиги билан тавсифланади (масалан; 05.IX да тажриба вариантлари бўйлаб ўсимликлар бўйи 57,9-116,3 см оралиғида бўлган). Буни об-ҳаво шароитлари билан тушунтириш мумкин. Умуман олганда, 2006 йилда ўрганилган вариантлар орасидаги фарқлар ва ҳолатлар сақланиб қолган.

2008 йилда индигофера ўсимлигининг ўсиши ва ривожланиши янада самарали кечган (масалан; 02.IX да ўсимликлар бўйи 72,5-130,3 см оралиғида бўлган). Буни дала майдонида икки йил давомида Индигофера ўсимлиги етиштирилиши натижасида (анғиз ва илдиз қолдиқлари ҳамда илдизидаги туганак бактериялар тупроқни азотга бойитиши ҳисобига) тупроқнинг агрокимёвий ва агрофизик хоссалари яхшиланганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Ён шохларнинг ҳосил бўлиши. Индигофера ўсимлиги хаётий шаклига кўра бир йиллик бутасимон ўсимлик бўлганлиги сабабли, ўсимликда ён

3-жадвал

Тупроққа ишлов бериш усуллари ва органик ўғитларни Индигофера ўсимлигининг кўк биомасса ҳосилига таъсири, ц/га




Тупроққа ишлов

бериш усуллари



Гўнг,

т/га


Тажриба йиллари бўйича кўк биомасса (барг ва поя), ц/га

2006 й.

2007 й.

2008 й.

ўртача уч йилда

1

Текис ерга экиш

-

36,3 d§ (±0,3)ψ

29,8d (±0,2)

38,0d (±0,2)

34,7

2

Пуштага экиш

-

70,2b (±0,4)

72,3b (±0,2)

72,1b (±0,3)

71,5

3

Текис ерга экиш

10

42,7c (±0,5)

42,1c (±0,3)

44,0c (±3,3)

43,6

4

Пуштага экиш

10

87,0a (±0,4)

94,5a (±0,5 )

100,4a (±0,2)

94,0

Такрорланиш




0,3873

0,5311

0,8024



Ерга ишлов бериш усули




<0,0001

<0,0001

<0,0001



Гўнг қўллаш




<0,0001

<0,0001

<0,0001



Ерга ишлов бериш х гўнг қўллаш




<0,0001

<0,0001

<0,0001



ψ Стандарт чекланиш. § Ҳар йил доирасида, бир хил ҳарфлар билан белгиланган сонлар орасидаги фарқлар статистик жиҳатдан тасдиқланмаган (P=0,05).

4-жадвал

Тупроққа ишлов бериш усуллари ва органик ўғитларни Индигофера ўсимлигининг

қуруқ биомасса ҳосилига таъсири, ц/га



Тупроққа ишлов

бериш усуллари



Гўнг,

т/га


Йиллар бўйича қуруқ биомасса, ц/га

2006 й.

2007 й.

2008 й.

поя ва барг

уруғ

поя ва барг

уруғ

поя ва барг

уруғ

1

Текис ерга экиш

-

12,9d§ (±1,2)ψ

20,0b (±1,6)

10,5d (±0,7)

17,3c (±0,8)

15,4d (±0,7)

21,0b (±1,1)

2

Пуштага экиш

-

27,7b (±1,3)

34,4a (±1,2)

27,3b (±1,3)

29,2a (±0,8)

27,1b (±0,8)

28,7a (±1,5)

3

Текис ерга экиш

10

17,1c (±0,9)

19,0b (±0,4)

21,0c (±1,4)

18,6c (±1,0)

18,3c (±0,8)

23,2a (±1,5)

4

Пуштага экиш

10

32,5a (±0,7)

30,7a (±2,1)

35,4a (±0,7)

25,0b (±0,9)

37,8a (±0,5)

24,7a (±1,9)

Такрорланиш

0,8637

0,9666

0,8192

0,9569

0,5588

0,4723

Ерга ишлов бериш усули

0,0001

0,0008

0,0004

0,0004

<0,0001

0,0333

Гўнг қўллаш

0,0002

0,0245

<0,0001

0,0261

<0,0001

0,2098

Ерга ишлов бериш х гўнг қўллаш

0,4811

0,1601

0,0027

0,0031

<0,0001

0,0012

ψ Стандарт чекланиш. § Ҳар йил доирасида, бир хил ҳарфлар билан белгиланган сонлар орасидаги фарқлар статистик жиҳатдан тасдиқланмаган (P=0,05).

шохларнинг пайдо бўлиши ва шохланишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Ўсимлик тупида ён шохлар пайдо бўлиши унинг асосий пояси ўсиши жадаллашган давридан бошланади. Ҳар бир тупда индигофера ўсимлиги ўртача 5-10 та ён шох ҳосил қилади. Индигофера асосий экинда парваришланган тажрибада ўсимликларда ён шохлар пайдо бўлишига тупроққа ишлов бериш усули ва органик ўғит қўллаш сезиларли таъсир кўрсатди. Масалан; 2006 йилда, тупроқ ҳайдалиб, гўнг солинмаган текис ерга экилган 1-вариантда 15.VII, 01.VIII, 15.VIII ва 01.IX фенологик кузатув саналарида ўсимликдаги ён шохлар сони мутаносиб равишда ўртача 3,2; 4,1; 5,5 ва 6,7 донани, тупроқ ҳайдалиб, гўнг солинмаган, пуштага экилган 3-вариантда эса 3,3; 4,2; 5,3 ва 8,2 донани ташкил этди (ушбу вариантлар орасидаги фарқ ишлатилган гўнг таъсири ҳисобига). Тупроқ ҳайдалиб, гўнг солинмаган, пуштага экилган 2-вариантда бу кўрсаткич тегишли равишда 4,1; 6,2; 7,0 ва 9,3 донага тенг эди. Ушбу вариантга нисбатан фарқи фақат 10 т/га гўнг солинган 4-вариантда ён шохлар сони мутаносиб равишда 2,1; 2,4; 3,0 ва 4,0 донага кўп бўлганлиги аниқланди. Юқорида ўрганилган вариантлар орасидаги тафовутлар ва ҳолатлар кейинги йиллардаги тажрибаларда ҳам сақланиб қолинди.



Индигофера ўсимлиги биомасса тўплаши ва ҳосилдорлиги. Индигофера ўсимлиги асосий экин сифатида етиштирилган тажрибада, тупроқ ҳайдалиб, гўнг солинмаган текис ерга экилган 1-вариантда вегетация даври охирида кўк ва қуруқ биомассаси ўртача уч йилда барг+поя ҳосили 34,7 ва 13,0 ц/га ни ташкил этди (3-4 жадвал). Тупроқ ҳайдалиб, гўнг қўлланилмаган ва пуштага экилган 2-вариантда ушбу кўрсаткич 36,8 ва 14,3 ц/га ортиқлиги билан тавсифланади. Тупроқ ҳайдалиб, гўнг солиниб, пуштага экилган 3-вариантда барг+поя ҳосили 43,6 ва 18,8 ц/га, гўнг солиниб, тупроқ ҳайдалиб пуштага экилган 4-вариантда эса 94,0 ва 35,2 ц/га ни ташкил қилиб 2-вариантга нисбатан 22,5 ва 7,8 ц/га га кўп бўлган. Оқибатда, 10 т/га гўнг ишлатишга нисбатан, уруғ пуштага экилиб, экин етиштирилганда барг+поя кўк ва қуруқ биомассаси кескин ортган. Тупроққа ишлов бериш усуллари ва 10 т/га гўнг ишлатиш индигофера ўсимлигини уруғ ҳосилдорлигига ҳам турлича таъсир кўрсатган. Биринчи вариантда уруғ ҳосили ўртача уч йилда 19,4 ц/га ни ташкил қилиб, иккинчи вариантга нисбатан 11,3 ц/га кам бўлган. Тажрибанинг учинчи вариантида уруғ ҳосили 20,2 ц/га ни ташкил этган бўлиб, 4-вариантда эса 26,8 ц/га бўлиб, 2- вариантга нисбатан гўнг қўлланилганлиги сабабли қуруқ барг+поя массаси 7,8 ц/га га кўп бўлган, аммо уруғ ҳосили 3,9 ц/га га кам бўлган. Демак, 10 т/га органик ўғит фонида, текис ерга экишга нисбатан, Индигофера ўсимлиги пуштада етиштирилганда барг+поя ҳосили ортиши кузатилди.

Анғиз ва илдиз қолдиқлари. Биринчи тажриба йилларида (2006-2008 йй.) гўнг солинмасдан тупроқ ҳайдалиб, текис ерга индигофера экилган 1-вариантда тупроқда қолган ўсимликларнинг анғиз ва илдиз қолдиқлари миқдори 37,2-47,1 ц/га оралиғида эди. Гўнг солинмаган, пуштага экилган 2- вариантда бу кўрсаткич кескин ортиб 64,4-68,1 ц/га ни ташкил этди. Учинчи вариантда (10 т/га гўнг ва текис ерга экиш) ўсимликнинг анғиз ва илдиз қолдиқлари 57,1- 70,4 ц/га бўлган бўлса, 4-вариант (10 т/га гўнг ва пуштага экиш) бу борада энг юқори кўрсаткичларга эришилган (80,3-86,7 ц/га).

Демак, гўнг қўллаб ва пушта олиб Индигофера ўсимлиги етиштирилганда анғиз ва илдиз қолдиқлари миқдори деярли икки марта ортиши аниқланди. Биринчи вариантда анғиз ва илдиз қолдиқлари таркибидаги умумий NPK миқдорлари тегишлича 1,56; 0,89; 0,80%, 2-вариантда улар 0,54; 1,40; 0,61% га юқори бўлган. Тажрибанинг 3-вариантида анғиз ва илдиздаги NPK миқдорлари мутаносиб равишда 1,79; 1,95; 1,35% ни ташкил қилиб, 1-вариантга нисбатан 0,23; 1,06; 0,55% га кўплиги билан тавсифланади. Анғиз ва илдизидаги NPK нинг энг юқори миқдорлари 4-вариантда аниқланди (NPK тегишлича 2,69; 2,30; 1,87%).

Демак, деградацияга учраган ўтлоқи аллювиал тупроқларда етиштирилган Индигофера ўсимлиги анғиз ва илдиз қолдиқларининг нисбатан ортиши учун экиш олдидан 10 т/га гўнг, 100 кг/га фосфор 30 кг/га калий ўғитлари солиниб, тупроқни 25-30 см чуқурликда ҳайдаб ва пушта олиб экиш кераклиги аниқланди.

Тупроқнинг агрокимёвий ҳолати ва ҳажм массаси. Индигофера ўсимлигини асосий экин сифатида етиштирилган тажриба бошида (2006й.) деградацияга учраган ўтлоқи аллювиал тупроқнинг 0-30 ва 30-50 см қатламларидаги гумус миқдори мутаносиб равишда 0,60 ва 0,52 %, ялпи азот - 0,058-0,050% ва умумий фосфор 0,120-0,100% ни ташкил қилган эди. Тажриба охирида (2008 й. вегетация охирида) 1-вариантда гумус миқдори мутаносиб равишда 0-30 см ва 30-50 см тупроқ қатламида 0,58-0,49%, ялпи азот 0,062-0,053% ва умумий фосфор 0,116-0,099% ни ташкил қилди ёки дастлабки ҳолатга нисбатан гумус миқдори 0,02-0,03% га камайганлигини озиқа унсурларини ўсимликлар ўзлаштирганлиги билан изоҳлаш мумкин. Тажрибанинг 2-вариантида тупроқ қатламларига мутаносиб равишда гумус миқдори 0,02-0,01% га ортган, шунга мутаносиб равишда азот туганак бактериялар ҳисобига 0,006-0,004% га кўпайган, фосфор эса 0,002% га камайган. Учинчи вариантда, дастлабки ҳолатига нисбатан, гумус ва умумий фосфор миқдорлари тупроқ қатламлари бўйича тегишлича 0,02% кўпайган ва 0,002-0,004% га камайган, ялпи азот эса 0,004 ва 0,003% на кўпайган. Тўртинчи вариантда гумус ва ялпи азот миқдорлари мутаносиб равишда 0,03-0,02% ва 0,010-0,008% ортган, умумий фосфор эса 0,001-002% га камайган. Тупроқдаги гумус ва ялпи азот миқдорлари ортишини қўлланилган гўнг ва ўсимлик илдизидаги туганак бактериялари ҳисобига, умумий фосфор камайишини ўсимликлар фосфорни ўзлаштириши билан тушунтириш мумкин.

2006 йилда тажриба майдонида тупроқнинг 0-10, 10-20, 20-30, 30-40 ва 40-50 см қатламларида ҳажм массаси мутаносиб равишда 1,29; 1,35; 1,36; 1,38; 1,41 г/см3 ташкил этди. Тажрибанинг охирида (2008 й.) дастлабки ҳолатига нисбатан (2006 й.) тажриба вариантлари ва тупроқ қатламлари бўйлаб ҳажм массаси 0,04 г/см3 гача камайганлиги аниқланди. Бунда нисбатан яхши натижалар тажрибанинг 4-вариантида (10 т/га гўнг + пушта) эришилди.



Кузги буғдойдан кейин такрорий экин сифатида етиштирилган индигофера ўсимлигида азотли ўғитлар меъёрларининг самарадорлиги. Биринчи йилги (2007 й.) маълумотларга кўра, азотсиз назоратда (Р100К30 кг/га) фенологик кузатувларнинг бошида (05.VII) ўсимликнинг бўйи 3,8 см, 80 кг/га азот ишлатилганда 8,5 см ташкил этди. Кузатувларнинг охирида (03.IX) назоратда ўсимликнинг баландлиги 54,5 см (5-жадвал) ва ён шохлар сони 4,1 дона бўлиб, 2-вариантга нисбатан кўрсаткичлар тегишлича 10,3 см ва 2,1 донага кам бўлган.

5-жадвал

Индигофера ўсимлигининг ўсиши, ривожланиши ва биомасса ҳосилига азотли ўғитлар меъёрларининг таъсири, ўртача 2007-2008 йй.

Азот ўғити, кг/га

Вегетация даври охирида

ўсимлик баландлиги, см



Ҳосил (барг+поя+уруғ), ц/га

кўк биомасса

қуруқ биомасса

2007 й.

2008 й.

2007 й.

2008 й.

2007 й.

2008 й.

0

54,5d§(±0,5)ψ

56,0c(±0,5)

52,8e(±4,8)

54,8d(±0,7)

28,4d(±2,4)

28,0d(±2,5)

80

64,8c(±0,5)

68,4b(±0,9)

101,5d(±4,0)

106,2c(±1,2)

44,3c(±2,1)

42,2c(±1,1)

100

73,4b(±0,7)

75,8a(±1,9)

122,3c(±2,3)

123,9b(±1,0)

49,0b(±2,7)

47,6b(±1,5)

120

77,5a(±0,4)

76,8a(±1,5)

130,8b(±0,7)

139,5a(±4,9)

53,1ba(±1,4)

51,6a(±2,3)

140

78,5a(±1,0)

78,1a(±2,9)

139,1a(±4,0)

141,2a(±2,0)

53,4a(±1,4)

52,2a(±3,6)

ψ Стандарт чекланиш. §Йиллар доирасидаги бир хил ҳарфлар билан белгиланган сонлар орасидаги фарқлар статистик жиҳатдан тасдиқланмаган (P=0,05).

Тажрибанинг 3-вариантида (N100 кг/га) вегетация даври бошида ўсимлик бўйи 9,7 см, амал даврининг охирида - 73,4 см ва ён шохлар сони 7,0 донани ташкил қилиб, N120кг/га қўлланилган 4-вариантга нисбатан ўсимлик баландлиги 2,0 см ва ён шохлар сони 0,8 донага кам бўлган. Гектарига 140 кг азот ўғити ишлатилган 5-вариантда ўсимликнинг баландлиги вегетация бошида 12,0 см ва амал даври охирида 78,5 см ҳамда ён шохлар сони 7,2 донага тенг бўлди. Бунда экинга N120 кг/га берилган 4-вариантга нисбатан ўсимлик бўйи вегетация даври бошида 0,6 см ва амал даври охирида 1,0 см га кўп, ён шохлар сони 0,6 донага кам бўлган. Демак, ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши бўйича 120 ва 140 кг/га азот ишлатилган вариантлар орасида бир-бирига яқин маълумотлар олинди. Бу ҳам шунга тегишли равишда, 2007 йилдаги тажрибада ўсимликнинг бўйига ўсиши ва ён шохларнинг ҳосил бўлиши борасида вариантлар орасида кузатилган ҳолатлар 2008 йилда ҳам сақланиб қолди.

Индигофера ўсимлиги биомасса тўплашига азот ўғити меъёрларининг таъсири турлича бўлди. Азотсиз назоратда вегетация даври охирида ўсимликнинг қуруқ биомассаси ўртача икки йилда 28,2 ц/га ни ташкил этди (5-жадвал). Азот ўғити меъёри 80 дан 120 кг/га гача оширилганда биомасса миқдори ҳам 43,2 дан 52,3 ц/га гача ортиб борди. Азот ўғити 140 кг/га меъёрда ишлатилганда қуруқ биомассанинг янада ортиши кузатилмади (52,8 ц/га).

Ўсимликнинг анғиз ва илдиз қолдиқлари ҳам биомасса миқдорларига мутаносиб равишда бўлди. Азотсиз назоратда (Р100К30 кг/га) 2007 ва 2008 йй. анғиз ва илдиз қолдиқлари миқдори мутаносиб равишда 28,4 ва 30,4 ц/га га тенг бўлган. Азот ўғити 80, 100 ва 120 кг/га меъёрларида ишлатилганда ушбу кўрсаткич тегишли равишда 44,2-48,3; 51,8-58,8 ва 63,8-70,8 ц/га га тенг бўлган. Азот ўғити 140 кг/га меъёрда қўлланилганда анғиз ва илдиз қолдиқлари миқдори 66,9 ц/га (2007 й.) ва 72,2 ц/га (2008 й.) ташкил этди. Натижада, азотсиз (назорат) вариантда ўсимликнинг кўк ва қуруқ ҳолдаги биомасса ҳосили мос равишда 2 йилда ўртача 53,8-28,2 ц/га ни ташкил қилди. Азот ўғити 80 кг/га меъёрда қўлланилганда ушбу кўрсаткичларнинг назоратга нисбатан қўшимча ҳосили 50,0-15,0 ц/га, азот 100 кг/га берилганда – 69,3-20,1 ц/га, азот 120 кг/га солинганда - 81,3-24,1 ц/га ва 140 кг/га азот ўғити ишлатилганда 86,3-24,6 ц/га ни ташкил қилди. Демак, индигофера ўсимлиги такрорий экин сифатида етиштирилганда кўк ва қуруқ ҳолдаги биомасса ҳосили бўйича юқори кўрсаткичлар азот ўғити 120 кг/га меъёрда қўлланилганда эришилди.



Ўсимликни барги, поясидан бўёқ пигменти олиш технологияси ва аҳамияти. Индигофера ўсимлигини ўриб, (барг, поя, уруғ)лари алоҳида ажратилиб барги ва поясидан Индиго бўёқ пигменти олинади. Бу жараён қўйидагича кечади (5-расм):



5-расм. Ўсимликнинг барги ва поясидан “Индиго” пигментини ҳосил бўлиши.

Индиго бўёқ пигментини олиш оддий усулда бажарилиб, ўсимлик барги ва поясининг таркибида индикан шаклида бўлади, 50-600 C иссиқ сувда эзилиб, кислород таъсирида Индиго бўёқ пигментига айланади. Ўсимликдан олинган индиго бўёғи миллий ҳунармандчилик, гиламчилик турли саноат миқёсида фойдаланилган ва бўёқлар қироли деб ном олган бўлиб, Қадимги Миср Подшоҳи Тутанхамоннинг кийимлари, Бухоро, Самарқанд, Хива маданий ёдгорликларининг ғиштлари бўялган. Ҳозирда ҳам барча турли хил миллий ҳунармандчилик, тўқимачилик ва гиламчилик соҳаларида кенг қўлланилади. Индигофера ўсимлигининг 1 тонна қуруқ барг+поя биомассасидан ўртача 20-25 кг Индиго бўёқ пигменти олинади.


1   2   3


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət