Ana səhifə

Ўзбекистон республикаси давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси


Yüklə 1.95 Mb.
səhifə3/12
tarix24.06.2016
ölçüsü1.95 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

10.2. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиниши ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми сифатида.

Албатта, республикамизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва умуман, жамият ҳаётини эркинлаштиришга оид барча ислоҳотлар аҳолининг ҳуқуқий онги ҳам унга мутаносиб равишда ошиб борганида кўзланган мақсадга эришиш мумкин бўлади. Шу сабабли ҳам, ислоҳотлар изчиллик асосида, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш билан биргаликда олиб борилмоқда. Юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият пойдевори ҳамда ҳуқуқий тизим етуклигининг ифодасидир.

Истиқлол йилларида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида катта ўзгаришлар юз берди. Суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсадлардан бири фуқароларда суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан жазоловчи орган эмас, балки шахс ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган органлар сифатида қарашни шакллантиришдир. “Республикамизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг тамал тоши бу Асосий қонун – Конститустиядир. Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида улкан сиёсий воқеа бўлди. 1993 йилда “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши судларнинг мустақил ҳокимият тармоғи сифатида шаклланишида муҳим асос бўлиб хизмат қилди. Суд ҳокимияти давлат органлари тизимида алоҳида аҳамият касб этади. Суд ҳокимиятининг фаолияти инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига бевосита дахлдор бўлиб, одил судловни амалга ошириш фаолияти натижасида шахсларнинг конститустиявий ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади. Суд ҳокимияти, давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақил тармоғи бўлиб, у ўз функстияси бўйича ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларидан фарқ қилади. Суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар билан биргаликда мавжуд бўлиши демократик давлатнинг муҳим белгисидир.

Ўзбекистон Республикасининг одил судлов органлари давлат ҳокимиятининг мустақил бир тармоғига кирувчи ва қонун устуворлигини таъминлаб, тартибга солиб турувчи органдир. Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг 107-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конститустиявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар ва хўжалик судларидан иборат”дир деб белгиланган. 2000 йил 14 декабрь куни қабул қилинган "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳририга кўра, юқорида санаб ўтилган суд тизимига ўзгартиш киритилиб, судлар ихтисослаштирилди, яъни жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари жорий қилинди.

Суд ишлари ичида уларга юклатилган энг асосий вазифа - бу одил судловни амалга ошириш ҳисобланади. Шунингдек, суд ҳокимияти ижтимоий аҳамиятга эга бўлган қуйидаги ваколатларни амалга оширади:


  1. конститустиявий назорат;

  2. давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти ҳамда улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигини текшириш;

  3. с
    Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

    Ўзбекистон Республикаси

    Конститустияси, 112-модда

    уд ҳукми ва қарорларининг ижросини таъминлаш;

  4. судларга тегишли маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини кўриб, текшириб чикиш;

  5. суд амалиётидан келиб чиқиб, амалдаги қонунчилик масалалари бўйича тушунтириш бериш;

  6. судьялар таркибининг шаклланишида иштирок этиш ва шу масалада тегишли органларига ёрдам бериш.

Юртимизда судьяларнинг мустақиллиги асосий конститустиявий тамойиллардан бўлиб, суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва самарали фаолиятини, унинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила олишини таъминловчи муҳим шартлардан бири ҳисобланади.

Судьяларни лавозимига тайинлаш ва вазифасидан озод қилишнинг алоҳида ҳуқуқий механизми судьялар мустақиллиги кафолатларидан бири сифатида хизмат қилади. Судьялар мустақиллигини таъминлашнинг кафолат тизими "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 67-моддасида белгилаб қўйилган бўлиб, у қуйидагилар орқали таъминланади:



  • қонунда белгиланган тартибда судьяларнинг сайланиши, тайинланиши;

  • судьялиқдан озод қилиниши;

  • уларнинг дахлсизлиги;

  • одил судловни амалга оширишдаги қатъий мезон;

  • қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг тақиқлангани;

  • судга ҳурматсизлик ёки муайян ишларни ҳал қилишга аралашганлик, судьялар дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликнинг белгилангани;

  • судьяга давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига муносиб моддий ва ижтимоий таъминот бериш билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Конститустиявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдими асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланади. Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан сайланади, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар судлари ҳамда уларга тенглаштирилган судлар (ҳарбий судлар) судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланади.

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 72 моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьясининг ваколатлари муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан; вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар судьясининг ваколатлари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; хўжалик судлари судьясининг ваколатлари Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьяларининг ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:

1) судья қасамёдни бузган тақдирда;

2) ёзма ариза берган тақдирда;

3) судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин у судья лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттираверган тақдирда;

4) суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган тақдирда;

5) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда;

6) унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;

7) суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинган тақдирда;

8) соғлиғи ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра, узоқ вақт мобайнида судьялик вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган тақдирда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори суд қарорларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришда муҳим роль ўйнади.

Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори, ҳукмлари устидан апеллястия тартибида шикоят бериш ёки протест билдирилиши мумкин. Апеллястия институтининг киритилиши фуқароларда қонуний кучга кирмаган суд қарорларини юқори судда қайтадан кўриш имкониятини, унда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча к


Шу борада қуйидаги рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Aгар 2000 йилда суд хатоларининг деярли ярми назорат тартибида тузатилган бўлса, 2009 йил якунларига кўра, бундай ҳолатларнинг 85 фоиздан ортиғи апеллястия ва кассастия тартибида бартараф этилган.

Ислом Каримов

афолатларни яратди. Ўз навбатида кассастия инстанстиясининг мазмун-моҳияти ҳам ўзгартирилди. Ушбу ўзгаришлар натижасида фуқаролар қонуний кучга кирган биринчи инстанстия суд қароридан норози бўлган тақдирда, ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кассастия инстанстиясида, ўз адвокати иштирокида бевосита ҳимоя қилиш имконига эга бўлишди. Шу тариқа фуқароларнинг биринчи инстанстия судларининг қарорларига нисбатан шикоятларини яширин, ёпиқ тарзда кўриб чиқиш тартиби батамом тугатилганини таъкидлаш лозим. Aмалга оширилган ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатадики, жорий этилган янгиликлар биринчи инстанстия судлари томонидан йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида тузатиш, суд фаолиятида сансалорликка йўл қўймасликнинг муҳим кафолатига айланди.



Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда адвокатура институти ҳамда жиноий жазоларни либераллаштириш. Одил судловни амалга ошириш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда адвокатларнинг ўрни беқиёсдир. Адвокатнинг ёрдами, унинг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш фаолияти, айниқса, жиноят ишларини юритиш жараёнида яққол намоён бўлади. Жиноят простесси шахс ҳуқуқ ва эркинликларига жиддий таъсир қилиши мумкинлиги сабабли ҳам у тарафлар тортишуви принстипи асосида ташкил қилинган. Жинoят прoстeссидa тoртишув принстипи қуйидaги aсoсий жиҳaтлaрни бeлгилaйди:

Aйблoв вa ҳимoялaшнинг мустaқил функстия сифaтидa aжрaтилгaни ҳaмдa улaрнинг ўзaрo бир-биридaн суд фaoлиятидaн aжрaтилгaни тoртишув принстипи тaянaдигaн вa aмaл қилaдигaн aсoсдир. Тoртишувдa тaрaфлaрнинг тенглиги – ҳaқиқaтни aниқлaшнинг энг кучли усули, тaрaфлaрнинг ҳуқуқ вa қoнуний мaнфaaтлaри кaфoлaтидир. Тoртишув aсoси бутун суд жaрaёнининг қиёфaсини, тaркибий тузилмaсини бeлгилaйди, ҳукмгa ўзигa xoс ишoнч бeрaди, унинг ҳуқуқий вa ижтимoий aҳaмиятини oширaди

Ж
Жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги бундай чоралар натижасида Ўзбекистонда ҳозирги кунда қамоқдагилар сони жаҳон миқёсида энг паст кўрсаткични, яъни ҳар 100 минг нафар аҳолига 166 кишини ташкил қилади. Қиёслаш учун айтиш мумкинки, Россияда бу кўрсаткич 611 кишини, AҚШда 738 кишини ташкил этади. Мамлакатимизда сўнгги ўн йилда озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётган маҳбуслар сони икки баробардан кўпроқ камайганининг ўзи ҳам бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг қандай ижобий натижалар бераётганидан далолатдир.

Ислом Каримов

иноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартишлар туфайли озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни қўллаш имконияти кенгайди. Натижада мамлакатимиз, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахслар бўйича дунёда энг паст кўрсаткичга эга бўлди .

Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши натижасида шахс озодлигини чеклайдиган жазо чоралари ўрнига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни рағбатлантирадиган, айниқса иқтисодий соҳадаги жиноятлар учун жарима шаклидаги иқтисодий санкстияни қўллаш имконияти анча кенгайтирилди. Жиноий жазо тизимидан инсонпарварлик тамойилларига мутлақо зид бўлган мол-мулкни мусодара қилиш тарзидаги жазо тури чиқариб ташланди. Жиноят қонунчилигида етказилган зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланишини истисно қиладиган рағбатлантирувчи нормалар киритилди.

2008 йил 1 январдан Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилиниши белгиланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексидан ўлим жазоси чиқариб ташланиб, умрбод ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилди, шунингдек, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тушунчасини ва уни қўллаш доирасини белгиловчи норма киритилган. Озодликдан узоқ муддатга маҳрум қилиш 20 йилдан зиёд бўлиши, аммо 25 йилдан ошмаслиги белгилаб қўйилган. Жиноят кодексининг 51-моддаси янги таҳрирда баён этилди. Унда умрбод озодликдан маҳрум қилишга қуйидагича таъриф берилган: «Умрбод озодликдан маҳрум қилиш фавқулодда жазо чораси бўлиб, маҳкумни махсус тартибли жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишдан иборатдир». Шуни қайд этиш керакки, умрбод озодликдан маҳрум қилиш: биринчидан: аёлга; иккинчидан, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга; учинчидан, олтмиш ёшдан ошган эркакка тайинланиши мумкин эмас. Таъкидлаш лозимки, умрбод ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари фақат икки турдаги жиноят: биринчидан, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддасининг иккинчи қисми); иккинчидан, терроризм (ЖК 155-моддасининг учинчи қисми) учун белгиланган

Хорижий мамлакатлар суд амалиёти шуни кўрсатадики, умрбод озодликдан маҳрум қилиш юқорида зикр этилган ўта оғир жиноятлардан ташқари тажовуз, геностид, давлат хавфсизлигига қарши жиноятлар, жосуслик, қўзғолон кўтариш, номусга тегиш, мол-мулкка ўт қўйиш, босқинчилик ва шу каби жиноятлар учун ҳам тайинланади. Масалан, умрбод озодликдан маҳрум қилиш Россия Федерастиясида – 6 та, Германияда – 7 та, Японияда – 9 та, Данияда – 10 та, Бельгияда – 11 та, Швестияда – 13 та, Беларусь Республикасида – 14 та, Озарбайжонда – 16 та, Қозоғистонда – 17 та, Франстияда – 18 та, Кореяда – 19 та, Молдовада – 24 та ва ХХРда – 66 та ўта оғир жиноят учун тайинланади. Қонунда умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан афв этишнинг қўлланилиши ёки қўлланилмаслигининг ўзига хос томонлари, шарт­лари белгиланган. Бу БМТнинг умрбод озодликдан маҳрум қилишга оид 1995 йилги тавсияларининг асосий принстипларини ўзида тўла акс эттиради. Масалан, «Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, умр­бод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинганлар жазонинг 25 йилини, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинганлар тайинланган жазонинг 20 йилини амалда ўтаганларидан сўнг афв қилинишини сўраб илтимоснома билан мурожаат этишлари мумкин. Агар умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкум қатъий тузалиш йўлига ўтса, ўрнатилган тартибни бузгани учун интизомий жазоланмаган бўлса, меҳнатга ва таълимга виждонан муносабатда бўлса, тарбиявий тадбирларни ўтказишда фаол қатнашса – 20 йил жазо муддатини, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкум эса – та­йинланган жазонинг 15 йилини амалда ўтаганидан кейин бундай ҳуқуққа эга бўлади. 

Қонунга мувофиқ умрбод озодликдан маҳрум қилинган битта маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси тўрт квадрат метрдан кам бўлиши мумкин эмас. Ушбу Қонуннинг умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби ва шартларига тааллуқли қоидалари БМТнинг 1955 йилда бўлиб ўтган Конгресси томонидан қабул қилинган ва ЭКОСОСнинг 1957 йилдаги Резолю­стияси билан маъқулланган Маҳкумлар билан муомала қоидаларининг минимал стандартларига тўла мувофиқ келади.

  Қайд этиш ўринлики, ўлим жазосининг бекор қилиниши бир қанча заруратлардан келиб чиқади. Аввало, инсон ҳаёти — бу энг олий ижтимоий қадрият, инсоннинг биологик ва ахлоқий-ҳуқуқий тақдирини белгилашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўлим жазоси жиноятчилик сонининг камайишига таъсир кўрсатмайди, зеро, булар ўртасида бевосита боғлиқлик йўқлиги ҳам айни ҳақиқат. Ўлим жазосини қўллаш орқага қайтиш кучига эга эмас, ваҳоланки суд хатолари натижасида бирорта жиноят содир этишда айбдор бўлмаган шахслар қатл қилиниши ҳам мумкин. Диний бағрикенглик, виждон эркинлиги қонун орқали мустаҳкамланган диёримизда ўлим жазоси ахлоқий ва диний нормаларга ҳам мувофиқ эмас. Бир нарсани унутмаслик лозимки, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жиноятчини ҳаётидан маҳрум этишдан кўра афзалроқ. Мантиқан олиб қараганда ҳам, ўлим жазоси шу жазони қўллашдан кўзланган мақсадга, хусусан, маҳкумни ахлоқан тузатиш мақсадига зид. Бундан ташқари, кучли фуқаролик жамияти сари олға бораётган мамлакатимизда ўлим жазоси жамиятнинг инсонпарварлик даражасига путур етказади.


Ўлим жазосининг бекор қилиниши халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган принстиплари ва нормаларига тўла мувофиқ келади. Чунончи, 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларастиясининг 3-моддасида: «Ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгадир», 1966 йил 19 декабрда қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг
6-моддаси 1-бандида эса, «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ қонун билан ҳимояланади. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан инсонни яшашдан маҳрум қила олмайди», деб белгиланган. Европада ўлим жазосини бекор қилиш масаласи XVIII аср охирида юзага келган. Аммо ўз ечимини тўла равишда фақат XX аср ўрталарида топган. Янги тарихда ўлим жазоси илк марта қонунчиликдан чиқариб ташланган мамлакат бўлмиш АҚШда эса, айрим штатлар жиноят қонунларида ўлим жазоси ҳануз бекор қилинмаган. Европаликлар ўлим жазосини бекор қилиш лозимлиги тўғрисидаги фикрга секин-аста мослашиб боришган. Бизнингча, ўтган 20 йил давомида бу борада Ўзбекистонда Европа мамлакатлари тарихи мобайнида қилган ишларидан кўпроқ ишлар амалга оширилди. Халқаро амнистия ташкилоти ҳам Ўзбекистон Республикасида 2008 йил 1 январдан бошлаб ўлим жазосининг бекор қилинганлигини олқишлаб, бу ғайриинсоний жазо турини қўллашни бутун дунёда тақиқлаш йўлида ташланган яна бир муҳим қадам бўлганлигини қайд этди. Ўлим жазосининг бекор қилиниши нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий масала. Чунки у демократия ва инсонпарварлик ғояларига жавоб берувчи фуқаролик жамиятини қуриш билан бевосита боғлиқ. Инсоният ўлим жазоси жиноятчиликни тўхтатишга қодир эмаслигини, аксинча, ҳар қандай зўрлик янада каттароқ зўравонликка сабаб бўлишини тушуниб етмоқда. Дунёда ҳам ўлим жазосининг инсон ҳуқуқлари ва демократия идеалларига зид эканига оид қарашлар тобора устун аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Мамлакатимизда мавжуд жиноий жазо тизимидан ўлим жазосининг чиқариб ташланиши фуқароларимизнинг конститустиявий ҳуқуқларидан бири — яшаш ҳуқуқининг янада мустаҳкам кафолатланишини белгилабгина қолмай, бу борадаги самарали фаолият юртимизда изчил тартибда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг энг муҳим ва тарихий босқичи эканидан далолат беради.

Йилдан-йилга дунёда ўлим жазосидан воз кечаётган давлатлар сафининг ортиб бориши тенденстияси кузатилмоқда. Жумладан, 1990 йилдан ҳозирга қадар 45 дан ортиқ давлатда ўлим жазоси бекор қилинди. Ҳозирги кунда дунёнинг 69 та давлатида ўлим жазоси сақланиб қолмоқда1. Интернет орқали “Халқаро амнистия” ташкилотининг 2005 йил 17 ноябрда берган ахборотида қуйидаги маълумотлар эълон қилинган:

- ўлим жазоси батамом бекор қилинган мамлакатлар – 80 та;

- фақат алоҳида ҳолларда (ҳар бир жиноятлар учун) ўлим жазоси сақланган мамлакатлар – 15 та;

- қонунчилигида ўлим жазоси сақланган бўлса-да, кейинги ўн йил давомида бу жазо ижро қилинмаган мамлакатлар – 23 та;

- ўлим жазоси сақланган бўлса-да, йил сайин бу жазони камроқ қўллаётган мамлакатлар – 78 та;

- ўлим жазоси вояга етмаганларга 1990 йилдан буён қўлланиб келган мамлакатлар – 8 та (АҚШ, Хитой, Саудия Арабистон, Покистон, Эрон, Конго, Яман, Нигерия).

Қайд этиш жоизки, кейинги йигирма йил давомида 50 та давлат, шу жумладан, Канада, Парагвай, Мексика, Туркманистон, Арманистон, Туркия, Грестия, Кипр, Сенегал каби мамлакатлар бу жазодан воз кечди. Шу йилларда фақат 4 давлат (Непал, Филипин, Гамбия, Папуа – янги Гвинея) қонунларида ўлим жазоси тикланган, лекин амалда деярли қўлланмаган. Умуман, ўлим жазосига маҳкум этилганларнинг ярмидан кўпи қатл қилинмаган. Чунончи, 2004 йилда 64 мамлакатдаги судлар 7 395 жиноятчига нисбатан ўлим жазоси тайинлаган, лекин бу жазо фақат 25 мамлакатда 3 797 кишига нисбатан ижро этилган. Уларнинг 97 фоизи Хитойда (3400 маҳкум), Эронда (759), Вьетнамда (64) ва АҚШда (59) қатл қилинган2. Афсуски, ноҳақ ўлим жазоси тайинлаш ва ижро қилиш ҳоллари оз эмас. Хусусан, АҚШда 1900-1985 йилларда ўлим жазоси 350 нафар айбсиз шахсга нисбатан ижро этилгани расман тан олинган. Кейинги ўттиз йил мобайнида бу жазога маҳкум этилганлардан 121 киши, айбсизлиги аниқланиб, ўлим камераларидан озод қилинган. Кези келганда шуни ҳам эътироф этиш жоизки, шўролар даврида суд ҳукми ва маъмурий тузилмаларнинг қарорлари, ҳатто олий раҳбариятнинг “розилиги” билан 800 мингга якин ҳур фикрли шахслар “аксилинқилобий” жиноятларда айбланиб, отиб ташлангани инсоният тарихидаги аянчли фожиалардан биридир3.

Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларнинг ўрни яна шу билан ҳам белгиланадики, унда умумжаҳон манфаатларига хизмат қиладиган ҳуқуқий меъёрлар мужассамлашгандир. Ҳозирги кунгача инсон манфаатларини кўзлаб кўплаб халқаро ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар универсал ва минтақавий характер касб этади. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 70 га яқин, Европа Кенгаши томонидан 160 дан зиёд, ЮНЕСКО томонидан 70 дан ортиқ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан 30 дан ортиқ, турли минтақавий халқаро ташкилотлар томонидан ҳам кўплаб инсон ҳуқуқларига оид халқаро шартномалар, конвенстиялар, декларастиялар, пактлар қабул қилинди. Бугунги кунда ҳаммаси бўлиб инсон ҳуқуқлари бўйича 400 га яқин халқаро ҳужжат мавжуд. Бу халқаро ҳужжатларда инсон ҳуқуқларига оид жаҳон андозалари белгилаб қўйилган ва уларнинг миллий қонунлардан устуворлиги тамойили аксари давлатлар томонидан тан олинган4.

Мамлакатимизда дастлабки тергов босқичида суд назоратини кучайтириш, мазкур соҳада суд фаолиятини либераллаштириш бўйича ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 2005 йил 8 августда “Қамоққа олишга санкстия бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш ҳақида”ги фармоннинг қабул қилиниши Конститустиямизнинг 19 ва 44-моддалари қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш, судни учинчи ҳокимият сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ва энг муҳими, дастлабки тергов вақтида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш имкониятларини янада кенгайтириш борасида беназир қадам бўлди. Ўзбекистон Республикаси Конститустиясининг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. 2008 йил 1 январдан қамоққа олишга санкстия бериш ҳуқуқининг судларга ўтказилиши дастлабки тергов даврида айбланувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши имкониятларини кенгайтирди, ушбу жараённинг очиқ, демократик тарзда ҳал қилинишини таъминлади, санкстия бериш вақтида ҳимоячи иштирокини таъминлашни янада кенгайтирди.



Ярашув институти. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2001 йил 29 августда бўлиб ўтган VI сессиясида янги ҳуқуқий институтни жорий этди. “Жабрланувчи билан ярашув” тўғрисидаги алоҳида тоифадаги иш юритиш тартибининг жорий этилиши жиноят простессуал қонунчилигини такомиллаштиришда муҳим қадам бўлди. 2001 йилдан бошлаб ярашув институтининг киритилиши республикамизда жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сонининг кескин камайишига хизмат қилди. Мазкур институтнинг самарадорлиги ҳамда ўзбек халқининг раҳмдиллик ва кечиримлилик каби кўп асрлик анъаналарига мослиги унинг изчиллик билан кенгайиб боришига асос бўлди. Ҳозирги кунда 53 та жиноят таркиби бўйича ярашув институтини қўллаш имконияти назарда тутилган.

10.3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларастияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни ривожлантиришнинг муҳим босқичи бўлди.

Фармони

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларастияси Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Демократик, ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлини танлаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини жамиятни ривожлантириш ва давлат қурилишининг, бутун ички ва ташқи сиёсатининг энг устувор йўналиши этиб белгилади.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларастиясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конститустияси, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган.

Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмлари яратилган ва улар амалда самарали жорий этилмоқда. Мамлакатда беш мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритмоқда. Жамият ва давлат қурилиши соҳасида сиёсий партияларнинг роли сезиларли даражада ошди. Мустақил оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ривожланиб бормоқда. Улар аҳолининг сиёсий, ижтимоий фаоллигини ошириш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизастия қилишнинг қудратли омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Натижада 2007 йилда озодликдан маҳрум қилиш шаклидаги жазо қўлланилган шахслар сони 2000 йилдагига нисбатан 2 баробардан кўпроқ қисқарди. Ўзбекистонда ҳар юз минг аҳолига 138 нафар маҳбус тўғри келади, бу дунёнинг энг ривожланган давлатларидагидан анча камдир.

Ўзбекистонда 2008 йил январидан ўлим жазосининг бекор қилиниши, ҳибсга олишга санкстия бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.



Инсон ҳуқуқлари соҳасида узлуксиз таълим ва маърифий ишлар тизими шакллантирилган. Ҳуқуқ ҳимояси мавзуида йигирмадан зиёд ихтисослаштирилган журнал ва газеталар кўп минг нусхада чоп этилмоқда, барча мактаб, коллеж ва листейларда, олий таълим муассасаларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ўрганилмоқда.

БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан йўллаган Баёнотномасини қўллаб-қувватлаб, шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий, қонунчиликка оид чора-тадбирлар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида: давлат идоралари ва муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларастияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастурида кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш; Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларастияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган халқаро тадбирларда Ўзбекистон вакилларининг фаол иштирок этиши борасида халқаро ташкилотлар, аввало, БМТ муассасалари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш. 4. Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши ҳузуридаги Маънавият тарғибот маркази билан биргаликда 2008 йил давомида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларастиясининг асосий қоидаларини, фуқароларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчилигимиз асосларини очиб беришга бағишланган рисолалар, ўқув қўлланмалари, ижтимоий-сиёсий материаллар чоп этилиши ва аҳоли орасида кенг тарқатилишини таъминласин. етакчи мутахассислар ва олимларни жалб этган ҳолда, таълим муассасаларида ва ёшлар орасида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шахсни ҳар томонлама камол топтириш, ёшларнинг янги жамият барпо этишда фаол иштирок этиши учун зарур ижтимоий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий шароит яратиш, Ватанимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини чуқур ўрганишга доир давра суҳбатлари, семинарлар, маърузаларни тизимли асосда ташкил этсин; 6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларастияси талабларидан келиб чиққан ҳолда, журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича олий таълим муассасаларининг ўқув режаларига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари иштирок этишининг миллий ва хорижий тажрибасини ўрганишни назарда тутадиган махсус ўқув дастурлари киритилишини таъминласин. 8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва бошқа институтларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг самарали ишлаши учун зарур бошқа шарт-шароит яратишга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва 2008 йилда амалга оширсин. 10. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларастияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастурининг амалга оширилишини ҳар томонлама ёритиш бўйича тематик кўрсатувлар ҳамда мақолалар ташкил этсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

2008 йил 1 май,

1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©atelim.com 2016
rəhbərliyinə müraciət